Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet156/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Экиш усуллари ва муддати. Ўзбекистонда бошпиёз уч муддатда: эрта баҳорда, қишда (“тўқсонбости”) ва ёзкузги қилиб экилади. Эрта баҳорда экиш кенг тарқалган бўлиб, у далага чиқиш имконияти пайдо бўлган заҳоти – феврал охири ва мартнинг бошларида бошланади. Экиш кечикиб кетганда ниҳол сийрак униб чиқиб, маҳсулотдорлик камаяди. Баҳорги пиёз одатда, сентабрларда пишиб етилади ва қиш давомида яхши сақланади. Шунинг учун қишда сақлаш учун фойдаланилади.
Кечки экиш доимий совуқ кунлар бошланишидан олдин ноябрнинг охирлари ҳамда декабрнинг бошларида амалга оширилади. Уруғ қишда унмайди, эрта баҳорда кунлар исий бошлагандагина кўкариб чиқади. Агар жуда ҳам эрта экиб юборилса, қишнинг илиқ кунларида ҳам униб чиқиб, совуқ уриб кетиши мумкин. Шу боисдан қиш олдидан экишга унчалик ишониб бўлмайди. Қиш олдидан экилган пиёз августда пишиб, баҳорги муддатда экилганига нисбатан 10-15% кўп маҳсулот беради.
Ёзгикузги экин августсентабрда экилади. Августда экилган пиёз октабрноябрдаёқ яганаланади ва кўк барра пиёз маҳсулоти олинади. Март ойида эса такрорий сийраклаштириш ўтказилиб, иккинчи кўкпиёз маҳсулоти олинади, июнда эса пишиб етилмаган боши йиғиштирилади. Пиёз сентабрнинг биринчи ярмида эилганда кузда 8-10 см га етади. У чинбаргга ҳамда яхши ривожланган илдиз тизимига эга бўлади, қишни яхши ўтказади. Экиш бундан анча кечикканда ҳам пиёз кузда униб чиқишга чиқади-ю, бироқ ниҳоли ёмон тутиб, кўпинча совуқда ҳалок бўлади. Кузги пиёз кучли даражада ўзаклайди, боши сақлаш пайтида чириб чиқитга чиқиб кетади, шу боисдан қишга сақлашга ярамайди.
Пиёз СКОН-4,2 маркали сеялкасида экилади. Экиш пайтида бошқа сабзавот ёки дон экувчи сеялкаларни ҳам ишлатиш мумкин.
Уруғни экиш миқдори баҳорги экинда гектарига 10-12 кг, ёзгикузги ва қиш олдидан экилганда эса 14-16 кг. Экиш пайтида уруғ 2-3 см чуқурликка ташланади. Яхши текисланган, бегона ўтлардан яхшилаб тозаланган далаларда қатор оралиғи 20-30 см қилиб тор қторлаб экиш ҳам мумкин. Суғориш майда олинган эгатлар ёки бостириб суғориш орқали амалга оширилади. Майдон бирлигига кўп миқдорда ўсимлик тўғри келиши, тез-тез суғориш ҳамда юқори миқдорда ўғит берилиши туфайли мазкур экиш усулида юқори пиёз маҳсулоти етиштирилади.
Одатда, пиёзнинг уруғи қуруқ ҳолида экилади.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish