Ботаник характеристикаси ҳамда биологик хусусияти. Бодринг, қовоқча ҳамда кулча қовоқ ошқовоқлар ватани Жанубий ҳамда Марказий Америкадир.
Бодринг палагининг асосий поялари тўрт қиррали, ер бағирлаган, палак отувчи, таянч қўйилса тик ҳолда ўсаверади. Бош пояси навига ҳамда етиштириш шароитига қараб 0,5-3 м ҳамда ундан ҳaм узунроқ бўлади. Барг шапалоғи яхлит, четлари кунгиаррали, бешбурчакли.
Бодрингнинг илдиз тизими 1 м чуқурликка етиб борадиган ўқ томир ҳамда жуда кўп ён томирлардан иборат, ёнтомирлар ишлангаан тупроқ бўйлаб ўсади.
Бодринг ва сабзавот қовоқчалари айрим жинсли, бир уйли ўсимликдир. Урғочи гуллари кўпроқ 2-3 тартиб новдаларда шаклланади. Эркак гуллар шингилга ўхшаш 5-7 тадан тўпгул ёки гул шаклида тўпланган. Ўрғочи гуллари барг қўлтиқида 2-3 тадан ёлғиз ҳолда жойлашган. Эркак гули 5 та оталиққа эга бўлиб, улардан 4 си қўшилиб кетган. Урғочи гули 3 тумшуқли, битта устунчага эга тугуни пастда бўлиб, 3 бўлмали.
Бодринг, қовоқча ҳамда кулча қовоқ қўлай шароитда етиштирилганда жадал ўсади 4-8 барг чиқарганда ён новдалари пайдобўлади. Гуллаши (навига қараб) кўчати униб чиққач 30-60 кундан кейин бошланади. Кўчати ўнгандан биринчи маҳсулот йиғигунча бодрингда 37-60 кун, қовоқчада 40-60 ҳамда кулча қoвoқдa 45-85 кун ўтайди. Физиологик етилиши учун бодрингга 70-100, қовоқча ҳамда кулча қoвoққa 100-120 кун керак. Мeвa тўгиш даври навига қараб 20-90 кун давом этади.
Бодринг, қовоқча ҳaмдa кулча қовоқча иссиқсевар экинлар. Бодрингиинг уруғи +12-13С, кулча қовоқчаники +13-14С ҳамда қовоқчаники +8-10С да униб чиқа бошлайди, бироқ бундай шароитда кўчатнинг униши жуда секин кечади. Мазкур экинларнинг уруғи униб чиқиши учун энг қўлай ҳapopaт 25-30С. Бундай ҳapopaтдa нихол 4-6 кундан кейин униб чиқади. Ўсимликнинг нормал ўсиши учун зарур ҳapopaт +25-27С бўлиши керак. Ҳарорат +15С дан паст бўлганда, ўсимликнинг ривожланиши секинлашади. +8-10С да касалланади, +3-4С да эса 3-4 кундан кейин ҳалок бўлади. қовоқча ҳароратнинг +6-10С га пасайишига ўзоқ вақт чидайди. Бу экинлар ҳатто салгина совуқни ҳамда кўтара олмайди.
Бодринг тупроқ ҳамда ҳaво намлигига жуда талабчан. Тупроқнинг энг қўлай намлиги ривожланиш намлигига қараб 70-80%, НВ ҳамда ҳавонинг нисбий намлиги 70-85% бўлиши лозим. Тупроқ намлигининг 100% кўтарилиши ҳам, 60% пасайиши ҳам маҳсулотдорликнинг камайишига олиб келади. қовоқча нисбатан қуруққа чидамли экин, бироқ суғоришни яхши қабўл қилади. Кулча қовоқ қовоқчага нисбатан сўнга талабчанроқ.
Бодринг, қовоқча ҳамда кулча қовоқ ёруғсевар ўсимликлар. Улар қисқа ёки узун кунга нейтрал.
Навлар. Бодринг навини етилиш муддатига қараб қуйидаги тўрт гypyҳгa бўлиш мумкин: эртапишар, ўртапишар, ўрта кечпишар ҳамда кечпишар. Кўчатининг униб чиққанидан биринчи маҳсулот йиғиб олингунча тезпишар навларда – 40-50, ўртапишарларида – 50-60, ўрта кечпишарларида – 60- 70 ҳамда кечпишарларида – 70 кун ва ўндан ортиқ вақт ўтайди.
Жумуриятимизда бодрингиинг тезпишар навларидан “Эртаги 645” “Ўзбекистон-740” ва “Маҳсулотдор гибриди”, кечпишарларидан “Марғилони-822”, тўзланадиганларидан “Ўзбекистон тўнғичи-265”, “Қўйлиқи-267”, “Парад” ҳамда “Конкурент” лар экилади.
Жумуриятимизда қовоқчанинг битта “Гречиский-10” ва кулча қовоқчанинг “Оқ” нави туманлаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |