Турларининг қисқача таърифи
Иссиқликни сақловчи антистатик гидрофилли
|
Поливинилхлорид
|
Силодимер этилен
|
1672-70 ГОСТ
|
арматурланган
|
винилатсетат
|
0,15
|
0,15-0,03
|
03
|
0,1
|
240
|
120-180
|
240
|
600 гача
|
137,7
|
190
|
425
|
91,8
|
7,3
|
6,6
|
23
|
10,8
|
1,25
|
1,8
|
3,93
|
1,0
|
26
|
22
|
9
|
20
|
85
|
88-92
|
87
|
90
|
23
|
10
|
5
|
20
|
Полиэтилен плёнканинг чидамлилигини ошириш учун уни тайёрлашда оксарбент ва термостабилизаротлар қўлланилиб стабиллаштирилади. Бу ундан фойдаланиш муддатини 2 марта оширади.
Стабиллаштирилган, арматураланган полиэтилен плёнканинг шамол ва қор босишга чидамлилиги ортади. Фойдаланиш муддати 15 ойга ортади. У полиэтилен ипдан плёнка уячаларининг ўлчами 12×12 мм тўр шаклида тайёрланади. Бундай арматуралаш натижасида шаффофлилиги 10-12% камаяди, пишиқлиги ортади.
Полиэтилен антистат гидрофил плёнка ўзининг яхши физик хусусиятлари билан фарқланиб, сув томчилари пайдо бўлишини истисно қилади. У иссиқликни яхши тутади, ёруғликни кўпроқ ўтказади, ишлатилиш муддати 1 ой.
Иссиқликни ушлаб қолувчи полиэтилен плёнка сарғиш тусга эга. У қопланган иссиқхонадаги ҳарорат бошқа полиэтилен плёнкалар қопланганидан кўра 3-4°С ортиқ бўлади. Антистатик хусусиятга, гидрофил сатҳга эга. Чидамлилиги стабиллаштирилган плёнканики билан бир хил. Поливинилхлорид плёнка полиэтилен плёнкаларнинг бошқа турларига нисбатан қайишқоқроқ ва чидамлироқдир. У иссиқликни яхши ушлайди. Шиша тола билан арматурланган поливинилхлорид плёнка ўта пишиқлик ва чидамлиликка эга, ундан 2-3-йил давомида фойдаланиш мумкин. Арматурланаётган асос ячейкаларнинг ўлчами 20×30 мм. Плёнка тунда иссиқликни яхши ушлайди, унинг остидаги ҳарорат бошқа плёнкалардагига қараганда 1-3°С юқори бўлади. Нуқсонлари – сатҳининг тез чангланиши, фойдаланилган-йилда ёруғлик ўтқазиши 25% гача камайиши ва нархининг юқорилигидир.
Саполимер этиленвинилатсетат плёнка ўта пишиқлиги, оқ шаффофлиги, қайишқоқлиги, инфрақизил нурларни яхши ўтказмаслиги билан ажралиб туради. У совуққа, шамол ва тешилишга чидамли, аммо иссиққа унча чидамли эмас. Плёнканинг сатҳи гидрофиллиги билан фарқланади; конденсат ялпи сувли қатлам шаклида пайдо бўлади. Бу плёнка қопланганда ҳарорат полиэтилен плёнка қоплангандагига нисбатан яхшироқ бўлади. Аммо кундузлари қуёшли кунларда унинг остидаги ҳаво қизиб кетади, натижада сутка давомидаги ҳарорат кескин ўзгариб туради. Эрталабки соатларда тупроқ ва ҳаво тезроқ қизийди оқибатда ҳавонинг намлиги тез пасаяди. Бу плёнка қоплама тарзида ишлатилганда, шамоллатиш ўз вақтида, тез-тез ўтказиб турилиши керак. Ёруғ шаффоф материаллар сифатида қаттиқ ва ярим қаттиқ пластиклардан фойдаланилади. Ўта пишиқлиги ва иссиққа чидамлилиги билан ажралиб турувчи қаттиқ тахталанган ойна пластика истиқболлидир. Чиқарилаётган ойна пластиканинг эни 3 м гача бўлади. 1 м2 нинг оғирлиги 1,3-7 кг. Ундан 15-20-йил давомида фойдаланиш мумкин, ёруғликни ўтқазиши 90% атрофида.
Do'stlaringiz bilan baham: |