Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet97/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Полиз экинларининг гуруҳланиши. Қовоқдошлар (Cucurbitaceae) оиласига ер шарининг тропик ва субтропик иқлимли минтақаларида ўсадиган 100 та авлод ва 1100 га яқин ўсимлик турлари киради. Булар ичида энг аҳамиятлиси хўраки тарвуз (Citrullis edulus Pang.), қовун (Cucumis melo L.), қовоқнинг учта тури, йирик мевали қовоқ (Cucurbita maxima L.), қаттиқ пўстли қовоқ (Cucurbita pepo L.) ва мускат қовоқ (Cucurbita moschata L.) ҳисобланади.
Бу оилага кам тарқалган ва катта аҳамиятга эга бўлмаган қуйидаги турлар ҳам киради:
Люффа ёки (қозонювгич) (Luffa Mill.) – тропик ва субтропик иқлимли шароитларда ўстирилиб, янги ёш мевалари кўклигича қовурилиб ва пиширилиб истеъмол қилинади. Тўла пишган меваларидан ҳаммом учун ювингичлар тайёрлаш мумкин.
Чайот ёки мексика бодринги – (Sechium edule). Бу экин Жанубий ва Марказий Америка, Африка ва Осиёнинг тропик зоналарида кўп-йиллик экин сифатида ўстирилади. Мевасининг мазаси қовоқчага, туганагининг сифати картошка туганаги сифатига ўхшаб истеъмол қилинади.
Илонсимон бодринг (Trichosanthes anguina) Ҳиндистон ва Шри-Ланка оролларида кенг тарқалган бўлиб, ёш мева туганаклари янгилигича ва пиширилиб истеъмол қилинади.
Идиш қовоқ (Lagenfsia siceraria) Ҳиндистон ва Марказий Осиёда кенг тарқалган. Ёш мева тугунчалари пишириб истеъмол қилинади, тўла пишган мевалари эса идиш сифатида ишлатилади.
Тарвуз – кенг тарқалган полиз экинидир. Унинг бир қанча турлари бўлиб, энг аҳамиятлиси хўраки ва хашаки тарвуздир. Бундан ташқари, тахир мазали колотсинт – (С. colocynthis), гажжаксиз (C. ecirrhosus) ва Нозена (C. naudinianus) ёввойи турлари бўлиб, улар селектсия мақсадларида, иссиққа, қурғоқчиликка ва касалликларга чидамли навлар яратишда фойдаланилади.
Т.Б. Фурса хўраки тарвуз жаҳон коллектсияси намуналарини ўрганиб, уларни ўнта: Рус, Кичик Осиё, Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Америка, Кавказорти ва Ғарбий Европа каби эколого-географик гуруҳларга бўлади.
Ўзбекистон экиладиган тарвуз навлари Ўрта Осиё эколого-географик гуруҳига мансуб бўлиб, улар морфологик белгилари, биологик ва хўжалик хусусиятлари билан бир-биридан фарқ қилади.
А.И. Филов Cucumis melo қовун турини 7 та эколого-географик гуруҳга ёки кенжа турга бўлади: шундан маданий қовунлар 3 та – Европа, Ўрта Осиё ва Кичик Осиё қовунлари; ярим маданий қовунлар 3 та – илонсимон, хитой ва ҳидли қовунлар ва ёввойи битта кенжа тур – бегона ўт ҳолида ўсувчи қовун.
Қовун – полиз экинлари ичида энг кенг тарқалган бўлиб, бу авлодга 40 га яқин тур киради. Улар ичида маданийлашгани экиладиган қовун (Cucumis melo L.) ва бодрингдир (Cucumis sativus L.).
Ўзбекистонда экиладиган қовун навлари Ўрта Осиё кенжа турига мансуб бўлиб, улар ҳам ўз навбатида 5 хилга бўлинади.

  1. Ҳандалаклар.

  2. Ёзги эти юмшоқ қовунлар.

  3. Ёзги эти қаттиқ қовунлар.

  4. Кузги қовунлар.

  5. Қишки қовунлар.

Ўзбекистонда экиладиган қовоқ навлари қуйидаги учта турга мансуб: қаттиқ пўстли ёки оддий қовоқ – Cucurbita pepo; йирик мевали – Cucurbita maxima ва мускат қовоқ – Cucurbita moschata.
Қовоқнинг Cucurbita авлодига кирувчи 27 тури бўлиб, шундан фақат 6 тури маданийлашган, қолганлари эса ёввоий ҳолда учрайди.
Қаттиқ пўстли қовоқ тури 3 та кенжа турга бўлинади: палак ёзадиган; палак ёзмайдиган ва майда мевалига.
Йирик мевали қовоқ тури 4 та кенжа турга бўлинади: Европа-Осиё, Жанубий Америка, Хитой ва ёввоий ҳолда ўсувчи хилларига.
Мускат қовоқ тури эса 6 та кенжа турга бўлинади: Туркистон, Япон, Ҳиндистон, Мексика, Колумбия ва Гватемала қовоқларига.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish