Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


Бошпиёзнинг ботаник харкатеристикаси ва ўзига хос биологик хусусияти



Download 3,2 Mb.
bet154/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Бошпиёзнинг ботаник харкатеристикаси ва ўзига хос биологик хусусияти. Бошпиёз икки-йиллик ўсимлик бўлиб, уруғидан экилганда биринчи-йили бош тугади, иккинчи-йили эса уруғ беради.
Пиёзнинг илдиз тизими бош илдизга эга. Унинг кучсиз ривожланган илдизлари ҳайдлаган тупроқда жамланган. Баъзи илдизлари 40-60 см чуқурликда ва 40-50 см ён тарафга томир отади. Ўта калта пояси “туб” деб аталади. Унга қувурсимон барглари туташган бўлиб, қўлтиғида муртак тугилади. Ҳар бир навбатдаги барг олдингисининг ичидан чиқиб мураккаб поя маҳсулот қилади. Барг қинни асосида эҳтиёт моддалар тўпланади. Кейинчалик улар юпқалашиб пиёз бошини маҳсулот қилишади. Қувурсимон барглар кўпинча мумғубор қатлам билан қопланган, уларнинг туси турли товланишда яшил.
Пиёз ўсимлиги маданийлашган даражасига қараб иккинчи ёки учиничи-йили 1-1,8 м узунликда гул ўзаги – тўпгул чиқаради. Гули олти гултожибаргли, оқ ёки кўкиш оқ, икки жинсли. Меваси учқиррали кўсакча, тўлиқ уруғлантирганда 6 та уруғи бўлади. Уруғи учқиррали бўлиб, буришиқ юзали, қора тусда. Уруғ массаси 2,5-5 г.
Пиёзнинг сиртмоқсимон ниҳоллари уруғ экилгач, 8-18 кундан кейин пайдо бўлади.
Пиёзнинг ўсиши ва ривожланиши биринчи даврда жуда секин кечади. Бир ой давомида бор-йўғи 4-5 жуда майда чинбарг маҳсулот бўлади. Кейин унинг ўсиши тезлашиб 25 ва ундан ҳам кўпроқ барг маҳсулот қилади. Ҳаддан зиёд қалин бўлганда, ноқулай шароитда пиёз баргининг ўсиши ва шаклланиши тўхтайди, ҳамда пиёз боши ва поя маҳсулот бўла бошлайди (ҳатто 2-3 барглигидаёқ). Пиёз бошининг пишиши барг ётганда кейин бошланади. Барг бўғизи қуриб, қуриқ пўстлоқ маҳсулот бўлади, улар пиёз бошини тўла қоплаб, унга навига хос ранг беради. айни пайтда пиёз бошлари ўсиш хусусиятини йўқотиб, узоқ муддат сақланиш хусусиятини касб этади. Турли навларнинг уйқудаги ҳолати 1-5 ойга чўзилади.
Бошпиёз совуққа чидамли ўсимлик. Унинг уруғи 2-3°С да униб чиқа бошлайди. Лекин унинг яхши униши учун энг қулай ҳарорат 18-20°С. Ниҳоли – 3-5°С га таъсирчан. Етук ўсимлиги эса -1-3°С совуққа ҳам чидайди. Барги 18-25°С да яхши ўсади, илдизи учун ҳарорат тупроқ юзасидаги ҳароратга нисбатан пастроқ бўлиши мумкин. Илдизи 2-3°С ривожлана бошлайди. 20°С ёки ундан юқори ҳароратда эса унинг ўсиши секинлашади.
Бошпиёз тупроқ намлигига талабчан. Айниқса, ўсув даврининг биринчи ярмида баргининг катталашиши ва бошининг шаклланиши ана шу жараёнда пиёзнинг намга талабчанлигини янада оширади. Пиёз бошининг пишиши пайтида намликнинг ошиб кетиши баргининг ётиши ҳамда унинг етилиши секинлаштиради.
Бошпиёз узун кун ўсимликдир. Шимолдан келиб чиққан навлари кун узунлиги 15-18 соат бўлганда, жанубий навлари эса кун узунлиги 13-15 соат бўлганда яхши ўсади.
Бош пиёзнинг илдиз тизими нимжон бўлганлиги туфайли, у тупроқ унумдорлига талабчан. Шўрга ўртача чидамли, нейтарл ёки кучсиз шўрланган ерларда яхши ўсади (рН – 7-6,5).

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish