Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


Ҳимояланган ер сабзавотчилигининг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш масалалари



Download 3,2 Mb.
bet28/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Ҳимояланган ер сабзавотчилигининг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш масалалари. Ўзбекистоннинг ҳозирги даврдаги ҳимояланган ер сабзавотчилиги хусусияти сабзавот маҳсулотларини етиштиришда лойиҳасиз қурилган плёнкали иссиқхоналардан кенг миқёсда фойдаланиш билан тавсифланади. Ойнаванд иссиқхоналар ва плёнка билан вақтинча ҳимояланган ер майдонларининг ўсиши тўхтади. Ҳозирги вақтда ойнаванд иссиқхоналар 500 га дан кўпроқ, плёнка билан вақтинча ҳимояланган ер эса 1800 га ни ташкил этади.
Тахминий маълумотларга кўра плёнкали иссиқхоналар қурилган майдон 4000 га етган. Плёнкали иссиқхоналар майдони ҳар-йили 200 гектарга кўпайиб бормоқда. 2004-йилда номавсумий даврда етиштирилган сабзавот маҳсулоти 47,73 минг т ни ташкил этган. Кўпчилик томорқа хўжаликларининг эгалари ўзларининг шахсий лойиҳалари асосида плёнкали иссиқхоналар қурмоқдалар. Бундай иссиқхоналар эгаллаган майдон ер майдонининг катталилигига боғлиқ бўлиб, 200-1000 м2 ни ташкил этади. Улар газ, солярка, мазут, кўмир ва ўтин билан иситиладиган ёки иситилмайдиган қилиб қурилмоқда.
Республика бўйича иссиқхоналарнинг ҳар 1 м2 идан олинадиган ўртача маҳсулот помидордан – 7 кг ни, бодрингдан 6-8 кг ни ташкил қилади. Экинларнинг айланиши даврлари бўйича ўртача маҳсулотдорлик ҳам бир хил эмас: кузги-қишки айланишда бодринг – 5-6 кг/м2, қишки-баҳоргисида – 10-12 кг/м2; помидор қишки-баҳорги айланишда – 7-8 кг/м2, ўтувчан мавсумда эса 8 кг/м2.
Мамлакатимизда иссиқхона сабзавотларининг маҳсулотдорлиги иссиқхоналри ёруғлик билан яхши таъминланмагани учун ривожланган давлатларга нисбатан анча кам. Шунинг учун сабзавот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, биринчи навбатда, маҳсулотдорликни ошириш ҳисобига эришиш мумкин.
Юқори маҳсулот олиш ва ҳимояланган ер иншоотлари самарадорлигини оширишга иссиқхоналардан фойдаланишда йўл қўйилаётган қуйидаги камчиликларни бартараф этиш ҳисобига эришиш мумкин, жумладан:

  • унумдорлиги паст тупроқлардан фойдаланиш. Маҳаллий иссиқхоналар тупроғи таркибида атиги 8-10 фоиз органик модда бор, холос. Уларни тайёрлашда ғоваклик хусусиятини берувчи материаллар қўлланилмайди. Тупроқнинг ғоваклилиги ва сув ўтказувчанлиги паст;

  • барча иссиқхоналарда тупроқ остидан иситишнинг йўқлиги. Тупроқ ҳароратининг пастлиги ўз навбатда, ўсимликларни касалликларга чидамлилигини пасайтиради;

  • регистрларнинг устунларга пайвандлаб қўйилганлиги, улардан тупроқ юзини иситишда фойдалана олмаслик;

  • герметик ёпилишини таъминлашда тирқишларни мутлоқ (герметик) беркитишда сургучлардан чекланган миқдорда фойдаланиш;

  • иссиқхоналарда микроиқлимни созловчи автоматик мосламаларнинг йўқлиги.

  • иссиқхонадаларга иссиқликнинг кеч ҳарорат +10°С дан паст тушганда берилиши;

  • ўсимликларни зараркунандаларига қарши ҳимоялашда биологик усулдан чегараланган ҳолда фойдаланиш. Касаллик ва зараркунандаларнинг кўп тарқалиши;

  • фақат эгатлаб суғориш ва чегараланган ҳолда томчилатиб ва бошқа турдаги суғоришларни қўллаш. Мавжуд томчилатиб суғориш мосламаси фақат тоза сувни етказиб беради. Осон эрийдиган ўғитлар бўлмаганлиги сабабли озиқали эритмалар бериш амалга оширилмайди;

  • озиқали эритмалар ва кичик ҳажмли муҳитда етиштиришнинг чегараланганлиги;

  • тупроқни пар ёрдамида ёки кимёвий услубларда зарарсизлантиришнинг (соғломлаштириш) деярли қўлланилмаслиги. Иншоот ички қисмининг деярли дезинфектсия қилинмаслиги;

  • иссиқхоналарни марказлашган ҳолда заҳарли моддалар, ўғитлар, навдор уруғлар, ойна ва бошқа материаллар билан таъминланмаслиги;

  • иссиқхоналарни яхши сақланиши ва келажакда уни ривожлантиришга қизиқмайдиган шахсларга ижарага бериш тажрибасининг мавжудлиги;

  • информатсион маълумотлар билан тўлиқ таъминланмаслик, иссиқхона хўжаликлари мутахассислари ва фермерлар ҳозирги замон ҳимояланган ер сабзавотчилигида илм-фан ва илғор технологиялар эришган ютуқларни ўзида акс эттирган замонавий адабиётлардан фойдалана билмасликлари, шу билан бирга навлар ва дурагайларнинг янги каталоглари билан таъминланмаганлиги.


Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish