Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти


-расм. Грунтли тўғонни ер қазиш машиналари билан барпо этиш схемаси



Download 13,6 Mb.
bet39/77
Sana01.06.2022
Hajmi13,6 Mb.
#626708
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   77
Bog'liq
ГТИ га кириш мажмуа янги 29 08 2019

8-расм. Грунтли тўғонни ер қазиш машиналари билан барпо этиш схемаси:
а – план; б – грунтни кўтармага ётқизиш технологияси; в – карьерни қазиш; 1 - қурилиш сув ташлагичи; 2 – тўғон; 3 – автомобиль йўли; 4 – карьер; 5 – автоағдаргич; 6 – бульдозер; 7 - ғалтак машина; 8 – экскаватор

Тўғри куракли экскаваторлар чўмичларининг геометрик сиғими 30 м3 га етиши мумкин, бироқ гидротехника қурилишида чўмичининг сиғими 4,6 м3 бўлган ЭКГ-4,6 русумли экскаваторлар айниқса кенг тарқалган. Турли шароитларда грунт қазиш учун ҳар хил мосламалар билан жиҳозланган экскаваторлар, шу жумладан одимловчи юриш қурилмасига ўрнатилган қудратли драглайн-экскаваторлар (одимловчи экскаваторлар) қўлланилади. Бундай экскаваторлар чўмичларининг геометрик сиғими 160 м3 га, хартумининг узунлиги эса – 125 м га етади. Драглайнлардан, одатда, йирик узун иншоотлар, масалан, каналлардан грунт қазишда фойдаланилади. қазиб олинган грунт канал ёқалаб уюмларга тўкилади. Умумий ҳолда эса қазиб олинган грунт автотранспортга юкланиб, ётқизиш жойига ташилади. Бунда автоағдаргичлар сиғими экскаватор чўмичининг сиғимига мос бўлиши лозим.


Тўкиш жойига етказилган грунт туширилади, бульдозерлар ёрдамида муайян қалинликдаги горизонтал қатламлар билан текисланади ва турли машиналар ёрдамида шиббаланади. қатламлар қалинлиги турли грунтларнинг юмшалувчанлик ва зичланувчанлик кўрсаткичларига қараб белгиланади.
Табиий шароитларда грунтлар массивда, одатда, узоқ давр мобайнида ҳар хил ташқи табиий омиллар, хусусан ўз оғирлиги таъсирида шаклланган зич ҳолатда бўлади. қазиш натижасида грунтлар зарралар ўртасидаги боғланишни қисман йўқотади ва юмшаб, ҳажман катталашади. Ётқизиш жойида бу грунтни берилган вақт мобайнида сунъий йўл билан, иншоотнинг вазифасига қараб зарур даражада зичлаш талаб этилади. Турли (қум, шағал каби боғланишсиз ва лой каби боғланишли) грунтларнинг юмшалувчанлик даражаси ва зичланиш қобилияти ҳар хил бўлади. Шу сабабли турли грунтларни зичлаш учун текислашда пайтида қатламларнинг ҳар хил қалинликлари тайинланади ва ҳар хил зичловчи механизмлар, хусусан ғалтак машиналар қўлланилади. Ҳозирги вақтда грунтларни зичлаш учун мўлжалланган ғалтак машиналарнинг турлари жуда кўп: силлиқ ва кулачокли, тишли ва қовурғали, қаттиқ ва эгилувчан, монолит ва тўрсимон, титрама ва гравитацион, юмалоқ ва квадрат, айланувчи ва сакровчи, грунтни шиббаловчи ва ҳ.к.
Босимли иншоотлар – тўғонларга тўкиладиган грунтлар айниқса астойдил зичланади. Сув яхши зичланмаган грунтлар орасига кириб, тўғон танасидаги зичлашнинг ҳар қандай қусурларини топади, уларни ювади ва кенгайтирадики, бу тўғоннинг бузилишига олиб келиши мумкин. Бироқ ғалтак машина билан яхши зичланмайдиган грунтлар, масалан яхши намланмаган қумоқсимон лойлар ёки бошқа грунтлар мавжуд бўлиб, уларнинг зичлигини сезиларли даражада ошириш талаб этилади. Бундай ҳолларда зичлашнинг зарбдор усули қўлланилади. Бунда кран оғирлиги 50 т гача бўлган бетон плитани кўтариб, грунт сиртига 25 м гача баландликдан ташлайди. Айни ҳолда тупроқ иншоот сирти 1-2 м га пасаяди, лойли грунт эса қарийб тошнинг зичлик даражасигача прессланади.
Грунтли иншоотлар барпо этишда гидромеханизация воситалари билан ишлаш технологиясининг схемаси 6.9-расмда ифодаланган. Бу технология кўпинча грунтларни сув остидан қазиб олишда қўлланилади. Сув остидан тупроқ қурилиш материалларини карьерлардаги каби чўмич ёрдамида олиш мумкин. Бунга тупроқни ботириб олгич снарядлар хизмат қилади. Бироқ сув остидан грунтни олишнинг самаралироқ усули яратилган бўлиб, у грунтни махсус насослар ёрдамида сув билан бирга сўриш принципига асосланади. Бунда сузувчи лойқа сургич дарё ёки бошқа сув ҳавзаси тубига насоснинг сўрувчи қувурини туширади, сув аралаш грунтни сўради, уни қувурлар бўйлаб (бир неча километрга) тортади ва тўғон бўйлаб тақсимлайди; тўғон қуришнинг бундай усули ювиш деб аталади. Сув аралаш грунт қуйилганида оқаётган сувда йириклик даражаси ҳар хил бўлган грунт зарраларининг ажралиши юз беради. қумли ва қум-шағалли грунтларни қазиб олиш ва ювиш учун гидромеханизациядан фойдаланиш айниқса яхши самара беради.
Гидромеханизация сувдан ташқарида грунтларни қазиб олиш учун ҳам қўлланилиши мумкин. Бунинг учун катта брандспойтларга ўхшаш қурилмалар – гидромониторлардан фойдаланилади. Уларнинг стволидан кучли босим остида отилиб чиқувчи сув грунтни юмшатиб ювади ва уни сув чиқариш қудуқларига қадар элтади, бу қудуқлардан сув аралаш грунт махсус насослар билан тортиб олинади ва қувурлар орқали иншоотга узатилади. Грунтни юмшатиш учун гидромониторлардан сув остида ҳам фойдаланилади. Замонавий гидромониторлар ҳатто қоятош грунтларни ҳам бузиш имконини беради.Гидромониторлардан нафақат грунтларни бузиш, балки уларни зичлаш учун ҳам фойдаланилади. Масалан, тош тўкмадан барпо этилувчи тўғон кўтармалари гидромониторлар ёрдамида зичланади.
Гидромеханизация воситаларидан фойдаланишга асосланган технологияларнинг афзаллиги шундаки, улар иш унумдорлигини ошириш имконини беради. Камчилиги – кўп электр энергия ва қувур йўлларига темир сарфини талаб қилади.


Download 13,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish