Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet16/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

Порлоқ юзли Инаннага, менинг қизимга ҳадя этаман —
Шижоат ва Қудратни, Тақво ва Фисқни,
Шаҳарларни ғорат қилиш,
йиғилар ва нолалар,
қалб қувончларини,
Менинг номим билан,
Менинг қароргоҳим Абзу номи билан,
Покиза Инанна қабул қилиб олсин!
Шундан кейин Энки юздан ортиқ илоҳий моҳиятларни тилга олиб, барчасини Инаннага ҳадя қилишини эълон қилади. Инанна ҳам фурсатдан унумли фойдаланиб, дарҳол ҳадя этилган моҳиятларни қайиғига юклайди-да, Урукка қараб сузиб кетади. Кайфи тарқалган Энки назар солса—ки, илоҳий моҳиятлар жойида йўқ. Вазири Исимуддан воқеа тафсилотини билиб олгач, унга топшириқ бериб, дарҳол Инаннадан илоҳий моҳиятларни қайтариб келишни буюради ва ёрдамга денгиз маҳлуқларидан бир нечасини қўшиб беради. Эриду ва Урук шаҳарлари орасида 7 мақом (бекат) бор эди. Исимуд улардан биринчисидаёқ Инаннага етиб олиб, унинг самовий қайиғини илоҳий моҳиятлари билан Абзуга қайтариш ҳаракатига тушади. Инанна эса ўз шаҳрига пиёда етиб олаберсин.
Исимуд Инаннага шундай мурожаат қилади:
Улуғ бека, отанг мени сенга юборди,
Инанна, отанг сенга етиб олишимни буюрди,
Отанг айтганлари қатъий ҳукмдир,
Энки сўзларини инкор этиб бўлмас.
Порлоқ юзли Инанна унга жавоб берди:

  • Отам менга нима деди, нималар қўшимча қилди,

Унинг қандай сўзларини инкор этиб бўлмас?

  • Менинг улуғ хожам менга шундай деди,

Энки шундай қўшимча қилди,
Инанна ўз шаҳри Урукка эркин кетаберсин,
Сен эса самовий қайиқни Эридуга қайтариб кел!
Порлоқ юзли Инанна Энки элчиси — Исимудга
шундай деди:

  • Қандай қилиб менинг отам ўз сўзини ўзгартиради,

Менга берган ваъдаларидан қандай қилиб қайтади?
Ўз улуғвор каломини қандай қилиб бадном қилади?
Менинг отам сўзлари ёлғонми?
Қўшимчаси ёлғонми?
Ўз номидан,
муқаддас қароргоҳи Абзу номидан
ёлғон ваъда берганми?
Сени менинг олдимга ноҳақ юборган!
Шунда денгиз маҳлуқлари самовий қайиққа ёпириладилар. Буни кўрган Инанна ўз ёрдамчиси Ниншубурга буюради:
Менинг покиза қароргоҳим — Эаннамнинг элчиси!
Қани!
Менинг эзгу сўзларим элчиси!
Қани!,
Менинг шошилинч сўзларимни етказувчи,
Қўлларинг сувга тегиб улгурмасин,
Оёқларинг сувга тегиб улгурмасин,
Инаннага ҳадя этилган моҳиятлар,
самовий қайиқда олға интилсин!
Ниншубур Инаннанинг ҳукмини қойиллатиб адо этади, самовий қайиқни махлуқлардан қутқариб, олға интилади. Энки томони ҳам бўш келмайди, йўлдаги 7 мақомнинг ҳар бирида Исимуд турли денгиз махлуқлари билан самовий қайиққа ҳамла қилишади, аммо Ниншубур барча ҳамлаларни қайтариб, илоҳий моҳиятларни Урук шаҳрига эсон-омон етказади.
Бизгача етиб келган ва ўқиб чиқилган мукаммал асотир қиссаларнинг кўпчилиги Энки ҳақида эканлигини айтиб ўтдик. Тўлиғлигича Энкига бағишланган яна икки асотир қиссани кўздан кечирамиз. Уларнинг бирини «Инсоннинг яратилиши» деб номладик. Унда ҳикоя қилинишича, Энки денгиз тубида қаттиқ уйқуда. Санамлар, айниқса, самовий бонулар турмуш ташвишларидан роҳатлари бузилиб, шикоят бошлашади. Шунда, Энкининг онаси, беҳудуд уммон руҳи Намму, «барча санамларга ҳаёт бахш этган улуғ она», Энкини уйғота бошлайди:
Тургин, ўғлим,
хобгоҳинг тарк эт,
Намойиш эт ўз санъатинг ва ҳикматингни!
Санамларга енгиллик бер,
бир зот ярат ярагулик хизматларига!
Энки онаси сўзларига қулоқ тутиб, олий зотли қўли гул усталарни ишга солиб, шундай дейди:
Онам менинг,
сен яратган махлуқотлар аслида мавжуд.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish