Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet94/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Вегетатсия даври: эртапишар (60-65 кун), ўрта-эртаги пишар (70-80 кун), ўртаги пишар (90-100 кун), кечки пишар (130-150 кун)лигига кўра;
Касалликка чидамлилиги: чидамли, кам чидамли, чидамсизлигила кўра;
Туганагининг товарлилиги: юқори, ўртача, паст, яхши, ўртача сақланадиган ва ёмон сақланадиганлигига кўра;
Таъм сифатлари: юқори, яхши, ўртача, пастлигига кўра;
Туганаклари хўжаликда ишлатилишига кўра: хўраки, техник, ярим фабрикатлигига кўра.
Ишни бажариш тартиби. Ўқувчилар топшириқни бажаришда коллектсия кўчатзорида ўсаётган ёки олиб келинган янги ўсимликлар туганаклардан ёхуд уларнинг муляжи, гербарийси, расмидан фойдаланиб, картошканинг энг муҳим морфологик белгиларини тасвирлайдилар. Шундан сўнг Республикамизда туманлаштирилган навларига таъриф берадилар (19-жадвал).
Материал ва жиҳозлар: 1. Картошканинг туманлаштирилган 5-6 та навининг гуллаш фазасидаги янги узиб олинган ўсимликлари ёки коллектсияси, гербарийси – 6-8 та; 2. Туманлаштирилган барча картошка навларининг туганаги – 15-25 та; 3. Туманлаштирилган картошка навларининг расми ва муляжи – 2-3 та; 4. Картошка навларининг аниқлагичи – 10 та; 5. Картошканинг туманлаштирилган навлари каталоги – 10 та; 6. Техник тарози – 2-4 та; 7. Штангентсиркул – 10 та; 8. Ўлчов чизғичси – 10 та.

19-жадвал. Картошка навлариниинг таърифи



Нав белгилари

Н а в л а р










1.

Нав тарихи:










келиб чиқиш жойи










туманлаштирилган-йили










туманлаштирилган жойи










2.

Тупи:










Шакли










бўйи (см)










Барглилиги










поялари сони










3.

Палаги:










Йўналиши










Шохлаганлиги










Пигментланганлиги










Қирралилиги










йўғонлиги (см)










4.

Барги:










ранги ва ялтироқлик ҳолати










учки бўлагининг шакли










учки бўлаги асосининг шакли










5.

Тўпгули:










тожибаргининг ранги










Шакли










узунлиги (см)










6.

Туганаги:










Ранги










Шакли










Кўзчалари










қошчаларининг шакли










пўстининг юзаси










этининг ранги










ўртача вазни (г)










7.

Вегетатсия даври










8.

Касалликларга чидамлилиги










9.

Туганагининг товарлилиги










10.

Таъм сифатлари










11.

Туганакларининг хўжаликда ишлатилиши











12-боб. ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ
Полизчиликнинг қишлоқ хўжалигидаги ўрни. Полизчилик – қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи. У фан сифатида полиз (тарвуз, қовун ва қовоқ) экинлари морфологияси, биологияси ва улардан юқори маҳсулот олиш технологиясининг назарий ва амалий усулларини ўрганади.
Тарвуз, қовун ва қовоқ иссиқликка, ёруғликка, тупроқнинг юмшоқлигига ва таркибидаги озиқ моддалар миқдорига ниҳоятда талабчанлиги билан характерланади.
Полиз экинлари ер шарининг тропик, субтропик ва мўътадил иқлимли минтақаларида 6,2 млн гектар майдонга экилиб, ҳар-йили ўртача 142,4 млн тонна ялпи маҳсулот етиштирилади. Полиз маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи давлатлар – Хитой, Туркия, Ҳиндистон, АҚШ, Эрон, Миср, Испания кабилар ҳисобланади. Ўзбекистоннинг тупроқ-иқлим шароити экинлар етиштириш учун қулай бўлгани учун, полиз экинлари қадимдан ўстирилган. Айниқса, қовун мевасининг озиқалиги юқори ва мазали бўлганлигидан қадимдан Марказий Осиё халқларининг энг муҳим ва севимли маҳсулоти бўлиб келган.
Ўзбекистон қовунлари фақат мазаси яхши бўлибгина қолмасдан, узоқ масофаларга ташувчанлиги ва сақланувчанлиги билан ҳам бошқа экинларидан ажралиб турган.
Қовун ватани Марказий ва Кичик Осиё. Халқ селектсионерлари қовуннинг бир-биридан кескин фарқ қиладиган кўплаб тур, хил ва маҳалий навларини яратдилар. Айниқса, Ўзбекистонда Хоразм, Бухоро, Тошкент ва Фарғона вилоятлари қадимдан қовунчилик ривожланган марказлар ҳисобланади. Лекин, 1991-йилларгача Ўзбекистонда полизчиликка қишлоқ хўжалигининг иккинчи даражали соҳаси сифатида қаралган. Полиз экинлари учун унумдорлиги паст бўлган ёки бошқа қишлоқ хўжалик экинлари ўстириш имконияти бўлмаган ерлар ажратилган, уларнинг майдонлари кичик бўлиб, тарқоқ жойлашган. Натижада илғор технологияни қўллаш имконияти бўлмай йўқола бошлаган.
Ҳозирги кунга келиб, республикамиз қишлоқ хўжалигида бўлаётган ўзгаришлар туфайли, полизчиликка ҳам эътибор кучайди. Айниқса, бозор иқтисодиёти даврида, озиқ-овқат муаммо бўлиб турганда қиммат баҳо экинларидан бўлган тарвуз, қовун ва қовоқ етиштиришни кўпайтириш ҳам тақозо этилмоқда.
Ўзбекистонда мавжуд полиз экинлари майдони 52-55 минг гектар маҳсулотдорлиги – 120 тс атрофида бўлса, яқин келажакда бу кўрсатгични 60 минг гектарга ва ялпи маҳсулотни 1,5 млн тоннага етказиш кўзда тутилмоқда. Бунинг учун Ўзбекистон полизчилиги олдида қуйидаги вазифалар туради:

  • йўқолиб бораётган ва кам экилаётган нодир қовун навларини тиклаш ва майдонини кенгайтириш;

  • ихтисослашган хўжаликларда, замонавий технологияни қўллаш эвазига полиз экинлари маҳсулотдорлигини ошириш;

  • полизчилик соҳасида селектсия ишларини кучайтириш ва уруғчилигини яхшилаш;

  • полиз маҳсулотларинг сақлаш ва қайта ишлаш усулларини такомиллаштириш.

Полиз экинларининг аҳамияти. Полиз экинлари мевасидан истеъмолда янгилигича ва саноатда қайта ишлаш учун хом-ашё сифатида, чорвачиликда ширали озиқа сифатида фойдаланилади. Бундан ташқари уларнинг беморларни даволашдаги аҳамияти қадимдан халқ табобатида маълум.
Полиз экинлари меваси таркибида инсон организми яхши ўзлаштирадиган углеводлар мавжуд. Хўраки тарвузнинг ширин бўлишига сабаб меванинг таркибида фруктозанинг кўп бўлишидир (глукоза ва сахароза кам миқдорда бўлади). Кўпчилик хўраки тарвуз мевасининг таркибида 13-14% гача қуруқ модда, шундан қанд миқдори 10-12% бўлиб, ширинлиги жиҳатидан айрим қовун навларидан ҳам устун туради. Хашаки тарвуз мевасида эса 3-5% қуруқ модда, 1-3% гача қанд сақланади.
Қовун меваси, одатда, полиз экинлари ичида энг кўп миқдорда қанд моддасини сақлайди, айрим қаттиқ этли ёзги қовунларда 18% гача қанд моддаси бўлиб, асосан сахароза ҳолида учрайди (глукоза ва фруктоза миқдори эса тенг бўлади).
Қовоқ мевасининг таркибида (айрим мевали қовоқ навларида) қуруқ модда – 26,8% гача бўлиб, қанд миқдори – 13,8% гача бўлади.
Бундан ташқари полиз экинлари мевасининг таркибида ҳар хил витаъминлар (В1 – тиамин, В2 – рибофлавин, РР – никотин кислотаси), кул элементлари ва органик кислота (олма, каҳрабо, лимон ва бошқа)лар учрайди.
Полиз экинлари меваси қайта ишланиб ҳар хил маҳсулотлар тайёрланади. Масалан, тарвуз мевасидан асал, мураббо, конфет ва ҳар хил ширинликлар тайёрлаш мумкин. Қовун мевасидан ҳам асал (шинни), қовун қоқи тайёрланади.
Полиз экинлари уруғнинг таркибида кўп миқдорда (тарвуз ва қовун уруғида – 25-30, қовоқ уруғнинг таркибида эса – 50% гача) мой сақланади. Агарда, бир гектар ердан ўртача 22 тонна қовун маҳсулоти олинганда, мой чиқиши 90-100 кг/га боради. Асосан қовоқнинг, қисман қовун ва тарвузнинг уруғидан мой олинади. Қовоқнинг пўсти юмшоқ силлиқ уруғли навлари экилганда гектаридан 600-700 кг мой олиш мумкин.
Полиз экинлари мевасининг табобатда аҳамияти катта. Марказий Осиё халқ табобатида қовун мевасидан сил ва бронхит, камқонлик ва бодни, юрак, нерв, атеросклероз ва жигар касалликларини даволашда қадимдан фойдаланиб келинган.
Тарвузнинг эти ва сувидан камқонлик даволаш, яллиғланиш ва ўт суюқлигини ҳайдаш, жигар ва юрак томир тизими касалликларини даволашда ундан фойдаланиш тавсия этилади.
Қовоқ меваси эти таркибида осон ҳазм бўладиган қанд мавжуд бўлиб, у буйрак, жигар ва юрак-томир касалликларини даволашда ишлатилади. Қовоқнинг эти яллиғланишга қарши, уруғ қайнатмаси гижжани ҳайдаб чиқарувчи восита сифатида ҳам ишлатилади.
Полиз экинлари ем-хашак сифатида ҳам катта аҳамиятга эга. Хўраки полиз меваларнинг хом ва эзилган-ёрилганлари, шунингдек, тарвуз ва қовоқнинг қиш бўйи яхши сақланадиган хашаки навлари ширали озиқ сифатида чорва молларига берилади.
Полиз экинларининг агротехник аҳамияти ҳам катта. Улар тупроқ танламайди, ернинг релйефига талабчан эмас, қурғоқчиликка, шўрга чидамли, суғорилмайдиган лалми шароитда ҳам (айниқса, тарвуз ва қисман қовунни) ўстириш мумкин.
Ўзбекистонда кам миқдорда экилса, ҳам қовоқнинг баъзи турлари – идиш қовоқ, носқовоқ, чилимқовоқ, тошқовоқ сингари пўсти қаттиқ навлари мевасидан идиш, нос идиш, чилим, турли хил ўйинчоқлар ва люффа (қозон ювгич) тайёрланиб улардан рўзғор мақсадларида фойдаланиш мумкин.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish