Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


-расм. Бир нишабли плёнкали парник. Плёнкали йиғма кўчириладиган парник



Download 3,2 Mb.
bet32/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

7-расм. Бир нишабли плёнкали парник.
Плёнкали йиғма кўчириладиган парник. Узунлиги 6 м бўлган парник майдони 9,6 м2 ни ташкил этади. У учта стропил бағазлар (рейкалар), икки (кесаки) ён тахта ва плёнкали қопламадан йиғилади.
Йиғиш мустаҳкам бўлиши учун ускуналарсиз олиб борилади. Ён тахталари стропилнинг металл таянчлари тирқишига жойлаштирилади. Сўнг синчлар сарров харисига алоҳида йиғилган икки ғалтакка эни 2,3 м ва узунлиги 7,6 м бўлган плёнка ёпилиб қопланади. Плёнка деталларга узун ёғоч рейка билан маҳкамланади, унга плёнканинг чети (1-2 марта) ўраб қўйилади. Йиғиб бўлгандан сўнг бабина ўз оғирлиги билан плёнкани таранг тортиб осилиб туриши керак.
Тавсифланган парник конструктсияларини ҳар бири қуёш нури ёки биологик усулда иситилиши мумкин. Парниклар қандай бўлишидан қатъи назар биологик ёнилғини жойлаш учун ўрага эга бўлади. Иситилмайдиган парник ўра тайёрлашни талаб этмайди ва статсионарли ҳисобланади. Қуёш нури билан иситиладиган плёнкали парникларнинг афзаллиги уларнинг содда тузилганлиги ва арзонлигидир. Уларда кўкат сабзавотларнинг маҳсулотини очиқ ердагига нисбатан 10-15 кун барвақт олиш мумкин. Парникларда етиштирилган кўчатлар паст бўйли, тўқ кўк ва асосан чиниққан бўлади. Бундай кўчатлар очиқ майдонга экилганда касалланмайди, бу эрта ва юқори маҳсулот олиш имконини беради.
Иссиқхоналар – ўсимлик ўстириладиган, иншоотларнинг энг такомиллашган тури бўлиб, уларда замонавий муҳаднислик воситалари кўмагида ўсимликларни ўстириш учун энг мақбул шароитни яратиш мумкин. Иссиқхоналарнинг вазифаси мавсумий бўлмаган ўсимликларни, шунингдек ҳимоя қилинган ва очиқ ерлар учун кўчат ўстиришдир. Уларнинг асосий конструктив элементлари асос, каркас, олд ва ён томон деворлари, қопламадир. Ички ускуналарга иситиш, шамоллатиш, сув таъминоти, электр таъминоти, карбонат ангидрид билан бойитиш системалари ва токчалар киради.
Иссиқхоналарнинг қурилиш, инвентар ва фойдаланиш майдонлари бир-биридан фарқланади. Қурилиш майдони – иссиқхона ташқи асоси билан чекланган участка майдони, инвентар майдон – иссиқхонанинг ички узунлиги ва энининг йиғиндиси, фойдали майдон – ерли иссиқхоналарда қатор оралари ва ўсимликлар орасидаги ўтиш йўлларини ҳам қамраб олувчи майдон, токчали иссиқхоналарда эса токча ва осма токчалар майдонидир. Йўлка ва статсионар ускуналар эгаллаган майдон инвентар майдон сирасига кирган учун фойдали майдонга киритилмайди.
Фойдали майдоннинг инвентар майдонга нисбати майдондан фойдаланиш коэффитсиэнтини ташкил қилади. У икки нишабли токчаларда – 0,60, блокли ва ангарлиларда – 0,8 дир.
Майдон тўсиқлари коэффитсиэнти катталигининг барча тўсиқлар сатҳлари (қоплама, деворлар) майдонининг инвентар майдонга нисбати иссиқхоналар конструктсияларини баҳолашнинг муҳим мезони ҳисобланади. Иссиқхона майдонига кўра у бир нишаблиларда – 0,50-1,75; ангар сифатларда – 1,40-1,30; қўшалоқларда 1,20-1,40 дир. Тўсиқ коэффитсиэнти қанча кам бўлса, капитал қўйилмалар ҳажми ва 1 м2 инвентар майдонга иссиқликнинг йўқотилиши ҳам шунча кам бўлади.
Иссиқхоналар фойдаланиш муддатлари бўйича қишқи, иссиқ ёз ойларидан ташқари бутун-йил давомида ишлайдиган ва баҳорги, мавсумнинг бир қисмида фойдаланиладиган мўлжалланиши (сабзавот, кўчат-сабзавот ёки кўчатга мўлжалланган) иситиш усули бўйича қуёшдан исийдиган одатий ва гелио иссиқхоналар; биологик техник-сувли, газли, ҳаво, электр билан, (шаффоф қоплама тури бўйича ойнаванд, плёнкали, шиша пластинка), бўлимлар сони (бир бўлимли ва блокли), ерга жойлашуви (ўйилган ва ер устки), устки қопламасининг конфигуратсияси (тўғри, қия, ярим доира), қопламани бириктириш усули (ойнавандларда-статсионар ва панелли, плёнкаларда – пардали ва панелли), статсионарлиги (статсионар, йиғма, кўчма, сайёр), майдондан фойдаланиш усули (ер ва токчали), илдизнинг озиқланиш усули (тупроқдан ва гидропон), (тупроқсиз), ўсимликларни жойлаштириш усулига (бир ярусли, кўп ярусли, конвейер) кўра фарқланади.
Бу белгиларни бириктириш орқали иссиқхоналарнинг кўп сонли комбинатсия қилинган турларига эга бўлиш мумкин. Аммо амалиётда кам миқдордаги комбинатсиялардан фойдаланилади. Ҳозирги кунда ангарсимон (бир бўлими ички тиргакларсиз, майдони 600-3000 м2) ва икки нишабли ҳамда орқа блокли ойнаванд ёки плёнка қопламали қилиб қурилади. Уларнинг ҳаммаси ер устига қуриладиган, тупроқли ёки гидропонли, ерга экиладиган ёки токчалидир.
Ўзбекистонда 810-73, 810-92, 810-85 типовой лойихалари бўйича қишки иссиқхона комбинатлари қурилган. Бу гуруҳларининг оралиғи 6,4 м бўлган 6 га майдонли қишки ойнаванд иссиқхоналар блокидир. 810-73 ва 810-92 типовой лойиҳалари бўйича қурилган блокда майдони 1 га дан бўлган 2 та иссиқхона ажратилиб, улар ойнаванд тўсиқ билан 1,5 га дан қилиб иккига бўлинади.
1 гектарли иссиқхоналарнинг ташқи ўлчами 140,8-175 м, 3 гектарлиники 352,87 м дир. Блок иссиқликни махсус қурилган қозонхонадан олади. Уларда ёмғирлатиб суғориш мосламалари ўрнатилган. Тупроқ остида қумли дренаж қатлам ва сопол дренаж қувурлари ўрнатилган.
Ўзбекистонда плёнкали иссиқхоналарнинг ҳар хил турлари бор. Икки нишабли ва ёй, ангарсимон ва блокли, ёгоч ва металл каркасли иссиқхоналар учрайди. Уларнинг ўлчамлари ҳам ҳар хил. Улар табиий қуёш нури, биологик ёнилғи, калорифер ва шу кабилар билан иситилади. Заводда тайёрланадиган плёнкали иссиқхоналардан 810-77 типовой лойиҳа бўйича блоклари қурилган. Бундай иссиқхона эни 4 м ва баландлиги 2,4 м бўлган 17 бўлимдан иборат. Иссиқхонанинг ер майдони 68×150 м, фойдали майдони 9570 м2 дир. Ёйли, қоплама конструктсияси иссиқхонани жадал шамоллатиш, қуёш нурининг ўсимликларга бевосита тушиши учун шароит яратиш имконини беради.
Кейинги-йилларда плёнкали иссиқхоналар 810-93 ва 810-94 типовой лойиҳалари бўйича қурилмоқда. Булар орқа қопламали блокли иссиқхоналардир. Блокнинг майдони 1 га. Улар енгил конструктсиялардан тайёрланган, фойдаланиш жараёнида плёнкали тортиш мосламаси, иситиш, ҳамда микроиқлимини тартибга солиш ускуналари билан жиҳозланган. 810-94 типовой лойиҳаси бўйича қурилган блок майдони 1300 м2 дан бўлган, умумий йўлкд билан бириктирилган 8 алоҳида иссиқхонадан иборат.
Шунингдек, Ўзбекистонда плёнкали хитой иссиқхоналари деб номланган иссиқхоналар қурилмоқда. Улар бир нишабли иситилмайдиган, октабр ойдан бошлаб фойдаланиладиган иссиқхоналардир. Қоплагич плёнкалар сентабрнинг охирги беш кунлигида тортилиб (ёпилиб), май бошларида олиб ташланади. Бундай иситилмайдиган иссиқхонада иссиқсевар сабзавот экинлари етиштирилади. Бу иссиқхонанинг қиялиги жануб томонга қаратилган. Шимолий томони баландлиги 5 м бўлган лой билан уриб чиқилган девор бўлиб, уни қалинлиги девор орқасига уйилган турпоқ билан – 4 м ни ташкил этади.
Иссиқхонанинг эни 10 м, узунлиги ихтиёрий 100 м, ундан кўп ёки кам бўлиши мумкин. Иссиқхонанинг устини ёпиш учун Хитойда ишлаб чиқарилган қалинлиги 0,08-0,10 мм ли, стабиллаштирилган плёнка қўлланилади. Ундан икки мавсум мобайнида фойдаланилади.
Иссиқхонани қуришда 0,5 м чуқурликда ўра қазилади, синчлари 26-58 мм диаметрдаги металл қувурлардан иборат бўлиб, бир қаторга учта ўрнатилади. Қаторлар ҳар 3 м да жойлаштирилади. Устунлар баландлиги 2, 3 ва 4 м. Деворларга металл швеллерли старопиллар пайвандланади.
Узунасига жойлаштирилган қаторлардаги металл қувурли устунларнинг юқори қисми бир-бирига пайвандланиб маҳкамланади. Устунларнинг қатор оралари иссиқхонанинг шимолий деворидан то жанубий девори четигача ҳар 0,5 м масофада бутун ёки бир-бирига уланган, диаметри 3-4 см ва узунлиги 11,4 м бўлган бамбук бағазлари жойлаштирилади. Бу бамбук бағазлар иссиқхона бўйлаб ҳар 25-30 см масофада тортилган ингичка симга боғлаб маҳкамланади (8-расм).
Иссиқхонанинг узунлиги бўйича шимолий деворга параллел қилиб девордан 1,2-1,5 м масофада йўғон сим тортилади. Унга эни 1,1 м ли энсиз чодир плёнка маҳкамланади. Плёнкали чодирнинг қарама-қарши томони иссиқхонанинг жанубий томонига тахланади ва тупроқ билан бостирилади. Плёнкани шамолдан йиритилиб кетмаслиги учун уни устидан ҳар 3-4 м масофада ингичка арқон тортиб қўйилади.
Иссиқхонанинг шимолий девори бутун узунлиги бўйича эни 1,5-2 м бўлган плёнкага ўралган бобина (ғалтак) ўрнатилади. Бу плёнка дарча ҳисобланади. Ғалтак билан девор ўртасидаги оралиқ плёнка билан ёпилади. Ғалтакга плёнка ўралганда иссиқхонанинг юқори қисми очилади ва у шамоллатилади.



8-расм. Иситилмайдиган Хитой плёнкали иссиқхонасининг ташқи кўриниши

Совуқ кунларда кечаси, булутли об-ҳавода кундуз кунлари ҳам плёнка устига шоли поясидан тайёрланган бордон ёпиб қўйилади. Бордон жанубий пастки қисми устига ўрнатилган ғалтакга ўралиб шимолий девор устига йиғиб қўйилади. Ғалтакни айлантириб, бордон юқоридан пастга туширилади ва иссиқхона қопламаси бутун эни бўйича тўлиқ ёпилади. Қор ёки ёмғир ёғганида ҳамда совуқ кунларда шоли бордони устидан иккинчи қават плёнка қўлда ёпилади. Шундай ёпилган иссиқхонада 2006-2007-йил қиш фаслида ҳарорати +10°С дан пасаймаган.


Ўсимликлар бундай иссиқхоналарда чиринди билан бойитилган тупроқ аралашмасида етиштирилади. Ўсимликлар томчилатиб суғорилган вақтда уларда контсентратсияси 0,17-0,20% ли эритма ҳам берилади. Иссиқхонада ҳажми 9 м2 бўлган ҳовуз ясалади. Бу ҳажмдаги ҳовузда тайёрланган эритма 0,1 га майдондаги ўсимликларни бир марта суғоришга етади. Ўсимликлар қатори иссиқхонада кўндалангига жойлаштирилади. Улар қўшқаторли лентасимон усулда экилади. Лентадаги эгатлар орасидаги масофа 50-60 см, ленталар оралиғи эса 70-80 см, қаторчалар устига плёнка ёпилиб – мулчаланган бўлади. Ўсимлик тик бағазларда ўстирилади. Ўсимлик боғланадиган канопнинг юқори томони ҳар қаторлар устидан тортилган сим бағазга боғланади.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish