Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet82/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

2. Ҳайдаш олди суғориш. Кузги ёки ёзги ҳайдаш олди тупроқни намиқтириш учун ўтказилади. Бунда гектарига 1000-1200 м3 сув сарфланади.
3. Бегона ўсимликлар уруғини ёппасига ундириб олиш учун суғориш. Баҳор-ёзда бегона ўтлар босадиган далаларда ўт уруғлари униб чиқишини тезлаштириш мақсадида суғорилади ва қийғос униб чиққач, ер юза юмшатилиб ёки култиватсия қилиниб, ўтлардан тозаланади.
4. Шўр ювиш. Шўрланган ерлар бостириб суғорилади. Суғориш меъёри тупроқнинг физик хоссаларига ва шўрланиш даражасига қараб гектарига 1500-2000 м3 дан 6000 м3 гача ўзгаради. Сувнинг ерга яхши шимилиши учун юқоридаги меъёр ҳар 3-6 кун оралатиб, гектарига 1000-1500 м3 ҳисобидан бўлиб берилади. Шўр ювиш, одатда, кеч кузда, қишнинг совуқ бўлмагаи кунларида ёки эрта баҳорда ўтказилади. Шўр ювилгач, тупроқ нам йўқотмаслиги ва қайта шўрланмаслиги учун ер дарҳол бороналанади.
5. Уруғ экиш ёки кўчат ўтқазиш учун суғориш. Сабзавот экинлари майдони нам тўплаш учун гектарига 400-600 м3 ҳисобида эгатлар орқали суғорилади.
6. Уруғ суви бериш. Экинлар уруғи экилгач, қийғос ундириб олиш, кўчатлар яхши тутиб кетиш мақсадида эгатлар орқали гектарига 400-500 м3 сув берилади.
7. Ўсув даврида суғориш. Бу ҳам эгатлар орқали, қисман ёмғирлатиб амалга оширилади. Лекин, суғориш сони, меъёри, тартиби кабилар тупроқ-иқлим шароитига, экин биологияси, экиш муддати ва бошқа омилларга боғлиқ.
8. Салқинлатиш учун суғориш. Ёзнинг жазирама иссиқ кунлари тупроқ ва ҳаво ҳароратини пасайтириш, ўсимликлар атрофида микроиқлим яратиш учун экинзорлар суғорилади. Бунга экинлар кам миқдорда (300-400 м3/га) ҳар 3-4 кунда суғоришга эришилади. Салқинлатиш учун эгатлаб суғориш картошка ўсимлиги атрофидаги ҳаво ва тупроқ ҳароратини (10 см чуқурликда) +3-5°С га пасайтиради. Шунинг учун ёзги жазирама иссиқни ёқтирмайдиган картошка, карам каби сабзавот экинлари учун салқин бериш мақсадида тез-тез суғориш тавсия этилади.
Эгатлаб (инфилтратсион), ёмғирлатиб ва ер остидан суғоришлар картошка ва сабзавот экинларини ўстиришда қўлланиладиган суғориш усуллари ҳисобланади. Эгатлаб ёки инфилтратсион суғориш асосий кенг тарқалган усулдир.
Эгатлаб суғоришда ернинг қиялиги билан бирга суғориш техникаси, яъни суғориш эгатларининг узунлиги, чуқурлиги, эгатдаги сувнинг оқиш тезлиги тупроқнинг механик таркиби ва сув ўтказувчанлиги муҳим рол ўйнайди.
Экинларни суғоришда суғориш вақти катта аҳамиятга эга. Экинлар иссиқ кунларда суғорилганда, баъзан тупроқнинг совиши ва шу туфайли сувнинг ўсимликларга секин ўтиши натижасида уларда вақтинчалик сўлиш кузатилади. Бунда ўсимликлар илдизи сўриб олаётган сув транспиратсияга сарфланаётган сувдан кам бўлади. Шу туфайли ўсимлик сўлиб, фотосинтез тўхтайди. Тунда, яъни транспиратсия тўхтаганда, нисбатан совуқ сув билан суғорилганда ўсимликлар сўлимайди. Бундан ташқари, сув буғланишга сарфланмайди, тупроқ яхши намиқади ва ундан ўсимлик тўлиқ фойдаланади. Бироқ, ҳамма вақт ҳам экинларни кечаси суғоришга имкон бўлавермайди, чунки кўпчилик ҳолларда бу ишни ташкил қилишга боғлиқ. Шунинг учун экинлар кечасию-кундузи суғорилиши керак, аммо уни ёзнинг иссиқ пайтларида кечки салқинда бошлаш лозим.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish