4.1 - расм. Бир камерали шлюз схемаси:
а - тарх: б - бўйлама ќирќим; 1 - юќори кириш канали; 2 - йўналтирувчи девор; 3 - тескари девор; 4 - тузатиш затвори; 5 - водопровод галереялари; 6 – юќори дарвоза (ёпиќ); 7 – шлюз камераси; 8 – пастки дарвоза (очиќ); 9 - кема боѓловчи девор; 10 - пастки кириш канали; 11 - камера девори; 12 - камера туби; ВГ- юќори бош ќисми; НГ - пастки бош ќисми.
Хозирги пайтда бир камерали шлюзлар қоямас грунтли заминларда 23 м гача бўлган ва қоя грунтли заминларда 42 м гача бўлган босим таъсирида яхши натижа бераяпти.
Юқори босимда бир камерали шлюзларда сув билан таъминлаш системалари жуда мураккаб, галереяларда суз оқимини тезлиги ортади, вакуум ошади ва затворларда кавитация хосил бўлади, камера деворлари баланд ва катта (оғир). Шлюзлаш учун сув сарфи ва сув тушириш призмаси хажми ошиб кетади, бундан ташқари курилиш ва фойдаланиш даврида қатор қийинчиликларга дуч келинади.
Кўп камерали шлюзларни қўллаш юқорида айтилган камчиликларни камайтиради ёки тугатади.
Камерани жойлашишига кўра шлюзлар бир йўлли ва кўп йўлли (жуфт) бўлиши мумкин.
Жуфт шлюзлар агар битта шлюзни юк ўтказиш қобилияти етарли бўлмаганда ёки ёғоч оқизиш керак бўлганда қурилади. Бунда камера деворлари қурилиш материаллари хажмини камайтиришга эришиш, кема ҳаракати йўналиши бўйича уни йўлини иқтисослаштириш (маълум бир - мақсадга йўналтириш) мумкин (масалан биттаси ёғоч оқизишга иккинчиси кема қатнаши учун ва ҳ.)
|
4.2 - расм. Шлюзнинг бўйлама қирқимлари: а – бир камерали; б – уч камерали; 1 – юқори дарвоза; 2 – қуйи ва ўрта дарвоза; 3 – тушиш девори; 4 – ён оқова.
|
Камерасининг турига (тузилишига) кўра шлюзлар тик деворли ва қия деворли бўлади.
Қия деворли шлюзлар кўпинча паст босимли кичик дарёларда қурилади Уларни камчилиги сув тўпланиш призмасини ҳажми (камера ҳажми) тик деворли шлюзларга нисбатан катта ва шлюзлаш пайтида кемалар уни қияликларига тегиб қолиши мумкин.
Шлюз бош қисмини турига кўра сув тушувчи деворли ва деворсиз бўлиши мумкин (4.3 – расм).
Тушиш деворсиз шлюзлар. Бундай шлюзлар кўпинча кичик босимларда қўлланилади. Бунда қуриш осон бўлиши учун шлюзнинг юқори ва пастки боши остонаси бир хил нишонга ўрнатилади. Бу ҳолда шлюзни юқори боши остонасидаги сувни чуқурлиги пастки бошида қабул қилинган. Сувни керакли чуқуррлигидан анча юқори ва шу туфайли юқори бошини ва кема кирувчи канални қуриш ишлари ҳажми юқори бўлади (4.3, а - расм).
Тушиш деворли шлюзлар. Бундай шлюзларда юқори боши остонаси нишони юқори бьефда етарли кема қатнови чуқурлигини таминлайдиган қилиб белгиланади. Шлюзни юқори боши уни камераси билан тушиш девори орқали туташади, унинг баландлиги шлюздаги сувни босимига деярли тенг бўлади. Бундай девор юқори дарвоза баландлигини ва шлюз юқори бошини ва кириш канали қуриш ишлари ҳажмини камайтиради (4.3, б - расм).
Қўшимча (оралиқ) бошли шлюзлар. Баъзида узун бир камерали шлюзларда унинг камерасида қўшимча бош ўрнатилади. Бунинг натижасида камера иккита бир - бирига тенг бўлмаган қисмга бўлинади. Шлюзни қўшимча боши, шлюзни ярим камерасини юқори ёки пастки боши вазифасини бажаради ва шу туфайли кемаларни. узунлиги бўйича уч хил ўлчамда шлюзлаш имкониятига эга бўлади, камера сув ҳажмини камайтиради ва шлюзлаш вақтини камайтиради (4.3, в - расм).
Сурилган бошли шлюзлар. Бундай шлюзлар калта ва кенг камерага эга. Шлюзланадиган кемалар камерага киритиб ёнма - ён жойлаштирилади, бу шлюзлаш вақтини оширади ва ундан фойдаланиш шартини ёмонлаштиради. Шунинг учун бундай шлюзлаш тапографик ёки геологик шарт - шароит бўйича жой тор бўлганда қурилади (4.3, г - расм).
Шахтали шлюзлар. Юқори босимда бир камерали ва лойихаланаётган кеманинг ўлчамлари унча катта бўлмаганда қўлланилади. Улар жуда чуқур камерага эга ва сув тушиш призмасининг ҳажми катта бўлади. Пастки дарвозани ўлчамлари ва оғирлигини камайтириш учун тўсиш девори (забральная стенка) қурилади, бу эса сув ости кема қатнови габаритларини торайтиради. Бу эса бундай шлюзларни асосий камчиликларига киради (4.3, г- расм).
Тўпловчи (жамғарувчи) ҳовузли шлюзлар. Бундай шлюзлар шлюзлаш вақтида сув сарфини камайтириш учун қўлланилади (4.3, е - расм). Бу шлюзланган каналлар табий сув манбайига эга бўлмаган сув айиргичга жойлашганда жуда мухим. Тўпловчи ховузлар (бассейнлар) камерани ёнига жойлаштирилади ва бир - бири билан затворлар билан беркитиладиган галереялар орқали боғланган. Камерани бўшатганда сув шу ҳовузларга қуйилади, камерани сув билан тўлдиришда сув ҳовуздан камерага қуйилади, фақат етишмаётган сув миқдори юқори бьефдан олиб тўлдирилади. Йиғилган сув ҳажми қуйидаги формула билан аниқланади:
(4.1)
бунда: К – тўпловчи бассейнлар сони;
Н – шлюздаги босм;
- ҳовузлар майдони камера майдонига тенг қилиб қабул қилинади.
Бурулувчи (стрелкали) шлюзлар. Бундай шлюзлар бир неча сув йўли бир жойда кесишганда ишлатилади. Уларни камералари планда хар - хил кўринишда бўлади. Камерани ўлчамлари кемаларни бир сув йўлидан иккинчи сув йўлига ўтиш учун бурилиш имкониятини хисобга олиб белгиланади (4.3, з - расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |