Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet38/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

6-жадвал. Ўзбекистонда кўп тарқалган парникларнинг тавсифи

Т.р

Белгилари

Парник турлари

ойнаванд бир нишабли

бир нишабли ромли плёнкали

ёпқич яхлит ёпилган плёнкали икки нишабли


Парник ичкарисининг кенглиги, см











Парник узунлиги, см











Ромлар сони, дона











Ром ўлчами, см











Асосидан сарровигача бўлган масофа











Стропилининг узунлиги, см











Стропиллар сони











Бобинанинг узунлиги











Парник тупроғидан ромгача ёки сарровигача бўлган оралиқ











Қути деворларининг баландлиги ва қалинлиги:













шимолий













жанубий













бош ва охирги томони (тортсалари)











Ўрасининг кенглиги













юқори томони













пастки томони











Тупроқ аралашмаси қалинлиги, см











Биологик ёнилғи қатлами қалинлиги, см











Парникдан фойдаланиш муддатининг бошланиши











Ўстириладиган ўсимлик ва унинг ҳолати









“Ўстириладиган ўсимлик” қаторига, парникда нима етиштирилса шу ёзилади, масалан: карам кўчати, қалампир кўчати, редиска, кўк пиёз ва бошқалар. Ўқувчилар парник турлари характеристикасини ёзиб бўлганларидан сўнг, парник жиҳоз (инвентар)лари ва машиналарини кўздан кечириб уларнинг рўйхатини тузадилар. Рўйхатда инвентар ва жиҳозларнинг номлари ва вазифалари кўрсатилади.


Ўқувчи барча саволларга жавоб ёзиб, хўжаликда мавжуд бўлган парник турлари ва улар қисмларини чизиб, асосий парник турлари таърифи акс эттирилган жадвални тўлғазганидан, кўрган инвентар, жиҳозлари ва машиналарнинг рўйхатини тузганидан сўнг иш бажарилган ҳисобланади.
Материал ва жиҳозлар. 1. Парниги бор хўжалик. 2. Турли хилдаги парникларнинг тузилиши бўйича макети, плакати, расми, шакли. 3. Рулетка, штангентсиркул, чизғичлар. 4. Компютер тасвирлари ва информатсиялари. 5. Маълумотномалар. 6. Парник асбоб-ускуналари.

Ўзбекистонда фойдаланиладиган, иссиқхоналар турларининг тавсифи
Топшириқдан мақсад. Ўқувчиларни Ўзбекистонда кенг тарқалган иссиқхона турларининг асосий конструктив хусусиятлари билан таништириш, уларнинг инвентар ва фойдали майдони, тўсиқлари коэффитсиэнтини аниқлашга ҳамда иссиқхоналарни асосий турларини шаклий расмини чизишга ўргатиш.
Услубий кўрсатмалар. Машғулотларни ўқув хўжалиги ёки турли хилдаги иссиқхоналари бўлган ва коллежга яқин жойлашган фермер хўжаликларида ўтқазиш мақсадга мувофиқ. Машғулотлар мамлакатимизда кенг тарқалган иссиқхона турлари намунавий лойиҳалари, макетлари, плакатлари, расмлари, диафилмлар, компютер тасвирлари ва маълумотномалардан фойдаланган ҳолда ҳимояланган ер сабзавотчилиги хонасида ўтказилади.
Машғулотни ўтқазиш учун ўқувчилар 3-5 тадан гуруҳларга бўлинади. Гуруҳлар турли конструктсияли иссиқхоналарда ёки ҳар хил лойиҳалар билан ишлаб, ўзаро алмашиниб турадилар.
Ўқувчилар иссиқхоналарнинг турлари бўйича, улар ўртасидаги фарқларини ажрата билиш билимини олишларида иссиқхоналарнинг қуйидаги: 1. Блокли икки нишабли ойнаванд қишки; 2. Қишки ангар типидаги ойнаванд; 3. Баҳорги икки нишабли аркасимон плёнкали; 4. Қишки аркасимон плёнкали; 5. Бошқа янги турлари билан таништириш зарур.
Ўқувчилар иш дафтарларига иссиқхоналарнинг устки томони ва кўндаланг кесимлари кўринишини чизадилар, бунинг учун ташқи ва ички ҳамда иссиқхона сектсияларини ўлчайдилар. Кўндаланг кесимида иссиқхона контури, чодирсимон, тупроқ остида ва устида жойлашган иситиш қувурларини белгилайдилар.
Ишни бажариш тартиби. Ўқувчилар курснинг назарий қисмида ва маълумотномалардан олган билимларидан фойдаланган ҳолда, иш дафтарида қуйидаги саволларга жавоб ёзадилар:
1. Иссиқхоналар нимаси билан илитилган ер ва парниклардан фарқланади? 2. Иссиқхоналар қайси асосий конструктив ва фойдаланиш белгиларига кўра бири-иккинчисидан фарқ қилади? 3. Ўзбекистонда ойнаванд иссиқхоналарнинг қайси турларидан фойдаланилади? 4. Плёнкали иссиқхоналарнинг қандай турлари Ўзбекистонда учрайди? 5. Қишки иссиқхоналар баҳоргиларидан нимаси билан фарқ қилади?
Сўнг ўқувчилар иссиқхоналарнинг сектсиялари ва уларнинг қисмлари орасидаги масофани, ташқи ва ички томонларини ўлчайдилар, ўсимликлар ўстирилаётган майдони юзасини, сарров ва карнизгача баландликни, гуруҳлар кенглиги ва устунлари, шпрослари оралиғидаги масофаларни ўлчайдилар. Ўлчаш натижаларини иссиқхона расмида кўрсатадилар.
Ўқувчилар ўлчамларини кўрсатиб расмни чизиб бўлганларидан сўнг иссиқхоналарнинг асосий турларини қуйидаги шаклда изоҳлайдилар (7-жадвал).
Иссиқхоналардан фойдаланиш муддати, уларнинг вазифаси, иситиш усуллари, конструктив хусусиятлари курснинг назарий қисмида баён этилган материалларни ҳисобга олган ҳолда изоҳланади.
Иссиқхоналарнинг асосий элементлари қандай материаллардан тайёрланганлигига қараб аниқланади. Иссиқхона ва унинг айрим элементлари рулетка билан ўлчанади. Иссиқхоналарни қурилма, инвентар ва фойдали майдонлари ўлчанган натижалар бўйича ҳисобланади. Қурилиш майдони – бу ташқи томони узунлигининг уни энига кўпайтмаси, инвентар эса иссиқхона ички узунлигининг ички энига кўпайтмаси, уруғ сепиш ва кўчат экиш учун фойдаланиладиган майдон (доимий фойдаланиш учун асфалтланган йўлкадан ташқари) фойдали майдон деб юритилади.
Иссиқхона ердан фойдаланиш коэффитсиэнти фойдали майдон юзасининг инвентар майдонига бўлиниб 100 га кўпайтириш орқали аниқланади.



Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish