Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригатция ва қишлоқ ХЎжалигини


Таълим-тарбиянинг бирлиги тамойили



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/40
Sana13.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#786308
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40
Bog'liq
ўқитишнинг замонавий технологиялари фанидан Реферат

Таълим-тарбиянинг бирлиги тамойили
 
Таълим ва тарбиянинг ўзаро боғлиқлиги исбот талаб этмайдиган 
ҳақиқатдир. Ҳар қандай билим маълум тарбиявий таъсирга эга ва ҳар қандай 
тарбиявий тадбир ўзида билим асосини акс эттиради. Бу ҳаѐтий қонуният бўлиб 
биз таълим жараѐнида уни ҳисобга олишимиз лозим. Таълим жараѐнида 
ўтилаѐтган катта ва кичик мавзуларнинг мазмунидан келиб чиқадиган 
тарбиявий томониларини тўғри белгилаш ва уни таълим билан бирга бир 
бутунликда амалга оширишни таъминлаш жуда қулай. Чунки тарбия ҳис-
ҳаяжон ва амалий ҳаѐт билан чамбарчас боғлиқ. Бу эса билимларни пуҳтароқ 
ўрганишга ѐрдам беради. Билимлар эса ана шу тарбиявий жиҳатларни 
мустаҳкамланишига таъсир этади. Билимлар ҳаѐтни, ҳаѐтий қонуниятларни 
билишга хизмат қилса, тарбия ана шу ҳаѐтга нисбатан тўғри муносабатни 
таркиб топишини таъминлайди. Демак, бир бутун таълим жараѐнида икки ўзаро 
боғлиқлик: ҳаѐтни билиш ва унга бўлган муносабатни таркиб топтириш 
жараѐни содир бўлар экан. 
Таълим–тарбиянинг бирлиги таълим жараѐнини тўғри ташкил қилиш ва 
ўқитишнинг хилма-хил метод ва услубларидан фойдалана олишга кўп 
жиҳатдан боғлиқ. Таълим билан тарбиянинг бирлигини таъминламоқ учун: 
а) баѐн қилинаѐтган ўқув материалларининг мазмуни ҳам илмий, ҳам 
ғоявий жиҳатдан тўғри ташкил қилиниши; 
б) ўқитилаѐтган мавзунининг илмий ва тарбиявий моҳиятини очиб 
борилиши, таълим жараѐнида ҳадислардан фойдаланиш имкониятини 
яратилиш; 
в) баѐн қилинаѐтган илмий билимларнинг пухта ва мустаҳкам 
ўзлаштирилиши ва турмушда унга амал қилиниши; 


27 
г) таълимда муаммоли жараѐнини вужудга келтириш, талабаларнинг 
қизиқишлари, активлик ва ташаббускорликларини таъминлашга эътиборининг 
кучайтирилиши; 
д) таълим жараѐнида талабаларнинг уюшқоқлигини, интизомлилик ва 
жавобгарликни сезиш, ўзаро ѐрдам ҳисларини тарбиялашни таъминлаш зарур. 
Таълимнинг тизимли ва изчил бўлиши. 
Ижтимоий тараққиѐтнинг бой тажрибаси таълимда системалилик ва 
изчиллик бўлиши шарт эканини тасдиқлади. Билимларнинг маълум системага 
солиниши ва изчил бўлиши таълим самарадорлиги белгиловчи энг етакчи 
омиллардан биридир. Хозирги замон дидактикасидан бу тамойилга катта 
эътибор берилмоқда. Чунки таълимда изчилликка риоя қилиб ўқитиш бугун 
ўрганилган билимларни мустаҳкамлашга ва эртага ўрганиладиган билимларга 
замин тайѐрлашга ѐрдам беради. Яъни ўтилаѐтган фан ѐки баѐн қилинаѐтган 
янги материалнинг талабаларнинг олдинги ўзлаштирилган илмий билимлари
кўникма ва малакалари билан изчил ва ўзвий боғланиши, шу билан бир вақтда 
ўқитилаѐтган ўқув материалларини ўзлаштириш орқали келажакда янги 
билимларни ўзлаштиришга, шунингдек навбатдаги таълим босқичига замин 
яратилиши назарда тутилади. 
Таълимнинг тизимли бўлиши унинг изчил бўлиши билан боғликдир. 
Изчилликка асосланган таълимнинг характерли белгиси шундаки, у 
талабаларнинг олдиндан ўзлаштирилган билим ва малакалари замирида янги 
билим кўникма ва малакалар ҳосил қилиш, уларнинг ўзаро бошланишларини 
такомиллаштириш ва аксинча, янги билимларни баѐн қилиш жараѐнида 
олдиндан ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларини яна ҳам 
чуқурлаштириш, 
кенгайтириш 
ва 
мустаҳкамлашни 
таъминлашга 
қаратилгандир. Демак тизимли ва изчиллик таълимда узлуксизликни вужудга 
келтиришда аҳамиятлидир. Бундан ташқари маълум системага солинган 
билимларни эгаллаш ўрганиш жараѐнида қулайлик вужудга келтиради. Албатта 
тизимли ва изчилликни соддадан мураккабга қараб йўналтирилиши мақсадга 
мувофиқ. Билимларнинг аста-секин, изчиллик билан мураккаблашиб бориши 


28 
тафаккурни ривожлантиради ва натижада таълимнинг ривожлантирувчи 
хусусияти келиб чиқади. 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish