Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet26/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

Улуғ Осмонлардан Улуғ Ер қаърига фикрини қаратди,
Улуғ Осмонлардан Улуғ Ер каърига санам фикрини қаратди, Улуғ Осмонлардан Улуғ Ер қаърига
Инанна фикрини қаратди... Худди ушбу воқеа аккад тилида қуйидагича баён этилади:
Инсон қайтмас ўлка - Улуғ Ер қаърига
Синнинг қизи Иштар фикри йўналди.
Синнинг қизи равшан фикрин йўналтирди,
Иркалла қароргоҳи - Зулмат ўлкасига,
Кирганлар орқага қайтмас салтанатга
Борса келмас йўлнинг сўқмоқларига...
Аккад шеъри асосан мисраларда тенг сонли урғулар қайтарилиши заминида мавзунликка эришган. Кўпчилик шеърлар 4 рукнли бўлиб, ҳар рукнда бир урғули бўғин ва бирнеча урғусиз бўғин мавжуд, урғусиз бўғинлар сони турлича бўлиши мумкин, аммо тўртдан ошмаслиги керак. Икки урғули рукндан сўнг турок (пауза) ҳосил қилинади. Баъзан 5 ёки 6 урғули бўғин асосидаги мисралардан тузилган шеърлар ҳам учрайди, бунда 5 урғули бўғиндан бири атоқли от бўлади, 6 урғу асосидаги мисралар эса 4 урғули мисрага яна 2 рукн қўшилгани сингари оханг ҳосил қилади, баъзан эса туроқ мисрани ҳар бири 3 урғули икки қисм- га бўлиб ташлайди.
Аккад тилидаги адабиёт жуда бой. Унда шумер асотирлари ва қахрамонлик киссаларининг кўплари қайта ишланган. Масалан, севги санами Инанна (аккад тилида Иштар)нинг ер ости салтанатига тушиши ҳақидаги асотир қиссанинг бошланишини юқорида солиштириб ўтдик. Баъзи асарлар эса воқеаси шумер даврига оид бўлса ҳам, бизгача фақат аккад тилида етиб келган. Масалан, Этана ҳақида достон (Киш шаҳри ҳукмдори Этананинг бургутга миниб осмонга парвоз қилгани ҳақида), Адапа ҳақида достон (Эреду шаҳрининг донишманди, нонвой ва балиқчи, у денгизда балик овлашига халақит бергани учун Жануб ша- молининг қанотларини синдириб ташлайди, олий осмон руҳи Ану унга мангу ҳаёт бахш этувчи таом таклиф қилганда эса, қўрқиб емайди).
Бобил даврида мустақил яратилган асарлар ҳам анча-мунча бор. Биз улардан энг машҳури "Энума элиш" асотир достонини кўриб чиқамиз. Бу асар милоддан аввалги II мингйилликнинг 2-ярмида (касситлар сулоласи даврида мил. ав. 1518-1204 йиллар) яратилган бўлиб, дунёнинг ва инсоннинг яратилиши ҳақидаги мукаммал ҳикоядир. Унинг асосий қаҳрамони Бобил шаҳрининг пуштипанохи, Олий руҳ Мардук бўлиб, асар уни улуғлашга бағишланган. Достон 7 сопол лавҳга битилган етти қўшиқдан иборат. Хар лавҳда 125дан 165гача мисра мавжуд эканлиги ҳисобга олинса, достоннинг умумий ҳажми 1000 мисрага якин деса бўлади.
Достон номи унинг бошланиш сўзларидан олинган бўлиб “Ҳали юқорида..” деб таржима қилинади:
Ҳали юқорида - осмонлар номи йўқ,
Пастда эса ер ҳам исмсиз.
Ҳали Апсу - илк яратувчи руҳ
Ва Тиамат - туғма тартибсизлик-
Уммонлари ажралганча йўқ.
На ботқоқлар, на иморат бирор,
Олий руҳлар ёғду сочмас ҳали,
Исм бермас, белгиламас тақдир;
Ана шундай алғов-далғов аро
Туғилди илк руҳлар - Лахму ва Лахаму...
Достон шундай бошланади. Олий руҳларнинг кейинги авлоди Аншар ва Кишарнинг набиралари, Анунинг фарзанди Нудиммуд (Эа-Энки) ва унинг биродарлари туғма тартибсизлик Тиамат қурсоғида шундай тўпалон кўтаришади-ки, Апсу ўз вазири Мумму билан Тиамат ҳузурига келишни сўрашади. Тиамат розилик бермагач, улар режани ўзлари амалга оширмоқ- чи бўлишади. Аммо донишманд Нудиммуд уларнинг режасидан ўз вактида хабар топиб, фалокатнинг олдини олади, Апсуни ўлдириб Муммуни асир туширади. У Апсу жасади узра қароргоҳ бунёд этиб, уни Апсу (яъни, жаҳоний чучук сувли уммон) деб атайди. Ушбу уммонда ажойиб илоҳий гўдак, "бола-қуёш" Мардук дунёга келади. Бу илоҳий бола ўзидан олдин яралган барча руҳлардан кўркамроқ, кудратлироқ эди, хатто отаси Ну- диммуд (Эа) ҳам унга тенг кела олмас эди.
Бу орада катта авлод руҳлар Тиаматни айблашар эди. "Сенинг завжинг Апсуни ўлдиришса ҳам, сен тек қараб ўтирабердинг" деб маломат қилишарди. Ахийри Тиамат жаҳлга миниб, жангга отланади. У аждаҳо ва девлардан иборат қўшин тузади ва унга Кингуни бошчи қилиб қўяди.
Эа бундан хабар топиб, Аншардан маслаҳат сўрайди. Аншар Мардукни Тиаматга қарши жангга чорлайди. Тиамат Мардукни ютиб юбормокчи бўлиб, оғзини очганда, Мардук унга қарши шамолларни йўллайди. Шамоллар Тиаматнинг ичини тўлдириб, уни холдан тойдиради, шунда Мардук камондан ўқ отиб уни ҳалок этади. Мардук Тиамат қўшинини ҳам қириб ташлайди, Кингудан тақдир китобини тортиб олади.
Тиамат ҳалок этилгач, коинотни тартибга келтириб, оламни яратиш иши бошланади. Мардук Тиамат танасини икки қисмга бўлиб биридан Осмонни ясайди ва уни қулфлаб, сувлари ерга оқиб кетмасин учун посбон қўйиб қўяди. Иккинчи қисмидан Ерни бунёд этиб, Ерда Эшарра саройини қуради. Ану, Энлил ва Эага Ер юзидан ташқаридаги ўз шаҳарларида яшашга ижозат беради.
Бешинчи ва олтинчи лавҳлар осмон ёритқичларининг яратилиши, уларнинг ҳаракат тартиби белгиланиши ва, ниҳоят, инсоннинг яратилишига бағишланган.
Эанинг маслаҳати билан Кингу ўлдирилади ва тупроқни унинг қони билан қориб инсон зотини ясашади. Мардук ниятига кўра, инсонлар олий руҳларга хизмат қилиш учун яратилган эдилар. Руҳлар барча яхшиликлари учун миннатдорлик рамзи сифатида Мардук ҳаққига “самовий" Бобил қуришади ва унда Эсагил ибодатхонасини барпо этишади. Еттинчи лавҳ Мардук шаънига мадҳия бўлиб, унинг 50 исми (сифати ) санаб чиқилади ва инсон зотига раҳматлари қайд этилади.
"Энума элиш" ибодатхонадаги маросимлар пайтида ижро этишга мўлжалланган асотир-достондир. Уни ижро этиш муқаддас Янги йил байрамларининг таркибий қисми ҳисобланган.
Бобил адабиётидан фарқли ўлароқ Осурия ҳукмдорлиги даврларида эътиборга арзигулик янги асарлар вужудга келмади. Биз фақат Ашшур ҳукмдорлари йилномаларинигина эслаб ўтишимиз ва Ашшур илоҳлари номига ёзилган бирнеча мадҳияларни тилга олишимиз мумкин. Йилномалар насрда ёзилган деярли бирдан-бир турдаги асарлардир.


4. Хуррит ва хетт адабиёти.


Эрадан аввалги II мингйиллик давомида Шимолий Месопотамия ва Сурия ҳудудидаги Бобил ва Ашшур давлатларига қўшни бўлиб хуррит халқи истиқомат қилиб келди ва мингйиллик ўрталарида (мил. ав. ХVI-ХIV асрлар) Митанни давлати номи билан машҳур бўлган йирик мустақил ҳокимиятга асос солди. Митанни давлати ҳукмдорлари бир томондан Миср подшолари, иккинчи тарафдан Бобил ва Ашшур ҳукмдорлари билан турли алоқаларни йўлга қўйдилар. Хуррит тили урарту тилига яқин ҳисобланади, аммо ҳали ҳозиргача хуррит ёзувида топилган матнлар яхши ўқиб чиқилган эмас. Биз хуррит адабиётини кўпрок ундан хетт тилига қилинган таржималар орқали биламиз.


Ушбу адабиёт намуналаридан энг машҳурлари "Осмондаги подшоликлар" ва "Улликумми ҳақида қўшиқ" асотир асарларидир. Биринчи асар мазмуни Бобил адабиётида биз кўриб ўтган "Энума Элиш" асотир-достонидаги воқеалар билан туташ, ўз навбатида Бобил адабиётидаги асотир каҳрамонлари - Олий руҳлар шумер халқи ақидалари асосидадир.
Илк олий руҳ хуррит асотирида Аламу деб ном олган бўлиб Бобил достонидаги Апсуга тўғри келади. Иккинчи авлод олий руҳлар бошчиси Ану (шумер тилида Ан - Осмон), улардан кейингиси Кумарби, сўнг Тешуб - Момақалдироқ руҳи. Бу турли авлод олий руҳлари орасидаги кураш натижасида охири Тешуб ғолиб чиқади. Худди ушбу олий руҳ авлодлари шажараси ва улар орасидаги кураш кейинча қадим юнон асотирларида деярли сўзма-сўз акс этган.
"Улликумми ҳақида қўшиқ" ушбу воқеаларнинг узвий давоми бўлиб, унда ҳикоя қилинишича, енгилган руҳ Кумарби Тешубдан ўч олиш учун қоя билан қовушиб тош бола - Улликуммини яратади, Улликумми дегани Тешубнинг муқаддас шаҳри Куммини вайрон қилиш (хуррит тилида “улл”-асосли феъл ҳалок қилиш маъносини билдиради) учун яратилган зот деган маъно беради. Унинг хетт тилидаги лақаби Кункунуцци, яъни, "Тош қотил" (Достон хетт тилига таржима қилинган). Тош бола тез ўсиб, денгиз ўртасида улкан тош устунга айланади. У кар ва кўр қилиб яратилган бўлиб, шафқатни билмасди. Руҳлар у билан кураш бошлайдилар ва охир натижада уни ҳалок этадилар.
Хетт халқи ҳозирги Туркия ҳудудида мил. ав. II мингйиллик давомида истиқомат қилганлар ва Хеттуса шаҳрини пойтахт қилиб, мил. ав. ХVII-ХIII асрларда Хетт подшолиги мавжуд бўлган. Хеттлар ХVI асрдан бошлаб хурритлар билан яқин алоқада яшаганлар, ҳатто хетт маликалари хуррит номларига эга бўлганлар, шу орқали хуррит адабиёти хетт адабиётига катта таъсир кўрсатган, асосий хуррит асотир ва қиссалари хетт тилига таржима қилинган. Жумладан, Гильгамеш ҳақида достон ҳам хурритлар орқали хеттларгача етиб келган. Бугунги кунда бизнинг қўлимизда мавжуд бўлган хетт ва хуррит тилидаги адабиёт туғрисида асосий маълумотлар қадим Хеттуса ўрнидаги ҳозирги Бўғозкей шаҳридан (Анқарадан 100 км шарки-жанубда) топилган хетт шоҳларининг архиви ( ҳужжатлар мажмуаси)дир.
Асли хеттлардан илгари ушбу ҳудудда бошқа халқлар яшаган бўлиб, уларни фанда хаттлар деб аташади ва уларнинг адабиёти ҳам хетт адабиётига таъсир қилгани аниқланган. Хатти халқи биринчи бўлиб темирни кашф этгани ҳақида қадим юнонлар хабардор бўлганлар. Қадим хатт асотирлари ва қўшиқлари хеттлар адабиёти орқали бизгача етиб келган. Шулардан бири Илон ҳақида асотир-қиссадир. Унда Момақалдироқ руҳи Илондан ўз ўғли орқали ўч олгани ҳақида ҳикоя қилинади. Яна бир қисса-асотир ҳосилдорлик руҳи Телепинус ва асалари ҳақидадир.
Хетт подшоҳлари биринчи бўлиб йилнома тузабошлаганлар (жумладан, улар аккад тилида ҳам ёзилган). Хетт ва аккад тилларида тузилган илк йилномалар ва "Телепинус лавҳи" деб аталувчи тарихий матн мил. ав. ХVI асрдан бизгача етиб келган. Бирқатор шеърий матнлар, муножот руҳидаги шеърлар, мадҳиялар ХVI-ХIII асрлардан бизгача етиб келган. Аммо Бўғозкейда топилган лавҳларнинг кўпчилиги шумер, аккад ва хуррит тилидан килинган таржималардир. Хетт тилидаги асарларда Миср ва Фаластин билан ўзаро алоқа яқин бўлганидан нишона берувчи кўплаб унсурлар учрайди.


5. Угарит - Финикия адабиёти.


Ҳозирги Ливан ва Суриянинг бир қисмида мил. ав. II мингйиллик ўрталарида ханаанейлар (семит халклари) мамлакати мавжуд бўлган. Қадим Угарит шаҳри ўрнида олиб борилган атиқашунослик қазилмалари натижасида анча-мунча ёзма ёдгорликлар топилди. Бу асарлар мил.ав. II мингйилликнинг ўрталарида яратилган. Улар асотирлар, олий руҳлар шаънига мадҳиялар ва қаҳрамонлик достонларидан иборат. Улардан бири Керет ҳақида достон бўлиб, хотини ва болаларидан жудо бўлган Угарит шоҳи Керет бош олий руҳ Элнинг маслаҳатига кўра Удм ўлкасига бориб, у ернинг шоҳи Пебелнинг қизи Машат-Хурайга уйланади. Аммо сафарга чикиш олдидан у илоҳа Ашерат ибодатхонасида агар ниятида эришса, ушбу илоҳа ҳаққига кўп олтин-кумуш иона этишни ваъда қилган эди. Иши битгач, ваъдаси эсдан чикади ва Ашерат уни оғир касалликка дучор қилади. Ибодатхонага қилинган кейинги ионалар фойда бермайди. Керет ўлим тўшагида. Унинг кичик ўғил ва қизи бошида йиғлаб ўтиришипти. Шунда Эл лойдан Шааткот номли жонзот ясайди ва ушбу жонзот ўлимни енгиб ҳайдаб юборади, Керет соғая бошлайди. Унинг катта ўғли Йацциб отасини шоҳлик вазифаларини бажармасликда айблайди: адолатсизлик, камбағал - бечораларни ҳимоя қилмаслик, доимий касаллик - булар ҳаммаси Йаццибнинг фикрича, отадан ҳукмдорликни ўғилга топширишни тақозо қилади. Шундай қилиб, катта ўғил отани тахтдан ағдармоқчи бўлади. Бунга жавобан Керет ўғлини қарғайди ва унга ўлим тилайди. Асарнинг охири сақланиб қолмаган.


Иккинчи асар - Данэл ва унинг ўғли Акхат ҳақида. Данэл ўғил кўради ва номини Акхат қўйишади. Олий руҳ Кусар-и-Хасис Акхет учун сеҳрли камон ясаб беради. Илоҳа Анат бу ажойиб камонга ишқибоз бўлиб, Акхатдан олтин-кумуш эвазига камонни унга беришни сўрайди. Акхат кўнмайди. Илоҳа унга ўз муҳаббатини ва мангу ҳаёт ваъда қилади. Акхат яна кўнмайди. Шунда Анат уни ўз ўлкасига овга таклиф қилади ва уерда илоҳанинг хизматкори бургут қиёфасида Акхатга ҳужум қилиб уни ҳалок қилади. Ер юзида қурғокчилик бошланади. Етти йил Данэл ўғлига аза тутади. Асар охири тўлиқ сақланмаган. Унда Данэлнинг қизи Пугат акаси учун ўч олиши ҳақида гап боради.
Яна бир асотирлар туркуми Қудратли Ваал ва Анат ҳақида, уларнинг муҳаббати ва курашлари тўғрисидадир. Бу асотирлар тўлиқ сақланмаган бўлиб, уларнинг энг тўлиғи Қудратли Ваал ва ўлим руҳи Мот орасидаги кураш ҳақидадир. Мот Ваални ўз уйига меҳмонга чақиради ва унга хамла қилиб ўлдиради. Олий руҳ Эл ўз хотини Ашератйам билан Ваал ўрнига Астарни ер юзига ҳукмдор этиб тайинлашади. Илоҳа Анат бу орада Ваалнинг жасади қолдиқларини бир ерга тўплайди, сўнг улар устида кўз ёш тўкиб, қурбонликлар ўтказади, Мотга хужум қилади ва уни ўлдиради. Жасадини парча-парча қилиб ер юзига сочиб юборади. Ваал қайта тирилиб ер юзида ўз ҳукмронлигини тиклайди. Бундан ташқари Ваалнинг ибодатхона қуриш ҳақида ва унинг Йам билан кураши ҳақидаги асотирлар ҳам мавжуд106. Угарит тилида хам шеър вазни урғулар сони асосида белгиланади. Бу шеърда мазмуний мавзунлик ва нақаротлар кўп учрайди. Уларда табиат тасвири деярли учрамайди, инсонлар қиёфаси мукаммал тасвир этилмайди. Асосан кахрамонлар фаолияти ва ҳаракатлари тасвирига эътибор берилади.
Финикия маданиятини дунёга машҳур қилган унинг ёзувидир. Бу ёзув мил. ав. ХV асрда юзага келган ва XII асрда тўла шаклланган. Мил. ав. Х-IХ асрларда - унинг асосида арамей ёзуви шаклланган. Ундан эса (11-8 асрларда) яҳудий, араб, юнон, лотин ёзувлари вужудга келган.
I мингйиллик ёдгорликлари яхши сақланмаган. Милоддан аввалги IV асрда юнонлар Финикияни босиб олгач, Библлик Филон (милодий I-II асрлар) финикия асотирларини юнон асотирлар мажмуига киритишга ҳаракат қилди. У ўз асарини қадимги давр адиби Санхунйатон асарларига таяниб яратганини қайд қилади. Шимолий Африкадан Карфаген шаҳри аҳолиси то араблар келгунча ўзларини ханаанейлар (финикияликлар) деб билар ва шу тилда гапирар эдилар. Мил.ав. II асрда карфагенлик Клитомах Афинада академияни бошқарди.



Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish