Экинларни парвариш қилиш. Картошка баҳорда экилганда гектарига 2,5-3 тонна ҳисобида тошкўмир чанги сепиб қорайтириш, плёнка билан ёпиб мулчалаш экинларнинг униб чиқишини ва туганаклар маҳсулот бўлишини тезлаштиради ҳамда маҳсулотдорликни оширади.
Эртаги картошканинг ниҳоллари одатда, 25-30 кундан сўнг пайдо бўлади. Бу вақт ичида баҳорги ёғинлар туфайли тупроқ анча зичлашади ва ёввойи ўтлар ўсиб чиқади. Қатқалоқни ва ёввойи ўтларни йўқотиш учун ниҳол униб чиққанда тўрли (тишли) борона билан бир вақтда култиватсия ўтказилади. Ёзги картошканинг ниҳоллари 10-12 кундан сўнг пайдо бўлади. Бу қисқа даврда қатқалоқ маҳсулот бўлмайди, бороналаш ўтказилмайди. Ниҳоллар ялпи униб чиққандан сўнг учинчи култиватсия ўтказилади. Ўсув даврида ҳар бир ёмғирдан сўнг култиватсия ўтказилади. Бу иш 2-3 марта амалга оширилади.
Суғoриладиган шароитда экилган картошкани парвариш қилишнинг зарурий усулларидан бири чопишдир. Эртаги картошка 1-2 марта, ёзгиси эса 2 марта чопиқ қилинади. Бу жараён экинда қўшимча столонларнинг шаклланишига ҳамда туганаклар учун энг яхши шароит яратишга имкон беради.
Ёввойи ўтлар билан курашишда картошка униб чиқишдан, 4-5 кун аввал гектарига 20 кг миқдорда далапон, 1,5-2 кг прометрин ва 1,5 га/тс толуин қўлланилади. Эритма 400-600 л сув ҳисобидан тайёрланади.
Картошка маҳсулотини оширишнинг муҳим шартларидан бири - суғоришдир. Тупроқнинг мақбул намлиги 75-80%. Ер ости сувлари яқин жойлашган ўтлоқ ва ўтлоқи-ботқоқ тупроқларидаги картошка 5-7 марта, буз тупроқлардагиси 8-9 мартагача суғорилади. Суғoриш апрелдан бошлаб туганаклар шакллангунча 7-8 кун оралатиб, маҳсулот шаклланаётган босқичда 4-6 кун оралатиб ўтказилади. Кечки картошка экилгандан сўнг дарҳол суғoриш лозим. Ер ости сувлари яқин жойлашган тупроқларда суғориш сони 7-10, чуқур жойлашган ерларда 12-15 мартагача етади. Ўсув давомида суғоришлар 8-10 кундан сўнг ўтказилади. Кечки картошканинг маҳсулотини йиғиштириб олишга икки ҳафта қолганда суғoриш тўхтатилади.
Турли зараркунанда ва касалликларга қарши кураш. Картошка, аввало, кузги тунламдан зарарланади. Шунингдек, бу экин тилла қўнғиз, шира ва чирилдоқ (ҳашарот)дан ҳaм бирмунча зиён кўради. Кузги тунламга қарши курашиш учун экин экиш вақтида гектарига 50 кг 7% гранула, хлорофос, вегетатсия даврида эса 600 л сувда гектарига 3-5 кг дан тайёрланган 65% ли хлорофос эритмаси сепилади (чангланади).
Ўзбекистон шароитида картошканинг кенг тарқалган касалликлари фузариоз сўлиш, макроспериоз ва ҳалқали чириш кабилар ҳисобланади. Бу касалликларнинг олдини олиш тадбирларига: алмашлаб экиш, юқори агротехника, калийли ўғитлар билан озиқлантириш, кўкараётган қолдиқларни йўқотиш, касалланган экинларни даладан чиқариб ташлаш, ўғитли туганакларни саралаш ва бошқалар киради. Бундан ташқари макроспориозга қарши 1% ли бордосс суюқлиги, 0,3-0,5% мис хлориди эритмаси ва 0,5% ли тсинеб суспензияси пуркалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |