Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet17/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

Санамларнинг қўлларидан юкин олиб,
ўшаларга оширамиз,
Сен Абзунинг қоқ қалбидан
лой олганда қориш учун,
Гўё аёл қурсоғидек юкли бўлур ўша лой ҳам.
Маҳлуқларни сен яратсанг,
Нинмах сенга кўмак берса,
Нинимма ва Шузиана,
Нинбара ва Нинмуғ бека,
Шаршагаба, Нингузина
Атрофингда йиғилишур,
сен тўлғоқни бошқарганда
Онам менинг,
яратганинг тақдирини белгиласанг,
Саватларни юки билан Нинмах унга ортиб қўяр.
Шу йўсинда бунёд бўлар инсон зоти.
Асотир давомида Нинмах ва Энки кўнгилхушлик қилиб, кайф устида лойдан турли қиёфалар ясамоқчи бўлишади. Аввал Нинмах 6 та инсонсимон маҳлуқ ясайди, аммо барчаси чала чиқади, яъни бирор аъзоси етишмайди. Аммо Энки уларнинг ҳар бирига бир вазифа топиб беради. Сўнг ўзи ҳам бир махлуқ ясайди, аммо у ясаган махлуқ умуман ҳеч нарсага ярамайдиган ногирон ва нотавон бўлиб чиқади. Унга Нинмах ҳам ёрдам бера олмайди.
Яна бир асотир қисса «Энки ва Нинхурсаг» номи билан машҳур бўлиб, 278 сатрдан иборат. Бу қисса мазмуни шумерлар Икки дарё оралиғига келиб ўрнашгунча бўлган жуда қадим даврларни акс эттиради. Ундаги воқеалар афсонавий жаннат боғи Дилмунда бўлиб ўтади. У пайтларда Дилмун ўлкасида на ўлим ва на касалликлар бор эди. Аммо бу нурафшон «Тириклар юртида» чучук сув йўқлиги қийинчилик туғдирарди. Чучук сув хожаси Энки қуёш санами Утуга ердан Дилмунга сув етказиб беришни топширади. Бу вазифа амалга ошгач, Дилмун ажойиб самовий ямяшил ўлкага айланади. Бу ер энди кўмкўк ўтлоқлару серҳосил далалардан иборат бўлиб қолган эди. Ушбу жаннат боғида илоҳий она Нинхурсаг 8 хил ўсимлик ундиради. Аммо Энкининг буйруғига биноан элчиси Исимуд энди униб чиққан ёш кўкатларни бир-бир юлиб хожасига элтиб беради, Энки эса уларни битта қўймай еб битиради. Нинхурсаг бу ҳолдан хабар топиб, ниҳоятда ғазабланади ва Энкига ўлим тилаб, ўзи ҳеч ким билмас жойга яшириниб олади.
Илоҳий она қарғишидан Энкининг кундан-кун соғлиғи ёмонлаша бошлади. Унинг еган 8 кўкатига мувофиқ 8 аъзоси касалланади. У заифлашган сари бошқа санамлар ҳам мотамга берилиб, бошларига тупроқ сочишади. Хатто барча Шумер санамлари ҳукмдори Энлил ҳам бу кўргиликни бартараф эта олмайди. Шу орада қаердандир тулки пайдо бўлиб, тегишли хизмат ҳаққи эвазига Нинхурсагни топиб беришни ваъда қилади. Дарҳақиқат, тулки улуғ онани топади ва уни Энкини даволашга кўндиради. Нинхурсаг беморнинг олдида ўтириб, ундан қайси аъзолари дардга чалинганини бир — бир сўрай бошлайди ва ҳар бирига яраша малҳам етказиб берувчи қудратларни яратади.
Шундай қилиб Энки соғайиб кетади.
Бу ҳикоя қилинган асотирларда Энки асосий қатнашчи-лардан. Ундан ташқари бирқатор асотирлар ҳам борки, уларда Энки етакчи ўрин тутмаса-да, лекин у ёки бу даражада иштирок этади. Жумладан, «Инаннанинг ер ости салтанатига сафари» ҳақидаги асотирда Энки Инаннага ёрдам кўрсатиб, уни ер ости салтанатидан қайтиб чиқиб олишига сабабчи бўлади. «Билгамеш, Энкиду ва ер ости салтанати» деб номланувчи қаҳрамонлик асотир қиссасида Энки Ер ости салтанати тимсоли бўлган ёвуз руҳ —Кур билан олишувга киришади. «Лаҳар (чорва руҳи) ва Ашнан (ғалла руҳи) мунозараси» бошланишида Энки Энлилга мурожат қилиб, Ғалла ва Чорвани муқаддас тоғдан замин юзига туширишни илтимос қилади. «Энмеркар ва Аратта ҳукмдори» ҳақидаги қаҳрамонлик асотир — қиссасида Энмеркар Аратта ўлкаси аҳолисидан Эриду шаҳрида сув санами Энкига Абзу ибодатгоҳини қуриб беришни талаб қилади. Яна ушбу қиссада «Энки қасами» ибораси ишлатилади ва унинг маъноси ечилганда маълум бўладики, қадимда ер юзидаги барча одамлар бир тилда гаплашган бўлиб, улар барчаси бир тилда Энлилга алқов айтишарди. Ҳукмдор Энки рашки келиб, уларни турли тилларда гаплашувчи турли халқларга ажратиб қўяди.
Энди Ан, Энлил ва Энки билан боғлиқ асотирлардаги тавсифларга эътибор берамиз. Бунда қуйидаги жиҳатлар кўзга ташланади:
1) Ан ўз улуғлик даражасига кўра барча матнларда биринчи ўринда, Энлил иккинчи ўринда, Энки улардан кейинги ўринларда тилга олинади.
Қатор матнларда Ан ва Энлил бутун Шумер ўлкаси, балки бутун коинот учун бош ҳукмдорлар эканлиги баён қилинади. Юқорида кўриб ўтганимиздек, кўпинча уларнинг номлари ёнма-ён тилга олинади. Яна қатор ўринларда Энлил билан Энки ёнма—ён таъриф этилади. Ан, Энлил, Энки бирга-бирга тилга олинган ўринлар ҳам бор. Энкига бағишланган фахрияда бу ҳолат, айниқса, ёрқин намоён бўлган:

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish