Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet100/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Техник қовоқдош экинлар, буларнинг етилмаган меваларидан уй-рўзғор буюмлари тайёрлаш учун фойдаланилади, баъзан манзарали ўсимлик сифатида ҳам экилади. Бу гуруҳга Ўзбекистонда қадимдан экиб келинадиган лагенария (томоша қовоқ ёки идиш қовоқ) (Lagenaria vulgaris Ser.) мисол бўла олади. Бундан ташқари, техник маҳсадларда (мисол учун шам ишлаб чиқаришда) бенинказа ёки мум (Ҳинд) қовоқ (Benincasa hispida (Thunb.) Cogn.) алоҳида ўринга ега. Бу экиннинг яна бир хусусияти унинг пўст қаватини мум ғубор билан қопланганлигидир. Шу қубор туфайли етилган бенинказа мевалари 2-3 йилгача сақланиши мумкин.
Республикамизда техник жиҳатдан қимматли силиндрсимон люффа (қозонювқич) (Luffa cylindrica (L.) M.Roem.) ва қиррали люффа (Luffa acutangula (L.) Roxb.) шахсий томорқаларда ҳаваскор сабзавоткорлар томонидан экилади. Бу қовоқдош экиндан турли хил мочалка, пўкак, сават ва шунга ўхшаш жиҳоз ва буюмлар тайёрланади.
Манзарали қовоқдошлар, буларга мевалари ва ташқи кўриниши жиҳатидан гўзал манзара ҳосил қиладиган экинлар киради. Бу қовоқдошлар ёрдамида айвонлар, супалар ва даҳлизлар юқори эстетик дид билан безатилса, улар ушбу ўстирилаётган жойларни янада кўркам ва шинам қилиб кўрсатади. Халқ тилида бурноқи (ехиноцист) (Echino-cystis lobata Torr. et A.Gray) дейиладиган ўсимлик яхшигина манзара ҳосил қилиш билан бирга, хушбўй асал тўпловчи ўсимлик ҳамдир. Мамлакатимизнинг чўл ҳудудларида ўсадиган ендемик тур тарвуз палак (brioniya) (Bryonia melanocarpa Nabiev) ва оқ тарвуз палак (Bryonia alba Linn.) лар манзаралиги билан ехиноцистдан қолишмайди ва шифобахшлик хусусияти билан ундан устун туради. Уни илдизидан махсус дорилар ишлаб чиқилади. Амалий гулчиликда эса алоҳида клумба, рабатка ва миксбордюрларни безашда ишлатилади.
Юқорида келтирилган бўлинишлар шартли бўлиб, экин кўпроқ бизнинг мамлакатимизда қандай ишлатилса, шу ўринда келтирилган. Кўпчилик қовоқдош экинларни уй-рўзғорда пишиб етилган мевалари ишлатилади, шу билан бирга уларнинг етилмаган (думбул) мевалари сабзавот сифатида истеъмол қилинади.
Қовоқдош ўсимликлар ҳатто бир тур ичида ҳам морфологик белгилари жуда хилма-хиллиги билан фарқ қилади. Айниқса, мевасининг шакли, ранги, катта-кичиклиги ва бошқа белгилари турлича бўлади. Турларини бир-биридан фарқ қиладиган ўнлаб белгилари мавжуд.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish