Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


Карбонат ангидрид гази (диоксид CO



Download 3,2 Mb.
bet18/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Карбонат ангидрид гази (диоксид CO2) ўсимликларнинг органик моддаларни синтез қилишида энг зарур восита ҳисобланади. Ўсимлик қуруқ биомассасининг 40% ини фотосинтез жараёнида сингдирилган углерод ташкил этади. Инсон ишлаб чиқариш жараёнида ҳаво таркибидаги карбонат ангидрид газини кўпайтиради, бу асосан йирик шаҳарлар ва ишлаб чиқариш корхоналари атрофида содир бўлади.
1 га майдонда ўсаётган ўсимликлар ҳар куни 500-550 м3 карбонат ангидрид газини ўзлаштиради, бунинг учун улар таркибида 0,03% карбонат ангидриди бўлган 1 млн м3 ҳавони ўзлаштириш керак. Ҳавони карбонат ангидрид гази билан тўйиниши унинг тупроқдан ажралиши ва ҳаво ҳаракати ҳисобига содир бўлади. Органик ўғит солинган ва микрофлораси яхши 1 га майдондаги тупроқдан сутка мобайнида 500 кг карбонат ангидрид гази ажралиб чиқади, гўнг солинмаган майдонларда эса унинг миқдори 7-12 марта кам бўлиб, бундай тупроқда ўсимликлар озиқ модданинг ҳамда карбонат ангидрид газининг етишмаслигидан қийналиб ўсади. Ўсимликларни бу газ ва озиқ моддалар билан таъминлашга тупроқга органик ўғит солиш ва ерга сифатли ишлов бериш билан эришилади. Карбонат ангидрид газини кўп ажралиб чиқишига ўғитларни қўллаш тизими, суғориш, мулчалаш, қатор ораларига ишлов бериш ва тупроқнинг сув-ҳаво тартиботинй тизимли олиб бориш ижобий таъсир кўрсатади.
Ҳаво таркибидаги 0,03% карбонат ангидрид гази ўсимлик учун етарли эмас, унинг миқдори 0,1-0,3% га етказилса фотосинтезнинг жадаллиги ошади ва ўсимлик маҳсулотдорлиги кўпаяди. CO2 контсентратсияси 0,23% га етказилганда бодринг маҳсулоти 21-27%, помидорники эса 27-32% га кўпайган.
Ўсимликлар мақбул шароитда ўсиб, барглари яхши ривожланган ва ёруғлик етарли бўлса,-ю, лекин карбонат ангидрид гази етишмаса улар мажруҳ бўлиб қолади. Бир гектар ҳимояланган ерда ўсаётган сабзавот ўсимликлари қуёшли кунларда суткасига 700 кг карбонат ангидрид газини ўзлаштиради. Аммо техник усулда иситиладиган замонавий иссиқхоналар тупроғидан сутка мобайнида 250-500 кг карбонат ангидрид гази ажралади. Бу ўсимликлар учун етарли эмас. Етишмайдиган газ миқдорини иссиқхонани шамоллатиш ҳисобига қоплаш ҳам мумкин эмас. Шунинг учун иссиқхона ҳавосини карбонат ангидрид гази билан тўйинтиришнинг турли усуллари қўлланилади (озиқлантирилади, гўнг солинади).
Карбонат ангидрид гази ҳаво таркибида меъёридан ошиб, 1% га етса, у ўсимликларга салбий таъсир этади. Газнинг кўпайиб кетишини кўп ҳолларда ўсимлик илдиз тизими сезади. Тупроқнинг зичлашиб қолиши ва қатқалоқ маҳсулот бўлиши унда ҳаво алмашинувини ёмонлаштиради. Ўсимлик илдиз тизимига кислород етишмайдиган ҳолатда CO2 контсентратсияси ортиб кетиши ўсимликнинг ер остки қисмига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ўсимликлар қатор орасига култиваторлар ёрдамида ўз вақтида ишлов берилиб, қатқалоқлар йўқотилиши керак. Шундагина ўсимликнинг илдиз қисмини кислород билан етарли даражада таъминлаш ва шу қатламдаги ортиқча CO2 газининг чиқиб кетиши учун шароит яратилади.
Иссиқ кунларда иссиқхоналарда ёруғлик етишмайдиган бўлса, ҳам CO2 гази контсентратсияси кўпайиб кетиши мумкин. Иссиқхона тупроқ аралашмаси таркибида калтсий моддаси кўп бўлганда CO2 гази контсентратсияси меъёридан ортиқ бўлиши ҳисобига ўсимликлар некроз касаллиги билан зарарланади ва барглари сарғайиб кетади.
Сабзавотлар сақлашда фойдаланиладиган махсус ҳаво таркиби бошқариладиган хоналар ҳавоси таркибида карбонат ангидрид гази 3-20% бўлса, турли хилда зарарли микроорганизмларнинг маҳсулотларга салбий таъсир қилишидан сақлайди.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish