Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet18/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

Осмон қасрларида ҳукмдор Ан билан
адолат ҳукмини баён қилувчи — ўзим!
Чўққилар юксаклигидан назар ташлагувчи Энлил билан
тақдирларни ҳал қилувчи — ўзим!
Кўриб ўтган матнларимиз Энкининг нафақат Икки дарё оралиғи, балки бошқа қўшни ўлкаларда ҳам улуғланишидан хабар беради. Бошқа ҳеч бир санам ҳеч бир асотирда ушбу олий мақомга сазовор топилмайди. (Умумшумер санамлари ҳисобланувчи Инанна, Нинхурсаг, Утуларнинг ҳар бири ўз аниқ мақомига эга ва улар ҳеч қайсиси ҳеч ерда бош ҳукмдор сифатида тилга олинган эмас). Демак, мавжуд матнлар гувоҳлиги бўйича, умумшумер (балки умумбашарий) аҳамиятига эга бўлган бош санамлар бир (Ан ё Энлил) эмас, икки (Ан ва Энлил) эмас, балки учта (Ан, Энлил, Энки) бўлиб чиқмоқда.
2) Бош ҳукмдорлар сифатида тилга олинган уч санамнинг бир—биридан фарқи нимада? Аввало, Аннинг фаол эмаслиги ҳақидаги барча шумерологларнинг таъкидлашлари беҳуда эмас. Дарҳақиқат, Ан бевосита фаол ҳолатда тасвирланган бирор мустақил асотир умуман учрамайди. У «барча санамлар отаси» ҳисобланса ҳам, асотирлар фақат Ануннаклар, Энлил ва Энкининг яратилишини у билан боғлайди. Маълум даражада, Инанна, Уту ва Нинхурсаглар ҳам унга яқин турадилар. Қолган санамларнинг Ан билан бевосита боғлиқлиги кузатилмайди. Рамзий сўз ўйини қилиб айтадиган бўлсак, Ан Ердан осмон сингари узоқ. Шумерлар тасаввурида у чексиз қудрат эгаси, аммо осмон сингари моддийлик қолипларига жо бўлмайдиган зот. Шумерлар Аннинг буюк қудрат эканлигини билади, аммо чексиз осмондан бошқа нарсага ўхшата олмайди. Унинг ҳақида алоҳида асотирлар йўқлигининг сабаби ҳам, назаримизда, асотирнинг моҳияти билан боғлиқ, яъни асотир пайдо бўлиши учун ғайбий қудрат эгаси бирор—бир моддий шаклда тасаввур қилиниши керак, Ан ҳақида қадим инсон тасаввур қудрати етиб боргани — «осмон» тимсоли, холос.
Шумер матнлари Анни Осмон руҳи («илоҳи») сифатида талқин этадилар. Лекин унинг номланиши бошқа қатор санамлардан фарқ қилади. Фаол санамлар — Энлил, Энки, Нинмаҳ, Нинхурсаг, Инанна (асли Нин—ан—на), Нинурта, Нингирсу номларининг биринчи қисми ( Эн—, Нин— ) мазмунида «эгаси», «хожаси», «ҳукмдори» маънолари яширинган. Фақат Ан ва Уту исмлари бир таркибли бўлиб, «эгаси», «хожаси», «ҳукмдори» маъноларини ташувчи қисм йўқ. Демак, улар баъзи асотирларда муайян даражада «шахслаштирилган» (инсон сингари хатти—ҳаракат қилувчи зот сифатида намоён бўлган) эса-да, исмларининг ясалишига кўра асли келиб чиқишдаги тимсол хусусиятини сақлаб қолганлар, бири — ҳудудсиз Осмон тимсоли бўлса, иккинчиси чексиз ҳарорат ва нур манбаи — Қуёш тимсоли.
«Билгамеш, Энкиду ва ер ости салтанати» асотир — қиссаси муқаддимасида биз яшаб турган моддий оламнинг азал-ибтидода пайдо бўлишига оид шундай ҳодиса тасвирланади:
«...Осмонлар заминдан ажралиб чиққанда,
ана ўшанда,
Замин осмонлардан узоқлашганда,
ана ўшанда,
Инсонлар исми аниқ бўлганда,
ана ўшанда,
Ан осмонни олиб кетганда,
ана ўшанда,
Энлил заминни олиб кетганда,
ана ўшанда...»
Бевосита ушбу воқеанинг батафсил баёнига бағишланган алоҳида асотир мавжудми ёки йўқми маълум эмас. Аммо «Ан» ва «Ки» бир-биридан ажралмаган, яхлит бўлган давр бошқа асотирларда ёдга олинади (Улар ҳақида алоҳида тўхталамиз).
Айни шу сатрларда ифодаланган асотир-мазмун Ан ва Энлилнинг бевосита муносабатини кўрсатади. Унда Ан «фаолияти» осмонни «олиб кетганлик»да бўлса, Энлил худди шунга мувозе (параллел) равишда ерни «олиб кетади». Аммо Ан ва «осмон» ўзаро аталишига кўра боғлиқ тушунчалар бўлса, Энлил, ўз исмининг ички таркибига кўра, «ер», «замин» (шумер тилида «Ки» ) «эгаси» маъносига эмас, балки «ҳаво», «шамол», «нафас» (шумер тилида «лил») «эгаси» («ҳукмдори») маъносига мувофиқ келади. Тўғриси ҳам, Энлил осмон ва замин оралиғининг (моддий табиат нуқтаи назаридан — «атмосфера»нинг) «эгаси» сифатида тасаввур қилинади. Шумерлар тасаввурига кўра, айни Энлил (яъни, «ҳаво — атмосфера — эгаси») қудрати билан Осмон (Ан) ва Замин (Ки) бир —биридан ажралган. Ҳақиқатан ҳам, моддий воқеликда Осмон (Ан) ва Замин (Ки)ни бир — биридан ажратиб турувчи нарса атмосфера эканлигини ҳисобга олсак, шумерларнинг Энлил ҳақидаги асотир тасаввурлари йўқ жойдан олинмагани маълум бўлади. Шундай қилиб, Энлил ҳар жиҳатдан Ан ва Энки оралиғида туради.
Шумер асотирлари гувоҳлик беришича, Аннинг тўнғич ўғли — Энки. Бу исм таркиби ҳам икки қисмдан иборат бўлиб, Эн «эгаси», «хожаси» маъносини, Ки «пастки қисм», «ер», «замин» мазмунини англатади, демак, « Энки» исми сўз маъносига кўра — «Борлиқнинг қуйи қисми (яъни замин) эгаси».
«Энки» — Шумер санамлари ичида энг фаоли. Асотирларнинг кўпчилиги унинг фаолияти тасвирига бағишланганлигининг гувоҳи бўлдик. Энкига бағишланган ибодатгоҳ Эриду шаҳрида бўлиб Абзу деб аталади. Қадимшунослар аниқлашича, Эриду (Эредуг) шаҳри ва уердаги ибодатхона тўфондан илгари, яъни шумерлар бу ўлкага келгунча ҳам мавжуд бўлган. Аммо айни Энкига бағишланиб, Абзу аталганлиги маълум эмас61.
Энлил Анга нисбатан анча фаол, аммо тўлиғича унинг фаолиятига бағишланган фақат иккита асар бўлиб, бирини анчагина мукаммал кўриб чиқдик. Иккинчиси — «Ойнинг туғилиши» ҳақидаги асотир-қисса бўлиб, бу ҳақда кейинроқ махсус тўхталамиз. Энки ҳақидаги беш асарни анча муфассал, яна уч асарни қисқача кўриб чиқдик. Энлил ва Энкига бағишланган асарлар мазмунини ўзаро қиёслаганда шу нарса сезиладики, Энлилнинг яратувчилик фаолияти ва умуман, қиёфаси анчайин мавҳум ифодаланган бўлиб, Энки фаолиятида аниқлик ва муайянлик ( очиқроқ қилиб айтадиган бўлсак, муайян инсон хатти-ҳаракатига нисбат берса бўлгулик жиҳатлар) ёрқин намоён бўлади. Бунга юқорида кўриб чиқилган асотирлар мазмунини умумий қиёслаш орқали ҳам ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Масалан, Энлил ҳақидаги алқовда унинг «қудратли ҳайқириғи», «муқаддас даъвати», «қайтмас сўзи», «абадий ҳукми», «тоғларни титратувчи назари», «қояларни қирқувчи нури», «савлати», «ҳайбати», «забардаст фикри», «нигоҳлардан яширин сирли қуввати» тўғрисида сўз боради. Унинг «дониш эгаси», «қонунлар билимдони», «тақдирларни айтувчи» эканлиги таъкид этилади.
«Унинг тимсоли — белгиси — юлдузлар», «барча сўзлари — калом», «айтганлари барчаси — дуо», «амаллари — башоратли хушхабар»... Унинг ташқи кўринишига оид тасаввурлар ҳам ўзига хос сирли ва рамзий:

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish