Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


Сабзининг туманлаштирилган навларини ўрганиш



Download 3,2 Mb.
bet151/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Сабзининг туманлаштирилган навларини ўрганиш
Топшириқдан мақсад. Ўқувчиларни Ўзбекистонда туманлаштирилган сабзи навларини морфологик-биологик ва хўжалик белгилари билан таништириш.
Услубий кўрсатма. Ўзбекистонда илдизмевалилардан сабзи, ош лавлаги, шолғом, редиска ва турп кўп экилади.
Бошча – илдизмеванинг юқори қисми бўлиб, унда тўп-барглар, вегетатив куртаклар ва қуриган барглар қолдиғи жойлашади. У ўсимтанинг палла усти поясидан маҳсулот бўлади.
Бўйинча – илдизмеванинг ўрта қисми бўлиб, у остки поядан маҳсулот бўлади. У уруғпаллалар бириккан жойда бошча билан якка илдизчалар маҳсулот бўлган жойдан бирмунча пастда илдиз билан чегарадош.
Ҳақиқий илдиз – илдизмеванинг пастки қисми бўлиб, жуда кўп тармоқланган. У ўсимтаниг бирламчи илдизида маҳсулот бўлади. Илдизмеванинг шакли у майсанинг қайси қисмидан маҳсулот бўлишига боғлиқ. Агар илдизмеванинг кўп қисми палла устки поядан, остки поядан маҳсулот бўлса, ясси ва юмалоқ, агар бирламчи илдиздан маҳсулот бўлса, узунчоқ илдизмевалар шаклланади.
Сабзи (Daucus carota L.) селдерейсимонлар – Apiaceae оиласига киради. Маданий сабзи жуда хилма-хил бўлиб бешта: ўрта денгиз, осиё, япония, миср ва килинкийск тур хилига бўлинади. Ўрта Осиёда экиладиган навлари ўрта осиё, ўрта денгиз тур хилларига киради.
Барглари уч-беш карра патсимон қирқилган. Ранги яшилдан тўқ-яшилгача, баъзан кулранг ёки бинафшаранг жилвали бўлади. Тўпбаргининг шакли, катталиги навига ва ўстириш шароитига кўра тез-тез ўзгариб туради. Илдизмеваси юмалоқдан узунчоқ шаклгача бўлади. Шакли, юзаси ва ранги навига, ўстириш шароитига кўра ўзгариб туради.
Сабзи ҳётининг иккинчи-йили ерга экилганда, бўйи 1 м гача етадиган ва ундан узун гулпоя чиқаради. Тупи кам ва кўп пояли, ён томонига шохлайди. Сабзи гули икки жинсли, тугунчаси икки уяли, пастки иккита устунчаси бор. Тожбарглари оқ, косачабарглари бешта баргли. Гуллари четдан чангланади, чунки чангчи ва уруғчи жинсий органлари бир вақтда етилмайди. Чанглар тумшуқча устунчасидан бир кун илгари етилади. Меваси қўш пистача, етилганда иккита паллага ажралади. Уруғи таркибида эфир мойининг кўплигидан ўзига хос ҳидга эга ва у жуда секин бўртиб, униб чиқади. Сабзи уруғининг унувчанлиги, одатда, 70-80% бўлиб, 3-4-йилгача сақланади. Уруғининг абсолют оғирлиги 1,1-1,5 г. Илдизи ўқилдиз типида бўлиб, ерга 2 м чуқурликка киради ва 25-30 см атрофига ёйилади.
Сабзи навлари бир қатор морфологик белгилари билан бир-биридан фарқ қилади:

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish