Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


Дўл уриш оқибатларига қарши курашиши



Download 3,2 Mb.
bet86/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Дўл уриш оқибатларига қарши курашиши. Баҳорда, ёз бошларида экинлар баъзан дўлдан қаттиқ зарарланади. Пиёз, сабзи, картошка, шунингдек, карам бош ўргандан кейин зиён етса, тезда қайта ўсади; полиз экинлари, томатдош ва бошқа сабзавотлар дўлдан қаттиқ зарарланади, чунки уларни қайта экишга тўғри келади. Дўл оқибатларидан зарарланган ўсимликларни тез таъсир этувчи азотли ўғитлар билан қўшимча озиқлантириш, суғориш, ўсимлик атрофини юмшатиш келтирилган зиённи тезроқ бартароф этиш имконини беради.
Сабзавот экинларини шўр ерларда ўстириш хусусиятлари. Тупроқда зарарли тузларнинг кўп миқдорда бўлиши Ўрта Осиё минтақаси учун характерлидир Бу хилдаги тузлар сабзавот, полиз ва картошка экинларининг ривожланишига ва маҳсулотдорлигига салбий таъсир кўрсатади. Унаётган уруққа тузлар заҳарли таъсир этиб, уруғларнинг кўкариш ва униб чиқиш энергиясини пасайтиради, майсалар хато кўкариб кўчат сийрак бўлиб қолади, маҳсулотдорлик пасаяди.
Тупроқнинг шўрланишига қарши курашишнинг радикал воситалари сизот сувларининг ер бетига кўтарилишига йўл қўймайдиган агромелиоратив тадбирларни қўллаш ҳамда шўрга чидамли навларини танлаб олиш ишлари киради. Бундан ташқари уруғларни экиш олдидан NaCl нинг 3% ли тузли эритмасида ёки уларнинг зовур шаҳобчаларидан чиққан шўр сувида ивитиш ижобий натижа беради.
11-боб. КАРТОШКА ЭКИНИ
Ҳалқ хўжалигидаги аҳамияти ва тарқалиши. Тахминий маълумотларга қараганда жаҳонда ишлаб чиқариладиган картошка ялпи маҳсулотининг 10% уруғлик, 50% истеъмолга, 30% чорва молларини озиқлантиришга ва 3-4% крахмал ва спирт олишга ишлатилади. Ўзбекистонда етиштириладиган картошка маҳсулоти асосан истеъмол ва уруғлик учун фойдаланилади, бир қисми қайта ишланади.
Картошка катта иқтисодий аҳамиятга эга. У кўпгина хўжалик экинлари учун яхши ўтмишдош ҳисобланади.
Юқори маҳсулотдорлиги ва экологик мутаносиблиги картошкани кенг тарқалишига олиб келган. Марказий ва Жанубий Америка картошканинг ватани ҳисобланади. У Европага ХVI асрнинг иккинчи ярмида келтирилган. Картошка ХVII асрнинг охирларида Россияга келтирилган деб тахмин қилинади, лекин унинг кенг тарқалиши XIX асрнинг биринчи ярмига тўғри келади.
Картошкани Ўзбекистонга биринчи марта 1855-1856-йилларда Сибирдан мулла Ғубай бошчилигидаги бир гуруҳ татар қочоқлари олиб келишган.
Ўзбекистонда ҳозирги даврда картошка 50-52 минг/га майдонда етиштирилади. Ундан олинадиган ялпи маҳсулот ўртача 1,1-1,2 млн тоннани ташкил этмоқда.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish