Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet25/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

«Менинг ҳўкизимни кўрадан яйловга ҳайдаб чиқадиган
зот йўқ, подачи кетиб қолган,
Менинг қўчқоримни қўйхонадан ўтлагани олиб чиқувчи йўқ,
қўйбоқар кетиб қолган,
Менинг шаҳрим ариқ —анҳорлари лойқага тўлиб кетган,
улар тулкилар инига айланган,
Уларда оқар сувлар оқмай қўйган,
уларга қаровчи кетиб қолган,
Менинг далаларимда арпа йўқ,
бошқарувчи кетиб қолган. . .
Менинг пастдан келган бойлигимни пастга сув олиб
кетди, («менинг бойлигим эди», дейман мен).
Менинг юқоридан келган бойлигимни юқорига сув олиб
кетди, («менинг бойлигим эди», дейман мен).
Менинг қимматбаҳо тошларим ва кумушларимни
талаб кетишди, («менинг бойлигим эди», дейман мен).
Менинг хазинам талон —тарож этилди,
(«менинг бойлигим эди», дейман мен).
Менинг далаларимдан кетмон изи йўқолди,
энди у ерда бегона хос—хашак ўсмоқда,
Менинг хурмо боғларимда
ширин — шакар мевалар ўрнига тиконлар ўсмоқда..
Ушбу фоже ҳолат мамлакат иқтисодини тўлиқ давлат бошқарувига ўтказилишининг оқибати бўлиб, бундай тоталитар иқтисод муайян сиёсий ҳокимият инқирозининг ўз-ўзидан мамлакат иқтисодини ҳам буткул издан чиқишига олиб келар эди.
III Ур сулоласи ўрнатган мутлақ салтанат Шумер шаҳар-давлатларидаги мураккаб сиёсий жараёнларнинг ниҳоий натижаси бўлиб, инсоният тарихий такомилининг навбатдаги босқичи — шаҳар-давлатлар даврининг якунланиб, кейинги босқич — буюк салтанатлар даврига ўтиш бошланганидан илк дарак берувчи нишона эди. Бевосита Шумер тарихи айни шу жойда якун топади, чунки Икки дарё оралиғи халқларининг бундан кейинги тарихи Бобил подшолиги билан боғланиб кетади ва тарихчилар томонидан одатда Бобил-Ашшур даври деб номланади. Бундан кейинги матнлар ҳам кўпроқ Бобил ва Ашшур салтанатларининг расмий тили бўлмиш сомий тиллар гуруҳига мансуб аккад тилида яратила бошланди.
Шундай қилиб, ушбу бобга умумий хулоса сифатида ўз-ўзимизга савол бериб кўрайлик: қадим Шумер асотирларини ўрганиш бизга нима беради?

  1. Яқинда АҚШ қадимшунослари шумерлардан ҳам илгари шаҳар қурган халқлар ҳақида ашёвий маълумотларни қўлга киритишгани газеталарда эълон қилинди101. Аммо, барибир, қадим шумер ёзувида битилган матнлар ўз кўҳналиги ва мукаммаллиги билан бугунгача жаҳонда мумтоздир. Бундан ташқари қадим шумер матнлари бошқа ашёвий обидалар билан уйғунликда инсоният тарихининг бутун бир тараққиёт даври ҳақида имкон даражасида мукаммал тасаввур бериш билан ҳам қадрлидир. Чунки, масалан, қадим Миср тарихининг шаҳар-давлатлар даври ушбу ўлка ёзма ёдгорликларида Шумер матнларидаги каби мукаммал ифодасини топмаган. Бошқа ўлка ва минтақалардаги ушбу даврга оид маълумотлар ундан ҳам кам.

  2. Қадим шумер матнларини ўрганиш бизнинг ибтидоий жамоа одамлари онгида кечган жараёнлар ҳақидаги тасаввурларимизни ҳам беқиёс даражада бойитишга хизмат қилади. Ибтидоий жамоада ёзув мавжуд бўлмагани туфайли бизнинг бу ҳақдаги билимларимиз ҳам, шумер матнларида ўз аксини топган ибтидоий асотир унсурларисиз, ўта таҳминий бўлиб қолишга маҳкум эди. Айниқса, ибтидоий жамоа одамларининг ғайб оламига муносабати соҳасида кўп жиҳатларга аниқлик киритиш имкони туғилганлигини алоҳида қайд этиш ўринлидир.

  3. Қадим шумер матнлари ўз мазмуний хилма-хиллиги билан ўша давр одамлари ҳаётининг турли соҳалари ҳақида бой маълумотлар беради. Шу билан бирга улар мазмуни аҳли башарнинг ўша қадим даврларда Борлиқ ҳақидаги тасаввур ва тушунчалари қандай бўлганлигидан хабар берибгина қўяқолмай, уларнинг ибтидоий жамоа давридан илк буюк салтанатлар сари ривожида эришган турли босқичлари ҳақида ҳам муайян мулоҳазалар билдириш имконини беради. Улар асосида бошқа турли манбаларнинг билвосита ишораларини ҳам аниқроқ тушуниш мумкин бўлади.

  4. Ички қиёсий таҳлиллар шуни кўрсатадики, бизгача етиб келган шумер матнларининг ҳеч қайсиси соф асотир эмас, балки ибтидоий жамоа давридан оғзаки хотира сифатида сақланиб келаётган асотирлар мазмунига таянган ҳолда тузилган бадиий, тарихий, хўжалик ва ибодатларга оид матнлардир. Улар ичида илк бадиий ва «протофалсафий»102 йўналишдаги асарлар ҳам бўлиб, аслида қадим юнон асотирлари, ҳинд асотирлари ҳам айни шундай бадиийлашган ёки «фалсафийлашган» шаклда (Ригведа, Гомер «Илиада»си, Гесиод «Теогония»си) етиб келган.

  5. Шумер матнларини ўрганиш бизнинг асотир тафаккур ҳақидаги тушунчаларимизга ҳам анча-мунча аниқлик киритади. Қадим инсонлар яратган асотирлар ўз мазмуний таркибига кўра ўта мураккаб бўлиб, уларда аждодлар ҳақидаги хотиралар, илк пайғамбарлар келтирган ваҳий хабарлари, воқеликдаги қадим инсон онги тўғри тасаввур эта олмаган ҳодисаларнинг ўзига хос талқинлари ва ҳоказолар мураккаб бир тарзда чатишиб кетган. Уларнинг ўзак томирини ғайбий қудрат манбаи ҳақидаги ибтидоий инсонга хос янглиш тасаввурлар ташкил қилади. Бир сўз билан айтганда, қадим инсоннинг ғайбга муносабати асотирда намоён бўлади. Қадим шумер асотирларини таҳлил қилиш жараёнида илоҳий китобларда баён қилинган ҳақиқатларнинг шумер асотирларида ўзига хос бир тарзда акс этганлиги ҳам маълум бўлди.

  6. Яна бир муҳим масала сиёсат ва эътиқод нисбати бўлиб, иш давомида бу мавзунинг таҳлили ўз ичига бирнеча босқич масалаларни қамраб олишлиги маълум бўлди. Улардан биринчиси асотир ва хурофий маросимларнинг ўзаро муносабати муаммоси бўлиб, аввало, шуни қайд этиш лозимки, матнларда ўз аксини топган асотирлар мазмуни ўша даврлардан бизга маълум бўлган турли хурофий маросимлар кўламига нисбатан бениҳоя кенгдир. Иккинчидан, бизга маълум хурофий маросимларнинг барчаси ҳам асотирлар мазмунида ўзининг тўлақонли ифодасини топган эмас. Масалан, Урдаги муқаддас никоҳ маросимининг асоси бўлмиш Нанна ва Нингал муносабатлари ўз ифодасини (изоҳини) топган бирор асотир—қисса бизга маълум эмас, ваҳоланки, ушбу маросим Шумердаги энг катта ва муҳим байрамлардан бўлган. Шу сабабли баъзи тадқиқотларда даъво қилинган даражада асотир ва хурофий маросимни («обряд», «ритуал»ни) бир- бирга қаттиқ боғлаб қўймаган маъқул.

Асотир кўпроқ тафаккур эгаларининг Борлиқ ҳақидаги, ғайбий қудрат манбаи ҳақидаги «протофалсафий» мулоҳазалари, қарашларининг ифодаси бўлиб, хурофий маросимлар эса кўпроқ авом халқнинг ғайбий қудратга муносабатининг «изҳори», яъни эътиқодий ибодатларнинг асотир тасаввурларга мувофиқ ифодаси, зуҳури сифатида амалга оширилган. Уни, моддиюнчилар тили билан айтганда, инсонларнинг «ибодат эҳтиёжи»ни қондиришнинг қадимий «усули» сифатида талқин этиш мумкин.
Қадим хурофий маросимларни баъзи тадқиқотларда учраб турадиган соф «прагматик» тушуниш ҳам улар моҳиятини жўнлаштириш бўлади. Ҳозирги ташаҳҳуд намозига ўхшаш, ёки хурофий ёмғир чақириш маросимига ўхшаш соф амалий натижага йўналтирилган (яъни ғайбдан муайян воқеий манфаат талабидаги) махсус маросимлар ҳам бўлган, албатта. Аммо асосий асотир маросимларда амалий манфаатдан талабидан кўра анъанавийлик катта аҳамиятга эга бўлган. Яъни, улар юзйиллар давомида мунтазам ўтказилиб келган оммавий «ибодатлар» йўриғида бўлиб, уни бекор қилиш, ёки сезиларли даражада ўзгаришлар киритиш унча—мунча қудрат эгасининг ҳам қўлидан кела бермаган.
7) Сиёсат ва эътиқод нисбатига оид иккинчи масала ўша давр руҳонийлари ҳисобланмиш коҳинлар мақоми билан боғлиқ бўлиб, бир томондан улар ўша давр зиёли тоифасининг етакчи гуруҳини ташкил этиб, асотир дунёқараш тизимлари айни шу тоифа доирасида шаклланиб борган. Аммо коҳинларнинг авом назаридаги асосий вазифаси жамоани ғайбий қудрат билан руҳан «туташувини» таъминлаш эди. Бу эса уларни асосан оммавий эътиқодий маросимларни ташкилотчилари ва ижрочилари сифатида намоён бўлишларини тақозо этарди. Шу нуқтаи назардан олганда, улар маънавий соҳадан кўра кўпроқ сиёсий-ижтимоий соҳада фаолият кўрсатардилар. Айни шу сабабларга биноан қадим Шумерда сиёсат ва эътиқод соҳаларининг туташуви ўзига хос тарзда, яъни сиёсат ва эътиқод соҳасининг бош ташкилотчилари вазифаси бир шахс қиёфасида намоён бўлишида ўз ифодасини топди. Қадим шумер матнлари ўша даврда бу имкониятнинг ҳаётга кенг миҳёсда татбиқ этилганлигидан гувоҳлик бериб турипти.
8) Бевосита сиёсат ва эътиқод муносабатларига ўтадиган бўлсак, мавжуд тадқиқотлар мазмунидан шундай тасаввур ҳосил бўладики, сиёсатнинг эътиқодга таъсири айни хурофий маросимлар орқали амалга ошган. Аслида ҳам агар асотирда инсон ўзининг ва ўзи яшаб турган моддий муҳитнинг ғайбий қудратга нисбатини тушуниб етишга ҳаракат қилса, хурофий маросимлар (обряд, ритуал) кўпчилик бўлиб, ёки кўпчилик ҳузурида ижро этиладиган ғайбий қудрат билан бевосита алоқадорлик («туташув») ҳосил қилиш илинжида ўтказиладиган сеҳр-жодуга мойил хатти-ҳаракатлар мажмуидан иборат бўлиб, уни маънавият соҳасидаги «сиёсат» деб ҳисобласа ҳам бўлади.
Бош коҳин ва юрт ҳукмдорининг бир шахс қиёфасида намоён бўлиши агарчи сиёсат соҳасининг эътиқод соҳасига аралашувига воқе имкон яратса-да, ҳали бу дегани инсонлар эътиқодидан бевосита сиёсий ғаразлар йўлида фойдаланиш дегани эмас эди. Албатта, ғайбий қудрат билан алоқадорлик ҳукмдорнинг мавқеига ижобий таъсир қилган. Аммо ҳануз бу таъсирни жамоа ҳаётига зарар келтирувчи ҳолат сифатида баҳолаб бўлмайди.
Сиёсатнинг эътиқод соҳасига ғаразли аралашуви тарихан бизга маълум бўлган машҳур ҳодиса Аккад ҳукмдори Буюк Шаррукиннинг ўз қизи — маликани Ур шаҳридаги Нанна ибодатхонасига бош коҳин — аёл қилиб тайинлашидан бошланади. Бу йўналишдаги иккинчи муҳим қадам — Ур-Наммунинг вориси Шулгининг Урукдаги муқаддас никоҳ маросимида Думузи қиёфасида чиқиши бўлиб, айни шундай ҳаракатлар келгусида айрим ҳукмдорларнинг (аниқ қилиб айтадиган бўлсак, бевосита юқорида тилга олинган ҳукмдорлар авлодларининг) ўз шахсларини илоҳийлаштириш йўлида жиддий уринишларига олиб келди. Бу жараён Шумер даврида қатъий анъанага айланмаган бўлса ҳам, келгуси тарихий босқичда, яъни буюк салтанатлар даврида ўз авжига кўтарилди ва инсоният тараққиётида ҳалокатли инқирозларга сабаб бўлди. Аммо бу мавзу тафсилотлари келгуси бобларга алоқадордир.
9) Бу боб хулосаси учун охирги масала қадим Шумер матнларидаги маълумотларни бошқа эътиқод тизимлари билан қиёсий ўрганиш муаммоси бўлиб, ўзи алоҳида тадқиқотларга мавзу бўлишга арзийди. Ҳозирча дастлабки баъзи тахминий мулоҳазаларнигина айтиб ўтиш мумкин. Масалан, Шумер аҳолиси тасаввуридаги илоҳий қудратлар «Авесто» ва «Ригведа»лардаги асотир тасаввурларнинг энг қадимги қатламлари билан муайян уйғунлик ҳолатлари ҳосил қилиши мумкинлигига эътибор қаратсак, тадқиқот давомида бу соҳада эслаб ўтилганларга қўшимча тарзда яна қадим ҳинд асотирлар тизимида қадим шумерлар эътиқод қилган асосий «санамлар»га мос келувчи Осмон ва Замин санамлари, Вата —шамол санами, Сурия — қуёш санами, Индра —чақмоқ ва момақалдироқ санами, Пушан —чорва «эгаси», Ушас —тонг юлдузи санами («осмон қизи») кабиларнинг мавжудлигини103, қадим ҳинд тилида Deva — «санам» тушунчаси билан Dyays — "осмон" тушунчасини билдирувчи сўзларнинг этимологик яқинлигини, қадим шумер асотирларида тилга олинувчи «нам-лу-гал» — абадий ҳукмдорлик тимсоли билан «Авесто»даги «ҳукмронлик қудрати» — «фарр» ўртасидаги умумийликни, шумерлардаги Нингишзида елкасидан ўсиб чиққан шохдор илонлар билан эрон асотирларидаги Заҳҳок елкасидан ўсиб чиққан илонлар тимсолининг ўхшашлигини, қуёш санами Уту сўзининг ички мазмунидаги «порлоқ», «нурли», «кундуз» маънолари билан қадим юнонларнинг бош санами Зевс сўзининг этимологик келиб чиқишидаги «порлоқ осмон» маъносининг яқин келиши ва ҳоказоларни тилга олиш мумкин.
Мавзуни якунлашдан олдин яна бир бор қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу тадқиқот асл манбалар асосида эмас, мавжуд матнлар ва бизгача бу соҳада амалга оширилган тадқиқотларнинг русча таржималарига таяниб бажарилгани учун ундаги мулоҳазалар ва чиқарилган баъзи хулосалар маълум даражада тахминийлик хусусиятига эга. Шунга кўра келгусида асл манбаларга чиқиш имконияти бўлса ушбу мавзуга яна бир қайтиш фойдадан холи бўлмайди.


2. Қадимги Миср адабиёти

Мисрда, Нил дарёсининг қуйи оқимида инсоният ўтроқ деҳ- қончилик маданиятини ярата бошлаганига 6 минг йилдан ошди. Бутун Миср ўлкаси илк бор ягона подшоликка бирлашганидан ҳам 5 минг йилга яқин муддат ўтди. Қадим Миср шаҳар маданияти тахминан 3 мингйиллик ўз ривожида бирнеча марта ягона подшоҳликка бирлашиб, яна парчаланди ёки босиб олинди. Шунга кўра унинг тарихида 5 босқич узлуксиз подшоҳлик санаб ўтилади: Илк подшоҳлик (милоддан илгариги 3000-2800 йиллар); Қадимги подшоҳлик (2800-2250); Ўрта подшоҳлик (2050-1700); Янги подшоҳлик (1584-1070) ва Сўнгги подшоҳлик (1070-332).


Булардан Илк ва Қадимги подшоҳлик даврлари (3000-2050) Икки дарё оралиғи ўлкасида Шумер давлати ҳукм сурган пайтга мос келади. Ўрта, Янги ва Сўнгги подшоҳлик замонига кўра (2050-332) Месопотамиядаги Бобил ва Ашшур маданиятлари гуллаб-яшнаган даврларга тўғри келади. Мисрдаги энг қадимги сақланиб қолган ёзма ёдгорлик мелодий эрадан илгари 32 асрга тааллуқлидир. III мингйилликка келиб яралган ёзма ёдгорлик туркумларидан энг асосийси "Эҳром матнлари" номи билан машҳур бўлган тошга битилган хатлардир. Булар вафот этган шоҳлар ва сарой аёнларининг ўз тилларидан баён қилинган "таржимаи ҳоллари”, олий руҳларга мадҳиялар ва бошқа диний маросим шеърияти намуналаридан иборат. Ҳали буларни чин маънода бадиий адабиётга алоқадор деб бўлмаса ҳам, улар орасида баъзан бадиий қувватга эга парчалар учраб туради. Шу давр адабиётининг яна бир тур намунаси "Одобномалар" бўлиб турли олий даражадаги аёнларнинг ўз фарзандларига насиҳатларидан иборат. Жумладан, "Имхотеп насиҳатлари" номли асар кейинги адабиётда жуда шуҳрат қозонган бўлса-да, асл матни сақланиб қолмаган. “Жедефхор насиҳатлари"дан парчалар етиб келган. "Птаххотеп насиҳатлари" эса тўлиқ сақланган. Унда жаъми 45 ёки 4бта насиҳат бўлиб, ҳар бири "Агар сен..." деб бошланади. Масалан: "Агар сен ўз соҳибинг машваратида қатнашиш даражасида инобатли одам бўлсанг, ниҳоятда ўзингни ҳушёр тутгин. Сукут сақла, валақлашдан кўра шу фойдали. Фақат масаланинг моҳиятини англаб етганлигингга комил ишонч ҳосил қилгачгина сўз айт. Машваратда сўз айтиш бу - улкан маҳоратдир. Бу юмуш - ҳарқандай юмушдан оғир".
Ўрта подшоҳлик даврида Миср адабиёти ўзининг мумтоз даражасига кўтарилди. Бироқ бу давр (2050-1700) энди Икки дарё оралиғида Бобил салтанати ҳукмрон бўлган даврга тўғри келиб, жаҳон адабиёти ривожининг янги босқичига тааллуқлидир.
Энг қадимги адабиёт ва қадим мумтоз адабиёт Икки дарё оралиғида икки халқ томонидан турли тилларда (биринчиси - шумер, иккинчиси - аккад) яратилганлиги билан кескин фарқ қилиб турса, қадим Миср ўлкасида вазият бошқача бўлди. Буерда энг қадимги адабиёт намуналари ҳам, мумтоз адабиёт ҳам бир халқ томонидан бир тилда яратилди. Фақат ўртадаги чегара ҳукмрон сулолалар алмашувидир. Илк ва қадим подшолик даври адабиётни биз энг қадимги адабиёт намуналаридан ҳисобласак, Ўрта, Янги ва Сўнгги подшоликлар даври қадим Миср мумтоз адабиёти яратилган давр ҳисобланади. Бу давр 1,5 минг йилдан ошиқ муддатни ўз ичига олади. Олдин кўриб ўтганимиздек, энг қадимги Миср адабиёти намуналари соф бадиий матнлар нуқтаи назаридан олсак, Шумер адабиёти сингари бой ва рангбаранг эмас. Албатта, биз сақланиб қолган ёзма ёдгорликлар асосида ҳукм юритамиз, қадим Миср подшоҳлиги давридан эса, тошга миххат усулида ёзилган "Эҳром матнлари”дан бошка деярли ҳеч нарса етиб келмаган.
Ўрта подшолик даври ундай эмас. Қадим ва Ўрта подшолик орасида ўтган 4 аср муддат қадим миср халқи учун оғир синов йиллари бўлди. Бу даврда инсонлар онгида катта ўзгаришлар юз берди, ҳаётга, воқеликка қараш теранлашди, фикр чархланди. Бу икки давр оралиғидан (тахм. XXII асрлардан) икки асар: "Сўзамол шаҳарлик нутқи" ва "Шоҳ Гераклеополнинг насиҳатлари" сақланиб қолган (папирус матнлари). Уларнинг биринчиси қудратли амалдор олдида шаҳарликнинг ниҳоятда жимжимадор нутқидан иборат бўлиб, шаҳарлик амалдорнинг хизматчилари унинг мулкини талаб кетишганидан шикоят қилади. Унинг нутқи ёзма равишда фиравнга етказилади ва шаҳарликнинг сўзамоллигидан қойил қолган фиръавн унинг кўрган зарарини қоплаб, яна қўшимча мукофот ҳам беради.
Иккинчи асар "Одобнома" тусида бўлиб шоҳ ўз ўғли Мерикорга мамлакатни қандай бошқариш ҳақида ўгитлар беради. Унинг мазмунидан қадим Миср ҳукмдорларининг сиёсий тафаккури қай даража юқори эканини сезиб олиш мумкин.
Айтиб ўтиш керак-ки, кўп асарлар номи шартли равишда тадқиқотчилар томонидан қўйилган.
Милоддан аввалги II мингйиллик бошларидаги қадим Миср папирусларида сақланган асарлардан бири "Кема ҳалокатига учраган киши саргузаштлари"дир. (Асар бошланиши сақланмаган, номи - шартли). Асар эртакнамо руҳда, кема ҳалокати натижасида кимсасиз оролга тушиб қолган бечора сайёҳга улкан бир илон рўбарў бўлиб, у билан савол-жавоб қилади ва 4 ойдан сўнг Мисрдан келган кема уни юртига олиб кетишини башорат қилади.
Яна бир асар Бесткар папирусига ёзилган эртаклар туркуми бўлиб, IV сулола фиръавни Хуфу (Хеопс) зерикиб ўғилларидан эртак айтиб беришни сўрайди. Унинг уч ўғли - Жедефхар, Хафра (Хефрен) ва Бауфра - навбат билан оталарига эртак айтиб берадилар (Бесткар папирусининг боши сақланиб қолмаган, биринчи эртакнинг охирги жумлаларинигина биламиз). Асар тили адабий тилдан кўра халқ тилига яқин. Ўрта подшоҳлик даврининг ҳақиқий мумтоз намуналари "Арфа чалувчи қўшиқлари" номи остида машҳур бўлган 15га яқин шеърий матнлар туркумидир. Улардан энг мукаммали "Харрис - 500" папируси бўлиб, ўрта миср тилида Янги подшолик даврида ёзиб олинган матндир.
Бу матнлар дафн маросимида ижро этиладиган диний-маросим қўшиқларидан сўнг арфа чалувчилар ўзларидан қўшимча қилиб куйлаган қўшиқлари бўлиб, нариги дунё ҳақидаги хаёлларни инкор этувчи, инсон ҳаётининг фонийлиги ҳақида қайғули мулоҳазалардан иборат. Ҳечким нариги дунёдан қайтиб келиб, уерда кўрганларини сўзлаб бермайди, шу сабабли бу дунё лаззатларидан баҳраманд бўлиб қолиш керак, деб куй- лайди арфа чалувчилар. "Ҳаётдан ҳавсаласи совиган кишининг ўз кўнгли билан суҳбати" деб номланувчи мунозара йўсинидаги асарда ҳам шу руҳдаги фикрлар олға сурилади.
Бирқатор асарлар ўз шаклига кўра “Эҳром матнлари”га хос тарихий қаҳрамон томонидан ўз таржиман ҳолини баён қилиш услубида ёзилган. Булардан энг машҳури "Синухе ҳикояси" деб номланувчи асардир. Синухе тарихий шахс бўлганлиги эҳтимол. У XII сулола асосчиси Аменемхет I нинг ўғли шаҳзода Сенусерт I нинг сарой аёнларидан бўлиб, ўз хожасини Ливиядаги темеху қабиласига карши жазо дастасида кузатиб боради. Бу орада Аменемхет I кутилмаганда ҳалок бўлганлиги хабари етади. Сенусерт тезлик билан пойтахтга ошиқади. Синухе тахт учун аёвсиз кураш бошланишини сезиб, ака-ука шаҳзодаларнинг ўзаро урушида ўлиб кетмаслик учун Мисрдан шарқ томондаги саҳрога (Арабистон ярим оролига) қочади. У саҳрода ҳолдан тойган пайтида кўчманчи бадавий уни қутқаради. Кўп саргузаштлардан сўнг у Ретену ўлкасининг ҳукмдори Амуненши билан танишади, унинг қизига уйланади ва Амуненши қўшинига лашкарбоши бўлиб тайинланади. Вақт ўтиб унинг ўғиллари ҳам турли қабилаларга бошчилик қиладилар. Синухе фиръавннинг Мисрдан Осиё сари йўл олган элчиларини қабул қилиб олиб кузатиб қўярди. Орада Ретенулик бир паҳлавон уни яккама-якка курашга даъват қилади. Синухе бу курашда ғолиб чиқиб, душманини ўлдиради ва унинг мол-мулкини эгаллайди. Унинг ёши ўтган сари туғилган юрти Мисрни қўмсар ва худога илтижо қилиб, юртини яна бир кўриш ва ўша ерда дунёдан кўз юмишни орзу қилар эди. Унинг нияти фиръавн Сенусерт I га маълум бўлади. Фиравн унга совга-салом ва мактуб жўнатиб Мисрга қайтишни таклиф қилади. Синухе катта ўғлига бутун мулкини топшириб ўзи юртига қайтади. Мисрда уни фиръавн қабул қилиб, ўз саройида қолдиради. Унга ҳовли-жой ва бошка мол-мулк тақдим этади.
Асар жуда қизиқиш билан ўқилади. Унинг тили бой ва таъсирли. Кўп ўринларда инсон ички кечинмалари ишонарли очиб берилган.
Ўрта подшолик давридан яна "Аменемхет I нинг ўғлига насиҳатлари", "Неферти башорати" каби асарлар ҳам етиб келган бўлиб уларда ХII сулола асосчиси Аменемхат I ва ўғли Сенусерт I улуғланадилар.
Янги подшолик давридан (милоддан аввалги ХVI-VIII асрлар) турли асотирлар (масалан, "Осирис ва Исида ҳақида", "Хор ва Сетх ҳақида"), маиший эртаклар ("Ака-укалар ҳақида", "Тўғри билан Эгри ҳақида", "Арвоҳ ҳақида"), жангномалар ("Пентаур достони"), саргузашт киссалар ("Ун-Амон саёҳати"), Одобномалар, ишқий қўшиқлар ва бошқалар сақланиб қолган. Улардан "Ака-укалар ҳақида эртак", "Тўғри билан Эгри ҳақида эртак" асарлари кейинча жаҳон адабиётида кўп учрайдиган воқеалар заминига қурилган бўлиб, биринчисида ҳикоя қилинишича, ука аканинг уйида ва далада оғир меҳнат қилиб акаси оиласини фаровонлик билан таъминлайди, аммо аканинг хотини унга ишқибоз бўлиб, йўлдан урмоқчи бўлади. Мақсадига эриша олмагач, унга туҳмат қилиб, эрига шикоят қилади ва ука зўрға қочиб қутулади. У кедрлар водийси Ливанга бориб қолади. Ака охир ҳақиқатни билиб укани Мисрга қайтишига ёрдам беради ва хотинини ўлимга маҳкум этади. Ука Миср фиравни бў- либ кўтарилади. "Тўғри" ва "Эгри" ҳам ака-уканинг номлари бўлиб, кичиги Эгри акасини кўзини кўр қилиб, эшиги тагига дарвозабон қилиб қўяди. Аммо кўр йигитни бир аёл яхши кўриб қолиб, ундан ўғил кўради. Бола улғайиб, Эгридан ўз отасининг ўчини олади. Қадим Мисрда театр ҳам мавжуд бўлган. Ўша давридан қолган жуда кўп диний-асотир матнлари орасида турли қаҳрамонлар суҳбати асосига қурилган парчалар мавжудки, улардан диний мавзудаги саҳна асарлари матни сифатида фойдаланилганлиги сезилиб туради. Бундан ташқари ўша давр ёдгорликларида ушбу театр саҳналари ҳақида аниқ маълумотлар ҳам сақланиб қолган.
Қадим юнон тарихчиси Геродот Дионис ҳақидаги юнон диний-асотир маросим театри билан Мисрдаги диний байрамларни солиштириб, юнонлар кўп маросим ва одатларни мисрликлардан ўзлаштирганини қайд этади.
Миср диний театридаги қатор саҳналар баъзан ҳажвий ва рамзий маънолар касб этар эди, аммо чинакам дунёвий театр асари ҳақида қадим Миср ёдгорликларида маълумот йўқ.
Қадим Миср адабиёти юнон адабиётига бевосита таъсир кўрсатган бўлса, қадим Бобил-Ашшур адабиётининг юнон адабиётига таъсири кўпроқ хуррит ва хетт адабиётлари орқали бўлди.

3. Бобил-Ашшур адабиёти


Милодий эрадан илгари 24 асрда Аккад шаҳрининг ҳукмдори Шаррукин (Европа адабиётларида - Саргон) бутун Икки дарё оралиғи ўлкасини қўл остида бирлаштиришга муваффақ бўлган. Шу даврдан бошлаб аккад тили ва бу тилда сўзлашувчи халқнинг асотирлари, урф-одатлари, эътиқодий қарашлари минтақа маданиятига ўз таъсирини сезиларли тарзда ўтказа бошлади. III мингйиллик охирларида ўлканинг асосий қисми устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатган охирги Шумер сулоласи, яъни Ур шаҳри ҳукмдори Ур-Намму асос солган сулола даврида (мил.ав. 2132-2024 йиллар) биринчи давлат қонунлари қабул қилинди, жиддий ижтимоий ва ахлоқий ислоҳотлар ўтказилди. Тарозу ва бошқа ўлчов асбоблари тартибга солинди. Етим ва бева ҳуқуқлари белгилаб берилди. Ибтидоий инсонлар ичида урф бўлган "жонга жон, қонга қон” удуми ўрнига бир киши иккинчи кишига тан жароҳати етказса, кумуш билан муайян товон тўлайдиган бўлди.


Ур-Намму қонунлари муқаддимасида ёзилишича (шумерлар эътиқодига кўра) шаҳар ҳукмдори олий руҳлар томонидан уларнинг ўзлари орасидан белгиланади. Ўз навбатида ушбу шаҳар ҳукмдори этиб белгиланган олий руҳ (масалан, Ур шаҳри учун ой руҳи Нанна) инсонлар орасидан бир инобатли кишини ўзига ўринбосар (халифа) ёки иш бошқарувчи қилиб тайинлайди. Ур-Намму ўзини ой руҳи Нанна номидан шаҳарни идора этувчи деб англаган.
Ур-Намму ва унинг ворислари давридан нафакат давлат ва ижтимоий қонун-қоидалар, балки дин ва маданият, шу жумладан, асотирлар ва қаҳрамонлик қиссалари ҳам маълум изчилликда жамланиб, ўзаро уйғунлаштира бошланди. Шумер давлатчилигининг асосчиларидан ҳисобланган Билгамеш ҳақидаги қиссаларга алоҳида аҳамият берилди. Аммо бу иш охирига етмай Ур шаҳри ҳукмдорлари сулоласи таназзулга юз тутди ва Икки дарё оралиғи ўлкасида Бобил шаҳрининг мавқеи юқори кўтарила бошлади. Бобил шаҳри ҳукмдорлари аста-секин аккад тилини расмий тил сифатида жорий қилдилар. Аккад тили шумер тилидан тубдан фарқ қилувчи қадим сомий тиллар гуруҳига (ҳозирги араб тили билан қардош тиллар) мансуб эди. Бу даврга келиб сомий тилларида гапирувчи халқлар (аккадлар, аморийлар) бутун ўлкада ҳукмронликни қўлга олган эдилар. Диний маросимлар ҳам аккад тилида ижро этиладиган бўлди. Адабиёт ҳам шу тилда яратила бошланди.
Аммо бу давр маданиятининг диққатга сазовор жиҳати шунда-ки, дастлабки ёзув ва адабиётни яратган шумерлар тили инкор этилмади, йўқ бўлиб кетмади, балки яна деярли икки минг йил давомида мактабларда аккад тили билан бир қаторда ўқитилди, ўргатиб борилди. Махсус шумер-аккад луғатлар тузилди. Нафақат тил ўрганилди, балки шумерлар яратган маданият бойликлари барчаси, жумладан, адабиёт ҳам кўз қорачиғидек асралди, матнлар қайта кўчирилди, мактабларда ўқитилди ва хатто шумер тилидаги асарларга тақлидан янги асарлар ҳам ёзилди. Аслини олганда Бобил-Ашшур маданияти ўзидан олдинги Шумер маданиятининг узвий ривожи ва такомили сифатида юзага келди ва балки шу сабабли қадим дунёнинг энг мумтоз маданиятлари даражасига ўзгалардан анча олдин кўтарила олди. (Бу сингари ҳодиса кейинги даврларда ҳам, жумладан, Яқин ва Ўрта Шарқда мусулмон маданияти даврида яна ўзига хос тарзда намоён бўлганлигини шу ўринда олдиндан қайд этиб қўйиш жойиздир). Бобил даври адабиёти ниҳоятда бой ва рангбарангдир. Биз аввало Шумер-Бобил адабиётлари узвий бирлигининг энг ёрқин нишонаси "Гильгамеш ҳақида достон"га тўхталамиз.
Бу достоннинг энг қадимги нақллари аккад тилида милодий эрадан аввалги III мингйилликнинг охирларидаёқ (22 асрда) шакллана бошлаганлиги эҳтимоли бор. Бизгача етиб келгани қадим Бобил даври (18 аср) матнлари бўлиб, тўлиқ эмас. Энг тўлиқ ва мукаммал сақланган матн II мингйилликнинг 2-ярмида (касситлар сулоласи даврида) Урук шаҳрилик_афсунгар (руҳоний) Синлекеуннинни томонидан яратилган "Кўрган-кечирган" ("0 всё видавшем") номли достон булиб, унинг милоддан аввалги 7-6 асрларда кўчирилган нусхаси бизгача етиб келган. (Ниневия шаҳридаги Осурия шоҳи Ашшурбанипал кутубхонаси таркибида топилган).
Ушбу матн 12 сопол лавҳга ёзилган. Ҳар лавҳда ўртача 300 сатр бўлиб, жаъми достон 3500 сатр атрофида. Булардан ташқари
достоннинг II минг йилликка оид яна бир нақлидан парчалар хеттлар ўлкасининг пойтахти Хеттуса (ҳозирги Туркиянинг Бўғозкей шаҳри), қадим Миср ва Фаластин шаҳарларидан ҳам топилган. Достон ўша кадим даврларда хуррит ва хетт тилларига таржима қилинган, қадим Греция ва Римда ҳам машҳур бўлган. (Римлик грек шоири Элиан III асрда Билгамес ҳақида шеърий асар ёзган). "Кўрган-кечирган", яъни "Гильгамеш ҳақида достон"нинг қисқача мазмуни қуйидагича104:
Урук шаҳрининг шоҳи Гильгамеш ниҳоятда паҳлавон ва жасур бўлиб унга тенг келадигани йўқ эди. Аммо у ўз эҳтиросларини жиловлай олмас, айниқса қиз-аёллар билан ишратбозликка ўч эди. Бундан жабр чеккан шаҳар аҳли ўзлари сиғинувчи олий руҳларга шикоят қилиб, уни инсофга келтиришларини сўрайдилар. Олий руҳлар маслаҳат билан ер юзига улуғ она руҳи Аруруни жўнатадилар. Аруру баҳайбат ёввойи одам - Энкидуни яратади. Энкиду чўлда ёввойи ҳайвонлар орасида кун кечира бошлайди. Гильгамеш унинг олдига шаҳардан бир фоҳиша хотинни юборади. Аёл Энкидуни йўлдан уради, натижада ёввойи одам ўз қудратини қисман қўлдан беради. Ҳайвонлар энди ундан чўчиб қоча бошлашади. Аёл уни одамлар сингари еб-ичиш, кийинишга ўргатади. Гильгамеш Энкиду билан бўлғуси учрашувини туш кўради ва уни тунги ишратбозликка таклиф қилади. Энкиду етиб келиб, ишрат ўтказилиши мўлжалланган хона эшигини тўсиб олади ва Гильгамешни ичкари қўймайди. Жаҳли чиққан Гильгамеш олишувни бошлайди, аммо Энкидунинг қўли баланд келаётганини пайқагач, унга дўст тутинишни таклиф қилади. Шундай қилиб, икки паҳлавон умрбод дўстлашишади.
Кўп ўтмай Энкиду шаҳар ҳаётидан зерика бошлайди. Шунда Гильгамеш уни ўз режаси билан таништиради. У олис тоғли ўлкадаги кедр ўрмонларига бориб, ўрмон посбони Хувавани ўлдириб, кедрларни кесиб келиш мақсади борлигини маълум қилади. Энкиду у жойларни билгани учун бу сафар ўта хатарли эканидан дўстини огоҳлантиради. Аммо Гильгамеш қайтмайди, у шу йўл билан мангу шуҳрат қозонмоқчи.
Улар шахар оқсоқоллари билан кенгашиб, қуёш руҳи Шамаш105 ҳақига қурбонликлар ўтказгач, қуролсоз усталарга ҳар икки паҳлавон учун муносиб қуроллар ясаттиришади. Узоқ ва машаққатли сафар ғалаба билан тугайди - дўстлар Хувавани ҳалок этиб, кедрларни кесиб олиб келишади.
Шу билан иккинчи воқеа бошланади. Севги ва эҳтирос санами Иштар (шумер асотиридаги Инанна) Гильгамешга ўз муҳаббатини изҳор қилади, аммо паҳлавон унинг вафосизлигини билгани учун бу таклифни рад қилади. Ғазабланган Иштар отаси - олий осмон руҳи Анудан Урук шаҳрини вайрон қилиш учун самовий буқа юборишни илтимос қилади. Ану аввал кўнмайди, аммо Иштар ер ости салтанатидан ўликларии чақириш ниятини баён қилгач, унинг айтганини бажаришга мажбур бўлади. Самовий буқа кўплаб паҳлавонларни ҳалок қилиб, шаҳарга даҳшат солади. Аммо икки паҳлавон дўст уни ҳам енгишади.
Шаҳар аҳолиси уларнинг жасорати ва қудратини улуғлашади. Аммо аччик қисмат улар кувончига заҳар қўшади. Хувава ва самовий буқани ҳалок этгани учун Энкиду олий руҳлар тарафидан ўлимга ҳукм қилинади. Ўн икки кун касал бўлиб, Энкиду ўн учинчи куни дўстини абадий тарк этади. Гильгамеш юрагига чуқур ҳасрат чўкади, унга маълум бўлади-ки, бир куни ўзи ҳам Энкиду сингари бу ёруғ дунёни тарк этиши аниқ.
Гильгамеш мангу ҳаёт манбаини қилдиришга тушади. У билар эди-ки, то шу кунгача фақат бир киши - қадим Шуруппак шаҳри ҳукмдори, солиҳ ва ҳаким киши Утнапиштимгина (Шумер асотир қиссасида Зиусидру) мангу ҳаётга эришган. Паҳлавон ушбу донишманд инсонни излаб йўлга чиқади. Тоғ ва водийлар аро кўп йўл босиб, минг машаққатлар чекиб, заиф ва хориган аҳволда шоҳ Утнапиштимни топади. Утнапиштим унга бир вақтлар дунёни эгаллаган тўфон ҳақида батафсил ҳикоя қилади ва ушбу шароитда олий донишмандлик руҳи улуғ Эа маслаҳати билан бир кема ясаб, якка ўзи қутулиб қолганини ва шу сабабли олий руҳлар кенгашиб унга мангу умр бахш этганларини билдиради. Аммо Гильгамеш учун олий руҳлар яна йиғилиб қарор чиқазишлари даргумон. Гильгамеш чексиз ҳасрат ичра қолади. Шунда Утнапиштим хотинининг маслаҳати билан Гильгамешга сеҳрли ёшлик кўкатини қаердан топиш мумкинлиги ҳақида айтиб беради. Гильгамеш денгиз тубига тушиб, ёшлик бахш этувчи кўкатни олиб чиқади ва жонажон шаҳри Урукка қайтиб келади. Аммо йўлда у чарчоғини ёзиш ва йўл чангларидан фориғ бўлиш учун чўмилиб олмоқчи бўлади. У сувга тушганда сеҳрли кўкатни илон олиб қочиб кетади. Шундай килиб, паҳлавон ўз орзусига етиша олмайди. Ўн бир сопол лавҳга битилган достон воқеалари тизими шулардан иборат. Ўн иккинчи лавҳа "Гильгамеш, Энкиду ва ер ости салтанати" қиссасининг иккинчи қисми “Энкиду ер ости салтанатида") шумер тилидан аккад тилига ўзгаришсиз таржима қилиниб қўшиб қўйилган. Фикримизча, Синлекеуннинни достонга қўшмаган ёки хабар топмаган) ушбу қисса кейинча котиблар томонидан таржима қилиб қўшиб қўйилган бўлса керак.
Аккад тилидаги достон кадим мумтоз адабиётининг энг сара намуналаридан бўлиб ҳам мазмуний, ҳам шаклий жиҳатдан мукаммалдир. У шумер тилидаги шеърий қиссалар асосида яралган бўлса ҳам, воқеаларнинг мантиқли ривожланиши, қаҳрамонлир қиёфасининг ёрқинлиги, руҳий оламнинг уйғун ёритилиши, асар умумий руҳидаги изчилллк жиҳатлари билан ўз манбаларидан кескин фарқ қилади. Унинг шеърий вазни қатъий бадиият конунларига бўйинсунган, тасвир маҳорати юқори.
Бобил-Ашшур адабиёти ёдгорликлари ҳам, шумер адабиёти сингари асосий кўпчилиги шеър билан ёзилган. Аммо шумер шеъри билан аккад шеъри орасида ер билан осмонча фарқ бор. Масалан, шумер шеъри асосан бир жумлани бир-икки асосий сўзини маънодошлари билан ўзгартириб қайта-қайта такрорлаш орқали маълум ритм ҳосил қилса, аккад шеърида аниқ вазн мавжуд. Масалан, Инаннанинг ер ости салтанатига тушиши ҳақида:

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish