Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


Ҳимоя қилинган тупроқ учун ёруғлик ўтказувчи шаффоф материаллар



Download 3,2 Mb.
bet33/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Ҳимоя қилинган тупроқ учун ёруғлик ўтказувчи шаффоф материаллар. Ҳимоя қилинган тупроқ иншоотларини ёпишда ойна, ёруғлик ўтказадиган плёнкаларнинг ҳар хил турлари ва рулонли ойна пластинкасидан фойдаланилади. Уларнинг оптик ва физик хусусиятлари турличадир.
Ойна қуёш спектрининг кўринадиган нурларини яхши (кўк – 60-65%, ярим оқ – 70-80%, оқ – 80-90%) ўтказади, аммо ултрабинафша нурларини тўсиб қолади (54% гача) ва инфра қизил иссиқ нурларни деярли ўтказмайди. У шаффофлигини узоқ муддат сақлайди, чизиқли ўлчамларини ўзгартирмайди. Ойна иссиқлик нурларини ушлаб қолиши ва уни кам ўтқазиши туфайли ўстириш хоналаридаги иссиқлик яхши тўпланади ва сақланади.
Ойнанинг нуқсони синувчанлиги ва оғирлигидир. 1 м2 ойнанинг оғирлиги 6-11,7 кг бўлиб, бу плёнканинг оғирлигидан 50-100 марта ортиқдир. Бу уни кўчма типдаги конструктсийаларда қўллаш имконини бермайди ва пишиқ конструктсияларни талаб қилади. Ултрабинафша нурларини кам ўтқазиши туфайли ойна остида ўстирилган сабзавотлар очиқ ерда ҳатто плёнка остида ўстирилганларга нисбатан С дармондорисини 25-30% кам тўплайди.
Иссиқхоналарга қалинлиги 4-5 мм, эни 50-70 см оқ, парникларда қалинлиги 2-3 мм ва ўлчами 20×12-30 см ярим оқ ойнадан фойдаланилади.
Шаффоф полимер плёнкалардан энг кўп тарқалгани полиэтилен плёнкадир. Бундан ташқари поливинилхлорид, саполимер, этиленвинилатсетат плёнкаларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган (4-жадвал).
Стабиллаштирилмаган сатҳи гидрофоб силлиқ полиэтилен плёнка эгилувчан, турли атмосфера шароитларида ўлчамини деярли ўзгартирмайди, сув ва буғни ўтказмайди, кислород ҳамда карбонат ангидридни яхши ўтказади. Ишлатилганда кўпга чидамайди, чунки совуққа чидамлилиги ва шаффофлигини тез йўқотади. Зарядланишга мойил, бу электр потентсиалининг тўпланишига олиб келади, натижада плёнкада сув томчилари пайдо бўлади ва плёнка чанг зарралари билан ифлосланади. Плёнкани бир-бирига иссиқлик воситасида бириктириш мумкин.
4-жадвал. Полимер плёнкалар

Кўрсаткич

Полиэтилен

Гидрофилли антистатик

ГОСТ 10354-73

стабиллаш-маган

стабиллашган

арматураланган антистатик

Қалинлиги, мм

0,03-0,3

0,03-0,3

0,3-0,02

0,1-0,15

Полотно эни, см

150-600

150-600

200

240

1 кг даги плёнка миқдори, м

27,6-276

27,0-276

310-370

91,8-137,7

1 кг нинг баҳоси, сўм

36,2-3,6

36,2-3,6

3,1

10,8-7,3

Спектр бўйича шаф-фофлиги, %

0,75

0,97

0,9-1,2

0,9-1,2

Ултрабинафша

72

26

10

22

Кўринадиган

80-90

80-87

85

90

Инфрақизил

80

80

37

35


Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish