Полиз меваларини етилтириш, уруғини ажратиш. Полиз экинларининг уруғлари ўсимликлардан узиб олинган, аммо ҳали тўлиқ етилмаган меваларнинг ўзида обдон етилиб олиш хусусиятига эга. Қовун билан тарвузнинг ҳатто йигирма кунлик мевалари ва қовоқнинг қирқ кунлик мевалари ҳам 30 кун давомида қўшимча равишда етилтириб қўйиладиган бўлса, уруғлари 90-95% унувчан бўлиб қолади. Мевалар нечоглик ёш бўлса, қўшимча равишда шунча узоқ муддат етилтириб қўйишга муҳтож бўлади. Қовун билан тарвузда йигирма кунлик мевалари 30 кун, ўттиз кунлик мевалари – 20 кун, қирқ кунлик мевалари – 10 кун давомида қўшимча етилтириб қўйилганида натижаси ҳаммадан яхши бўлиб чиқади. Ўзбекистоннинг сугориладиган деҳқончилик шароигларида уруғлик меваларни барвақт йиғиштириб олиб, кейин қўшимча равишда етилтириб олиш майдонларини оралиқ экинлар учун эртароқ бўшатиш ва тупроқни сифатли қилиб тайёрлаб олишга имкон беради.
Ялпи уруғчиликда қовун билан тарвузнинг уруғлик меваларини 40-50 кун бўлган маҳалда узиб олиб, 10 кун давомида қўшимча равишда етилтириб қўйиш, қовоқни эса, мевалари 70-80 кунлик бўлганида узиб, кейин 10-20 кун қўшимча етилтириш ҳаммадан маъқул. Қўшимча етилтириб олиш учун мевалар усти пана жойга ёки похол солинган махсус майдончаларга бир қават қилиб териб қўйилади.
Қовун уруғлари мевалардан кўл билан ажратиб олинади. Меваларни кесиб, қок иккига бўлинади ёки ён томонидан учбурчак тешик очилади. Уруғларни мева ичидан платсенталари билан бирга металл қошиқлар билан ажратиб олинади. Кичикроқ партиядаги тарвуз уруғлари қўлда ажратилади, бунда меваларни қоқ икки паллага бўлиб, паллалари бочка устига ўрнатилган қовурғали ғўла устидан юргизилади. Пўстидан ажратилган тарвуз эти уруғлари билан бирга кўзларининг диаметри 3-4 мм келадиган галвирдан ўтказилади. Катта партиядаги тарвуз уруғлари полиз экинлари меваларини тўғрайдиган ИБК-5А маркали мослама ёки СОМ-2А маркали уруғ ажратувчи машина ёрдамида ажратиб олинади. Бу машиналар меваларни тўграб, тўғралган массасини турп, мева суви ва уруғларга ажратади.
Қовун ва тарвуз уруғлари мевалардан ажратиб олинганидан кейин катта ёки ёки кичикроқ бочкаларда ўз суви билан бижғитиб қўйилади. Бижгитиш +20°С ҳароратда – 4 кун, +30°С ҳароратда – 2 кун давом этади. Бижгиш бўлганидан кейин уруғлар қўлда ёки МОС-300 маркали машинада ювиб олинади. Кичикроқ партиядаги қовоқ уруғлари мевалардан қулда ажратиб олинса (мевалар крқ иккига бўлиниб, уруғлари қошиқ билан уруғ камерасидан чикариб олинади), катта партиялардаги қовоқ меваларининг уруғлари ИБК-5А маркали машина ёрдамида ажратиб олинади. Ажратиб олинган қовоқ уруғлари тезгина ювилиб, қуритилади.