Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet92/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Эртаги ва кечки картошка навларини ўрганиш
Топшириқдан мақсад. Картошка ўсимлигини морфологик тузилишини, шунингдек, республикамизда туманлаштирилган навларини хусусиятларини ўргатиш.
Услубий кўрсатма. Картошка (Solanum tuberoum L.) томатдошлар (Solanaceae) оиласига киради. У табиатига кўра туганак маҳсулот қилувчи кўп-йиллик ўсимлик бўлиб, палаги ҳар-йили қуриб қолади. Экин сифатида картошка бир-йиллик ўсимлик бўлиб, ҳар-йили туганаклари ковлаб олиниб, келгуси-йилгача омборхоналарда сақланади.
Картошка 3-5 ва ундан ҳам кўпроқ поя маҳсулот қилиб, тик ёки ётиб ҳолда ўсадиган ўсимлик, поялари ҳам, ўз навбатида, шохлайди. Поялар уч ёки тўрт қиррали, камдан-кам ҳолда юмалоқ бўлади, пастки қисмининг ичи ғовак, картошка уруғидан экилганда бир пояли ўсимлик ўсиб чиқади. Поянинг қирраларида кўпинча, ўсимталар – қанотчалар маҳсулот бўлади. Пояси тўғри ва тиззасимон букилган, бўйи нави ва етиштириш шароитига қараб 30 см дан 150 см гача бўлади. Поясининг ер ости қисмидаги қўлтиқ куртаклардан горизонтал поялар – оқ илдизлар (столонлар) ривожланади. Унинг учида туганаклар шаклланади. Столонлар узунлигига кўра фарқ қилади: эртаги навларда калта, кечки навларда узунроқ бўлади.
Картошка қўшимча попук илдиз тизими маҳсулот қилади. Илдизлари палагининг ер ости қисмидан – бўғимлардан чиқади ва ернинг ҳайдалма қатламига 1,5-2 м чуқургача айримлари кириб боради. Картошка уруғидан кўпайтирилганда асосий илдиз ва ён томонга таралган қўшимча илдиз чиқаради.
Барги узуқ-узуқ, тоқ патсимон, қирқилган 3-7 жуфт барг банди билан қўшилиб кетган ўзак, ўзакчаларда жойлашган қарама-қарши ён бўлаклардан иборат. Баргининг учки тоқ бўлаги шакли ва йириклигига кўра ён бўлаклардан фарқланади. Баргининг бўлаклари ана шу тоқ бўлакдан бошлаб саналади. Учки тоқ бўлакдан кейин жойлашган бўлаклар 1-чи жуфт бўлаклар, кейингилари 2-, 3- ва ҳоказо ҳисобланади. Баъзи навларда учки бўлак билан биринчи жуфт бўлаклар қўшилиб ўсади. Ўзакда бўлаклар пластинкасининг бирикмаганлиги-ни, бўлакларнинг ярим очиқ китобча кўринишида бирикишини, бўлакларнинг тўлқинсимон чети билан пастга эгилганлигини кўриш мумкин.
Картошканинг гули бешта ўткир учли косачадан, беш паллали тожибарг, бешта чангчи ва битта уруғчидан тузилган. Тожибаргининг ранги гулининг энг муҳим белгиси Ҳисобланади. Турли навларида гуллаш энергияси Ҳар хил бўлади. Баъзи навларининг ғунчаси тўкилиб кетади, бошқалари кўп гуллайди, аммо Маҳсулот тугамайди. Кам навларидагина Маҳсулот яхши тугилади.
Меваси кўп уруғли, икки-уч уяли, сарғиш-яшил рангли, резавор-мева. Уруғи майда, ясси, сариқпушта рангида бўлиб, 1000 донасининг вазни 0,5-0,6 г бўлиб, 7-10-йилгача унувчанли-гини сақлайди.
Туганаги поя тузилишида бўлиб, ер ости поя (оқ илдиз) столонларнинг йўғонлашган учидир. Оқ илдизнинг туганакка бириккан қисми – киндик, қарама-қарши томони учи дейилади. Эндигина шаклланган туганаклар таркибида хлорофилл бўлмаган майда тангачасимон барглари маҳсулот бўлади. Улар қўлтиғида кўзча маҳсулот қилувчи куртак бўлиб, улар ўсиб новда чиқаради. Туганакнинг юқори қисмидаги кўзча энг олдин кўкаради, бунинг сабаби шуки, туганакнинг учки қисмига кўп миқдорда эрувчи озиқ моддалар, фермент ҳамда ауксинлар тўпланган бўлади. Туганаклар шакллан юмалоқ, чўзинчоқ ва овал бўлади. Бу уч хил асосий шакл картошка навига, иқлим шароитига, тупроқнинг зичлиги ва намлигига боғлиқ. Туганакларнинг эти – оқ, сариқ, қизил ва зангори; пўсти – сариқ, пушти, қизил, оч зангори ёки кўк рангли бўлади. Туганакларнинг пўсти картошка навига қараб силлиқ, ғадир-будур ёки тўрсимон бўлади.
Туганак анатомик тузилиши жиҳатидан пояга ўхшайди. У ташқи томонидан юпқа пўст – эпидермис билан қопланган бўлиб, пишиб етилганда у кўчади ва тўкилиб кетади. Туганаклар майда тешикчалар – туганаклар юзасида тўқ рангдаги майда доғчалар кўринишида тарқалган ясмиқча ёрдамида нафас олади. намлик ортиқча ёки тупроқ зич бўлганда ясмиқча оқ бўртмалар - ўсимталар кўринишида бўлади.
Эпидермис остида пўст бўлади. У икки қатламдан: ташқи ғовак (пробка) ва оқсил моддалари, крахмал доначалари билан тўлган йирик ғовак паренхима хужайраларидан иборат ички қатламдан тузилган. Пўст остида найлар боғлами ҳалқаси кўзчага яқинлашиб, куртак кўзчаси ёки шохча изи деб аталган бўртма маҳсулот қилади. У кўзчанинг кўкаришида ва новда шаклланишида муҳим аҳамиятга эга.
Республикамизда етиштириладиган картошка навлари Solanum tuberoum L. ёки шу турини бошқа турлари билан чатиштиришда олинган. Улар қатор морфологик ва хўжалик-биологик белилари билан бир-биридан фарқ қилади:

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish