5-жадвал. Вақтинчали кичик ҳажмли плёнкали тоннел қурилманинг тавсифи
Т.р
|
Кўрсаткич
|
Тавсифи
|
1.
|
Тоннел баландлиги, см
|
|
2.
|
Қурилма асосининг кенглиги, см
|
|
3.
|
Қурилма узунлиги, м
|
|
4.
|
Таянч ёйлари орасидаги масофа, см
|
|
5.
|
Маҳкамловчи ёйлар орасидаги масофа, см
|
|
6.
|
Каноп ип қаторлари сони, дона
|
|
7.
|
Плёнка эни, см
|
|
8.
|
Плёнка қалинлиги, мм
|
|
9.
|
Ёй учун фойдаланадиган сим диаметри, мм
|
|
10.
|
1 га га сарфланади:
|
|
|
сим, кг (м)
|
|
|
плёнка, кг
|
|
|
каноп ип, кг
|
|
11.
|
Етиштириладиган экин
|
|
12.
|
Тоннел ичидаги ўсимликлар қатори, сони
|
|
13.
|
Қаторлар ва қатордаги ўсимликлар орасидаги масофа, см
|
|
14.
|
Тоннеллар орасидаги йўлак кенглиги, м
|
|
Ўқувчилар материалларга бўлган талабни ҳисоблаб аниқлайдилар ёки маълумотномалардан оладилар. Ўқувчи кўрсатилган саволларнинг барчасига жавоб берган бўлса, тоннел қурилмасининг ҳар хил турларини расмини чизиб ва характеристикасини ёзиб берса, иш бажарилган ҳисобланади.
Материал ва жиҳозлар. 1. Илитилган ерларнинг кичик ҳажмли турлари бўлган хўжалик. 2. Маълумотнома адабиётлар. 3. Илитилган ер турларининг макетлари, плакатлар, расмлар, шакллар, диафилмлар. 4. Рулетка, штангентсиркул, чизғичлар. 5. Компютер тасвири ва маълумотлари.
Парниклар тавсифи
Топшириқдан мақсад. Парникларнинг конструктив хусусиятлари ва уларнинг асосий қисмларини ўрганиш. Бир ва икки нишабли плёнкали парникларни, синч ва кесакилари расмини чизиш, улар турларини бирини иккинчисидан фарқлай олишга ўрганиш.
Услубий кўрсатмалар. Машғулотларни ўқув хўжалигида ёки парниклари бўлган коллежга яқин жойлашган фермер хўжалигида ўтқазиш мақсадга мувофиқ. Бундай шароит бўлмаса, машғулотлар макетлар, плакатлар, расмлар, маълумотли адабиётлар, диафилмлар, компютер тасвири ва информатсиялардан фойдаланган ҳолда, ҳимояланган ер сабзавотчилиги хоналарида ўтказилади.
Машғулотни ўтқазиш учун ўқувчилар 3-5 тадан иборат гуруҳларга ажратилади. Ҳар бир гуруҳ парник турлари билан мустақил шуғулланади. Сўнг гуруҳлар машғулотни давом эттириш учун жой алмашадилар.
Парникларни турли хиллари билан машғулот ўтқазишда уларнинг катта-кичиклигини ўлчаш, сонини эса – санаш йўли билан аниқланади.
Ишни бажариш тартиби. Ўқувчилар назарий курсда олган билимлари ва маълумотномалар, парникларнинг ҳар хил турларини ёки уларнинг макетларини кўриб иш дафтарида қуйидаги саволларга жавоб берадилар:
Парниклар нималари билан иссиқхонадан фарқланади?
Парниклар қандай конструктив тузилиши ва фойдаланишига кўра фарқланади?
Ерни ковланиб ўрнатилган плёнкали парникларнинг қандай турларини биласиз?
Кесаки нима ва у қандай вазифани бажаради?
Парникларнинг яна қандай асосий типлари мавжуд?
Сўнг ўқувчилар, бир нишабли ойнаванд, бир ва икки нишабли плёнкали, ер ковланиб жойлаштирилган парникларнинг тузилиши билан танишадилар. Уларнинг ҳар бирида (ойнаванд ва плёнкали парникларда) кесакисининг энини, узунлигини ва баландлигини ўлчайдилар. Кўрсатилган уч тур парникларини тахта кесакиси тиргаклари орасидаги масофа аниқланади. Бир нишабли парникларнинг шимолий ва жанубий деворлари баландлиги, плёнка яхлит ёпилган икки нишабли парниклар кесакилари асосининг ўлчамидан ташқари, асосидан сарровигача бўлган масофа, стропилининг узунлиги ва ораларидаги масофа, сарров ва плёнка маҳкамланадиган ғалтак диаметри ўлчанади.
Ўқувчилар шундан сўнг парник турлари кесакиларининг ўлчамини кўрсатган ҳолда расмини чизадилар. Кейин ўқувчилар ойнаванд ва плёнкали парник ромларининг тузилиши билан танишадилар. Парник ромлари бўйи ва энини, ром оралиғидаги ойна ўрнатиладиган бағазлар (шпрослар) сонини ва улар оралиғини, ромни боғлаб турган бруслар ва шпросларнинг кесими ҳамда шпрос ва ром четидаги ойна ўрнатиладиган ўйиқнинг (фалтсанинг) чуқурлигини аниқлайдилар. Ўқувчилар ўлчаган натижаларидан фойдаланиб парникнинг умумий кўриниши ва парник ромларининг ўлчамларини кўрсатган ҳолда кўндаланг кесими расмини чизадилар.
Ўқувчилар ўлчов натижаларидан фойдаланиб ўз иш дафтарларига номлари келтирилган уч турдаги парникнинг кўндаланг кесими ва умумий кўриниши -расмларини чизадилар.
Ўқувчилар номи келтирилган қурилмалар (объектлар) расмини чизиб бўлганларидан сўнг, парникларнинг конструктив тузилиши ва фойдаланиш белгиларини қуйидаги шакл бўйича таърифлайдилар (6-жадвал).
Ҳар бир тур парник тавсифи, расми чизилганда ҳисобга олинган ўлчов натижалари асосида таърифланади. Парник ўлчами метрда, унинг элементлари ўлчами эса сантиметрда кўрсатилади. Тупроқ аралашмаси ва биоёнилғи қалинлигини аниқлаш учун бир парник ичи ковлаб кўрилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |