Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet153/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Ўзагининг ранги: сарғиш-оқ, сариқ, сарғиш-тўқ сариқ, тўқ сариқ, пушти-тўқ сариқ, тўқ сариқ-қизил, қизил;
Ўзагининг катталиги: кичик, яримдан кичик, ўртача-яримгача тенг, катта-ярмидан катта. Ўрта Осиё сабзи навларининг ўзаги кичик бўлади;
Ўзагининг шакли: юмалоқ, юмалоқ-қиррали, қиррали, юлдузсимон;
Илдизмевасининг мазаси: беш балли шкала бўйича баҳоланади: жуда мазали - 5, мазали - 4, ўртача - 3, мазасиз - 2, жуда мазасиз - 1 балл;
Вегетатсия даври: эртапишар (уруғи сепилгандан илдизмеваси етилгунча 70-110 кун), ўртапишар (110-130 кун), кечпишар (130-200 кун).
Ишни бажариш тартиби. Ўқувчилар янги узиб келтирилган ўсимликлар, табиий илдизмевалилар муляжлари, морфологик белгилари шкаласидан ва амалиёт дарслигидан фойдаланиб сабзининг асосий нав белиглари билан танишадилар ҳамда экинларнинг туманлашган навларига 28-жадвал бўйича таърифлайдилар.
Материал ва жиҳозлар: 1. Сабзининг 3-4 та навларининг янги ўсимликлари ва илдизмеваси – 10-12 та; 2. Туманлаштирилган навлар баргининг гербарийси, консерваланган илдизмеваси ва муляжлари – 14-16 та; 3. Пўстининг ва этининг рангини ифодалаовчи рангли шкалалар, илдизмевалар шаклининг, ўзагининг катталиги ва шакли, сабзи бошчаси шаклининг шкаларали – 2 та; 4. Илдизмеваларнинг туманлаштирилган навларининг расми – 2 та; 5. Паллали ёки платформали тарози (тошлари билан) – 4 та; 6. Штангентсиркул, пичоқ, линейка – 25-30 та; 7. Сабзавот экинларининг туманлаштирилган навлари каталоги – 8-10 та.
28-жадвал. Сабзи навларини таърифи



Нав белгилари

Н а в л а р










1.

Нав тарихи:










келиб чиқиш жойи










туманлаштирилган-йили










туманлаштирилган жойи










2.

Тўпбарглари:










шакли










катта-кичиклиги










3.

Барг пластинкаси:










ранги










қирқилганлиги










бандининг тукланганлиги










4.

Илдизмеваси:










пўстининг ранги










узунлиги (см)










диаметри (см)










шакли










шаклининг индекси










ўртача вазни










бошчасининг шакли










бошчасининг катталиги (%)










этининг ранги










ўзагининг ранги










ўзагининг катталиги (%)










ўзагининг шакли










мазаси










5.

Вегетатсия даври (кун)











18-Боб. ПИЁЗБОШ САБЗАВОТ ЭКИНЛАР
Пиёз экинларининг тарқалиши ва ҳалқ хўжалигидаги аҳамияти. Пиёз экинларига бошпиёз, порей пиёзи, шалот пиёзи ҳамда кўп-йиллик батун, хушбўй кўпқаватли пиёз, шунингдек саримсоқпиёз киради. Улардан ҳаммаси пиёз гулдошлар оиласига мансуб. Улардан бошпиёз ҳамда саримсоқпиёз кенг тарқалган. Бошпиёз пиёз экинларининг 95% майдонини эгаллайди. Порей, батун, шалот турлари кам экилади. Бошқа турлари ҳам жуда кам тарқалган.
Шалот пиёзи икки-йиллик ўсимлик бўлиб, ватани Шимолий Африка. Битта уяда унча йирик бўлмаган 5-20 бош пиёз тугади.
Порей пиёзи икки-йиллик ривожланиш тсиклига эга бўлиб, Ўрта Ер денгизи бўйидан келган. Бир-бирига қарамақарши жойлашган 6-15 лентасимон барги бўлади.
Кўп-йиллик пиёзлар Сибирнинг Жанубий туманлари, Мўғилистон ҳамда Хитойдан келиб чиққан. Уларнинг ҳаммаси совуққа чидамли бўлиб, намга талабчан.
Слизун пиёзи йўғон узунчоқ баргли бўлиб, уруғидан кўпаяди. Кўп-йиллик пиёзларнинг бошқа турлари қувурсимон баргли бўлиб, уруғи ҳамда кичик мева тугунидан кўпаяди.
Пиёз ўсимлигининг барча турлари энг аввало иштаҳани очувчи ҳамда овқат ҳазм қилувчи суюқлик ажралиб чиқиши ва қон айланишини яхшиловчи, маза берувчи сабзавот ҳисобланади. Бундан ташқари улар шакар, оқсил, бириктирувчи тўқима, минерал моддалар, эфир ёғлари ҳамда анча миқдордаги (С, В1, В2, РР) дармондориларга эга. Айниқса, батун пиёзи бу моддаларга бой.
Порей пиёзи овқат ҳазм қилиш органларига ижобий таъсир этади, жигар ҳамда ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди.
Пиёзда ва саримсоқпиёзнинг озиқ қимати уларнинг таркибидаги углеводлар ва азотли моддлар билан изоҳландаи. Бошпиёзнинг турлари навлари 7-21% қуруқ моддага, шу жумладан 4-16% углеводларга эга. Бу кўрасткич саримсоқпиёзда 30-35 ва 20-25% га тенг. Бошпиёз углеводи таркибида шакра (2,5-14%), бириктирувчи тўқима (0,5-0,8%), пектин (05,-0,6%), гемитселюлоза (0,1-0,6%) мавжуд. Азотли моддалар бошпиёзда 1-4%, саримсоқпиёзда 6,7% ни ташкил қилади.
Бошпиёз таркибида калий, калтсий, фосфор, натрий ҳамда бошқа элементлар мавжуд ва 1% кул бор. Пиёзлар таркибидаги эфир мойи уларга ўзига хос маза ва ҳид беради. Пиёз авитаъминоз, турли шамоллаш жараёнларини, юқумли касалликларни даволаш воситаси ҳисобланади, серетсия фаолиятига ижобий таъсир этади. Саримсоқпиёз қадимдан атеросклерозда, томоқ шамоллаши, бўғма, сил, овқат ҳазм қилиш фаолиятининг бузилиши ҳамда гижжа касалликларини олдини олиши воситаси сифатида қўлланиб келинади.
Бошпиёз қадимий сабзавот экини. Осиё мамлакатларида милоддан 4 минг-йил аввл ҳам маълум эди. У Эрон ва Афғонистон орқали аввал Миср, сўнгра Гретсия ва Римга ўтган.
Ўзбекистонда бошпиёз суғориладиган майдони ҳамда олинадиган маҳсулотининг миқдори жиҳатидан сабзавот экинлари ичида помидордан кейинги ўринда туради. Республикамизда унинг сабзавот экинлари орасидаги солиштирма ҳиссаси экин майдони бўйича 23-24% ва ялпи маҳсулот бўйича 18-19%. Пиёзнинг ўртача маҳсулотдорлиги гектаридан 16-18 т, саримсоқпиёзники 5,3-6,1 т. Илғор хўжаликларда маҳсулотдорлик анча юқори.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish