Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet22/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

Бешинчи ёндошув (йўналиш) — сиёсат ва эътиқод муносабатлари билан боғлиқ, аниқроғи сиёсатнинг асотирга таъсири масаласига доир деса ҳам бўлади. Соф асотир эътиқодга оид нарса бўлиб, эътиқод маънавият соҳасига алоқадордир, аммо сиёсат ва маънавият соҳалари доимо бир-бирига таъсир ўтказиб келишини ҳам унутмаслигимиз лозим.
Бу дунёнинг бошидан-охири — мўъжиза. Ойу қуёш, сайёралар ва юлдузлар олами — мўъжиза, аёл жозибаси, ишқий эҳтирос — мўъжиза, бир томчи суюқликдан тирик инсон — фарзанднинг дунёга келиши — мўъжиза, она вужуди — мўъжиза. Чорва — мўъжиза, ғалла — мўъжиза. Инсон мўъжизани кўрганда ҳайратга тушади. Унда эътиқод пайдо бўлади. Бу дунё — мўъжизалар дунёси. Мўъжизалар Ҳақнинг қудратига ишоралардир, мўъжизага ишонмайдиган инсон — бахтсиз инсон. Унинг умри ҳасрат-надоматда ўтади. Шумерлар мўъжизага ишонган, илоҳий қудратга ишонган халқ, бахтли инсонлар эди. Аммо ҳаёт мураккаб. Инсонлар аро муносабатлар барчасидан мураккаб. Иқтисодий масалаларда Ҳақ таоло иродаси билан шумерлар ўз вақтида дунёдаги барча халқлардан илгарилаб кетдилар. Маънавият соҳасида ҳам умумбашарий миқёсда энг илғор даражаларга эришдилар. Навбат сиёсатга келди. Ислом эътиқодига биноан Аллоҳ иродаси билан ҳар бир инсон ер юзида халифа қилиб яратилган. Унга Аллоҳ ризқини бериб қўйипти, ҳидоят йўлини кўрсатиб қўйипти. Аммо сиёсат соҳасида Аллоҳ таоло инсонга бу моддий дунёда ирода эркинлигини иноят этган. Бу дунё инсон учун синов дунёсидир. У даҳрий бўладими, мушрик бўладими, мусулмон бўладими, танлаш ихтиёри ўзига берилган. У бир-бирини қул қилиб ишлатадими, ўзини худонинг ўғли деб, илоҳий авлод деб биладими, жазо кунигача «арқон узун ташлаб қўйилган». Аллоҳ бировни оқ, бировни қора қилиб яратиб қўйипти. Оқ танли олий ирқми, ёки қора танлими, ким узил-кесил ҳукм чиқара олади?
Дунё тарихи кўпроқ сиёсий тарих сифатида ёзилади. Башариятнинг иқтисодий такомил тарихи асосан XIX асрдан ёзила бошланди. Тафаккур тарихи, маънавий такомил тарихи эса кўпроқ фалсафа тарихи сифатида мавжуд бўлиб келган, энди-энди тамаддун тарихлари ёзила бошланди. Сиёсат — инсонлар аро муносабат бўлса, бу муносабатлар асосида мавқе ва мақом масаласи асосий ўрин тутади. Илк шаҳар-давлатлар барпо бўлиши билан мавқе ва мақом масаласи шаҳар-давлатлар аро муносабатларга кўчди ва Шумер ўлкасининг сиёсий тарихи ушбу шаҳар-давлатлар аро курашлар тарихидан иборат бўлди.
Бу давр Икки дарё оралиғи тарихи барча тафсилотлари билан тикланган эмас. Шумер тилидаги шу кунгача топилган ва ўқиб чиқилган мавжуд матнлар ва ушбу минтақада қадимшунослар олиб борган археологик изланишларни қиёсий таҳлил қилганда, фақат баъзи тарихий маълумотларнигина тиклаш мумкин. Шумерлар давлатчилиги милодий эрадан олдинги 4—мингйиллик охирларидан шакллана бориб, 3—мингйиллик давомида Икки дарё оралиғидаги турли шаҳарларда турли сулолалар ҳукмронлик қилган. Буерда биринчи шаклланган шаҳар-давлат қадим Шумер тарихчилик анъанасига биноан Кеш шаҳри ҳисобланади. Матнларда Кеш шаҳри тўфондан кейиноқ Тангридан "олий ҳокимият"га ижозат олган, деб ёзилган71. Аммо бу шаҳарга бағишланган алоҳида асотирлар ҳозирча бизга маълум эмас. Қадим шумер адабиётидаги барча қаҳрамонлик қиссалари Ур шаҳри биринчи сулоласининг машҳур намоёндалари номлари билан боғлиқ эканлиги юқорида эслаб ўтилди.
Масалан, Шумер адабиётидан бизгача етиб келган Билгамеш ҳақидаги тарихий қиссалардан бири Билгамеш ва Кеш шаҳри ҳукмдори Агга орасида бўлиб ўтган можаролардан ҳикоя қилади. Бу шеърий қисса 115 сатрдан иборат бўлиб, унда милодий эрадан 2800 йил илгари бўлиб ўтган воқеалар ҳикоя қилинади. Кеш шаҳри ҳукмдорлари биринчи сулоласининг охирги вакили, Эн-Мебарагесининг ўғли Агга Билгамешга элчилар юбориб Урук шаҳрини Кешга бўйсунишини талаб қилади. Билгамеш бу ҳақда бир қарорга келишидан аввал шаҳар зодагонларини чақириб маслаҳат солади. Улар тинчликни сақлаш мақсадида Аггага бўйсунишни таклиф қиладилар.
Билгамеш уларнинг хулосасидан кўнгли тўлмайди ва энди шаҳарнинг барча улуғ ёшли эркакларини маслаҳатга йиғади. Ушбу мажлис душманга қарши жанг қилишни маъқул топади. Билгамес ушбу қарордан хурсанд. Кўп ўтмай Агга ўз қўшини билан Урук шаҳрини қамал қилади. Шаҳар аҳли бундан хавотирга тушади. Аммо Билгамеш йўлини топиб, Аггани жангсиз қайтиб кетишга мажбур қилади.
Яна бир ёзма ёдгорлик берган маълумотларга кўра милоддан олдинги 2850 йилда шумерлар яшаган яна бир шаҳар-давлат Лагаш (маркази Нгирсу) мустақиллигини йўқотиб, Шуруппак шаҳар-давлатига қарам бўлиб қолган. Шуруппак ҳукмдорининг қўшинлари маълум давр мобайнида Лагашдан ташқари Урук, Ниппур, Адаб, Умма шаҳарларини ҳам эгаллаб турган72.
Ундан кейинги даврда баҳс Лагаш ва Умма шаҳар-давлатлари орасига кўчади. Милодий эрадан аввалги XXVI— XXIV асрларда бўлиб ўтган ҳодисалар таъриф этилган тарихий қисса фанда «Лагаш ва Умма можаролари» номи билан машҳур бўлиб, унинг бошланиши юқорироқда бошқа сабаб билан келтирилган эди. Қиссада баён қилинишича, ҳар икки шаҳар-давлат ҳукмдорлари узоқ йиллар ер талашиб, чегара масаласида жанжаллашиб ўзаро қонли жанглар олиб боришади, бу орада ҳар икки юртда ҳам неча ҳукмдорлар алмашади, улар орасида неча бор сулҳ шартномалари тузилади, орага бошқа шаҳар ҳукмдори аралашади, охири бориб, Лагашда Ур-Нанше сулоласи тугатилиб, янги ҳукмдор Уруинимгина ҳокимиятни қўлга олади ва ижтимоий адолатни тиклаш борасида қатор ислоҳотлар ўтказади. Аммо унинг салтанати ҳам узоққа бормайди. Юртга яна Умма ҳукмдори Лугалзаггиси бостириб киради.
Демак, Икки дарё оралиғида IV мингйиллик охиридан — III мингйиллик ўрталаригача ўз ҳукмрон сулолаларига эга бўлган Кеш, Лагаш, Ур, Урук, Ниппур, Эриду, Умма каби қатор шаҳар—давлатлар мавжуд бўлган. Булар орасида деярли доимий ўзаро кураш давом этган, баъзи даврларда бир шаҳар ҳукмдорининг қудрати бир қатор бошқа шаҳарлар узра ёйилган. Уларнинг ўзаро жанжалларига қўшимча Икки дарё оралиғи ҳудудидан ташқаридаги қўшни давлатлар билан ҳам тўқнашувлар бўлиб турган. Масалан, Урук шаҳар-давлатининг ҳукмдори Энмеркар, унинг саркардаси Лугалбанда ҳақидаги қаҳрамонлик қиссаларида Шумернинг Аратта ўлкаси устидан ҳукмронлик даъвоси тўғрисида гап боради. Ёзма манбаларда аморей ва кутий қабилаларининг Икки дарё оралиғига кириб келиши, милодий эрадан аввалги XXV асрдан бошлаб Элам ва Шумер аро тўқнашувлар, жумладан, Элам ҳукмдорининг 2024 йилда Шумерга бостириб кириб, Урук шаҳрини вайрон қилганлиги ҳақида маълумотлар сақланиб қолган73.
Милодий эрадан илгариги 24 асрда Аккад шаҳрининг ҳукмдори Шаруккин (Буюк Саргон) бутун Икки дарё оралиғи ўлкасини қўл остида бирлаштиришга муваффақ бўлади. Шундан бошлаб Шумер шаҳар-давлатлари ягона Шумер—Аккад давлатига бирлаша бошлайди. Аммо, барибир, яна узоқ вақтларгача бу ўлкада ҳар бир шаҳарнинг нисбий мустақиллиги сақланиб қолаберади. Фақат шумерларнинг охирги мустақил ҳокимияти Ур шаҳри ҳукмдори Ур—Намму асос солган сулола даврида бутун ўлка том маънода ягона давлат бўлиб бирлашади. III мингйиллик охирларида бу сулола ўлканинг асосий қисми устидан ўз таъсирини ўрната олди. Ур—Намму ўзини Билгамешнинг авлоди ҳисоблар эди. Унинг ўғли Шулги даврида (мил. ав. 2050 йиллар) биринчи давлат қонунлари қабул қилинди, жиддий ижтимоий ва ахлоқий ислоҳотлар ўтказилди.
Шу билан бирга айни шу сулола ҳукмронлиги даврида давлатнинг нафақат сиёсий, балки иқтисодий ва мафкуравий соҳаларда ҳам яккаҳукмронлиги ҳаддан ошиб кетди. Ур—Намму авлодлари, айниқса, Шульгининг ўғли Амар Суэн (Бурсин), набираси Шу Суэн (Шусин) аждодлари ва ўз шахсларини илоҳийлаштириш даъволарини олға сура бошлашди. Битикларда улар ҳақида тўғридан-тўғри "худолар" деб улуғлаш учрай бошлади.
Асотир — эътиқодий янглишув ҳосиласи. Аммо бундай янглишув сабаблари турлича бўлиши мумкин. Биринчидан, гносеологик янглишувлар, яъни воқеъликни яхши билмаслик оқибатида инсон онгида Борлиқ ҳақида янглиш тасаввурлар ҳосил бўлиши. Иккинчиси, сиёсий сабаблар, аниқроғи, айрим гуруҳлар ёки тоифаларнинг мавжуд эътиқодий тизим ва тасаввурларни ўзларининг сиёсий мақсадларига мувофиқ талқин этишлари. Учинчиси, авом халқнинг турли инсоний заифликлар туфайли муайян ботил эътиқодларга берилиши.
Шумершунос олимлар ёзадики, ўша давр шумерлар эътиқодига кўра, муайян шаҳар ҳукмдори олий руҳлар томонидан уларнинг ўзлари орасидан белгиланган ва, ўз навбатида, ушбу шаҳар ҳукмдори этиб белгиланган олий руҳ инсонлар орасидан бир инобатли кишини ўзига ўринбосар (халифа) ёки иш бошқарувчи қилиб тайинлаган. Масалан, милоддан аввалги III мингйиллик охирларида ҳокимиятни қўлга олган Ур шаҳри ҳукмдорларининг III сулоласи асосчиси Ур-Намму номи билан унинг ўғли Шулги даврида содир этилган илк қонунлар мажмуасида (с. 219) «Олам яратилиб, Шумер ўлкаси ва Ур шаҳри тақдири белгилангач, Ан ва Энлил (Шумернинг бош санамлари) Ой санами Наннани Ур шаҳри ҳукмдори қилиб тайинладилар», дейилади74. Нанна ўз тарафидан Ур-Наммуни ердаги ноиби (халифаси) қилиб белгилайди ва унга Ур шаҳри ва Шумер ўлкасини бошқаришни топширади.
Бундай мисоллар бошқа матнларда ҳам учрайди-ки, уларнинг баъзилари олдинги саҳифаларда Ан санами билан боғлиқ равишда келтирилган эди. Аммо бундай қатъий фикр тўлиқ маънода Шумер тарихининг анча кейинги даврларига (милоддан аввалги III мингйиллик охири — II минг йиллик бошларига) мувофиқ бўлиб, келтирилган мисоллар ҳам айни шу даврларга тааллуқлидир. Илгарироқ, масалан IV мингйиллик охири — III мингйиллик бошларида бундай қатъий қоида амалда қанчалик жорий бўлганлиги ҳақида ишонарли хулоса қилиш анча мушкул. Яхшиси, ушбу муаммо, яъни юрт ҳукмдори билан бош санам орасидаги муносабат амалда қандай тасаввур қилганлигини аниқ мисоллар асосида кўриб чиқсак, баъзи муаммолар имкон қадар ойдинлашуви мумкин.
Бизгача яхши ўрганилган шумер асотирларида кўп учраши ва фаоллиги бўйича Энкидан кейин иккинчи ўринда турган, кенг тарқалиши бўйича эса биринчи ўринда деса ҳам бўладиган, қатор асотирларда севиб васф этилган санам — Инаннадир. (Унинг номи, келиб чиқишига кўра, Нин-ан-на, яъни «само маликаси» («царица небес»75). Инанна ҳозирги ўзбек тилидаги маъносида ҳам ҳақиқий санам, у - тонг юлдузи Зуҳро («звезда утренного восхода», Венера) тимсолида тасаввур қилинади. Инанна — Зуҳро — ишқ-муҳаббат, севги санами. Уни «самовий маъшуқа» деб ҳам васф зтишади, чунки қаерда ишқ-муҳаббат саргузашти баён этилса, Инанна ўша ерда етакчи ўрин эгаллайди. Ишқий қўшиқлар барчаси ё унга бағишланади, ё унинг номини зикр этиб бошланади. Барча Инаннага муҳаббат изҳор қилади, ёки Инанна ўзи барчага севги ҳадя этиш иштиёқида бўлади. Инанна самовий санам, аммо унинг муҳаббати тўлиғича дунёвий (жисмоний, ёки ҳозирги тушунчалар билан ифодаласак — «шаҳвоний») туйғудир. Инанна тимсоли ибтидоий ҳолатдан маънавий камолотнинг энди илк босқичга кўтарилаётган инсоннинг эҳтиросини, ҳайвоний шаҳват — ҳирсдан меҳр туйғуси сари юксалиб боришининг илк босқичини ўзида ифодалайди. Бунга энг ёрқин мисол Шукаллитуда афсонасидир. Шукаллитуда — илк боғбон, у не азоблар билан саҳрода боғ бунёд этади, аммо шу билан бирга оғир бир гуноҳ содир қилади, яъни ўзи яратган боғ яқинида чарчаб ухлаб қолган Инаннани уйқусидан фойдаланиб, зинога қўл уради, само маликасининг ўзидан беижозат унга тажовуз қилади. Бундан ғазалабланган Инанна Шумер бошига бало- офатлар юборади — бутун Шумердаги чучук сувни қонга айлантириб қўяди, ўлкага даҳшатли қуюн ва бўронлар йўллайди.
Асотирларни ўқиб борган одам Инаннанинг турли қаҳрамонларга эҳтиросли муносабатини кўриб, «самовий маъшуқа»ни анчагина «енгилтабиатли» санам сифатида тасаввур қилиши мумкин. Ҳақиқатдан ҳам Инанна аёл эҳтиросининг тимсолидир, аниқроқ қилиб айтсак, эр кишининг аёл эҳтироси ҳақидаги орзусидир. Аёл кишининг ҳаётда қатор вазифалари бор —оналик, маъшуқалик, бекалик ва ҳ.к. Аммо асотирларда ушбу хислатлар ҳар бири алоҳида бир тимсол қиёфасида гавдаланади. Жумладан, Инанна ҳеч бир асотирда оналик тимсолини ифодаламайди. Оналик тимсоли Намму, Нинмах, Нинсун, Нинлил қиёфаларида кўринади, аммо Инанна тимсолида эмас. Инанна учун фақат маъшуқа, қайлиқ қиёфалари хос.
Инсон эртак тўқийди, ривоят яратади, шу билан ўзининг ҳаёт ҳақидаги тасаввурларини бошқаларга юқтиришга ҳаракат қилади. Эртак тўлиғича тўқима бўлса, ривоятда ҳаётий воқеалар баёнига хаёлий тўқималар аралашиб кетган бўлади. Асотирларни тўлиқ тўқима афсоналар деб тушуниш бизни янглиштиради. Уларда ҳаётий воқеалар баёни ихтиёрсиз равишда хаёлий тўқималар билан қоришиб кетгандир. Ҳозирги замон одами ривоятда, эртакда ибрат кўради, аммо ундаги воқеаларни ҳақиқат деб, қаҳрамонларини воқе одамлар деб билмайди. Аммо гўдак бола эртакни ҳақиқат деб қабул қилади, ялмоғиз, девлар борлигига ишонади. Ибтидоий инсон ҳам шундай.
Қуръони каримда Аллоҳ таоло мен инсонга қалам воситасида илм ўргатдим, деб иноят қилади. Дарҳақиқат, илм вужудга келиши учун ёзув бўлиши керак. Чунки ёзилган матнларнигина бир-бирига қиёс қилиш, таҳлил зтиш мумкин. Инанна турли асотирларда турли зотларга ўз севгисини инъом этади. Масалан, турли матнларда Урук ҳукмдори Энмеркар, Умма санами Шара, Киш санами Забаба ва бошқалар Инаннанинг қайлиқлари сифатида тилга олинади76. Хатто қадим асотирлардан бирида Инанна аввал Қуёш ва Ой билан иттифоқда Анга қарши курашиб, сўнг Ан тарафига ўтиб, унинг никоҳига киргани ҳақида маълумотлар мавжуд77. Буларни солиштириб ўқиган одам кўнглида гумон уйғониши мумкин. Аммо аслида оғзаки тарзда яратилган ҳар бир асотир ўз ҳолича Борлиқнинг яхлит интикосидир. Бугунги бадиий асарлар каби. Уларнинг ҳар бирини ўзлигича қабул қилиши лозим, ўзаро қиёслаш кейинги даврларга хос бўлган илмий ёндошув усулидир. Қадим Шумерлар яратган бирор асотирда Инанна бир йўла икки зотга ўз эҳтиросини бахш этмайди. Шундай экан, уни аёл эҳтиросининг тимсоли сифатида қабул қилиш тўғри. Аммо ҳеч қачон енгилтабиатли аёл тимсоли деб эмас.
Энди Инанна санамининг сиёсатга алоқадорлиги масаласини кўриб чиқайлик. Қадим Урук ҳукмдорлари I силсиласининг иккинчи вакили Энмеркар Қуёш санами Утунинг фарзанди ҳисобланади. У Урук шаҳрининг бош коҳини - руҳонийси ҳамда ҳукмдори бўлган. «Энмеркар ва Аратта ўлкаси» қиссасида баён қилинишича, Урук шаҳрининг ҳукмдори тоғлар ортидаги Аратта ўлкасини ўз шаҳар-давлатига тобе қилмоқчи. Мақсадини амалга ошириш учун у Инаннанинг кўмагига муҳтож.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish