Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet19/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

«Бошида муқаддас нурли тож ярақлар!
Чўққиларда
юксак тахт узра барқарор,
Самоларни қамраб камалак мисоли,
Оқ булут сингари юксакларда сузар у.
Осмонлар шоҳи — у фақат,
Ерга ҳайбат солиб турган қудрат — у фақат».
Энлил моддий бир қиёфа эгаси сифатида оддий инсонлар эмас, санамлар кўзига ҳам кўринмайди («Санамлар ҳеч бири — уни кўрмагайлар»). Унинг яратувчилиги ҳам ниҳоятда мавҳум баён этилади:
Энлилсиз, Қудратли қоясиз,
Шаҳар қурилмас, қишлоқ бунёд бўлмас,
Қўра қурилмас, қўтон бунёд бўлмас...,
Қамишзорларда увилдириқ тўкмас балиқлар...
Бундай мавҳум таърифларга нисбатан солиштирганда Энки қиёфаси тасвирида аниқ—таниқ моддий вужуд юз кўрсатади. Аввало, юқорида тафсилотлари келтирилган асотир-қиссаларда Энки тўлиғича бир инсон қиёфасида турли ҳолатларда ўзлигини намоён қилади, бошқа санамлар — Инанна, Намму, Нинмах, Нинхурсаглар билан турли муносабатларга киришади. Қуёш санами Утуга ердан Дилмунга сув етказиб беришни топширади. Ер ости салтанати тимсоли бўлган ёвуз руҳ —Кур билан бевосита олишувга киришади.
Қолаверса, биз «фалсафий» деб белгилаганимиз «Ер юзининг обод этилиши» ҳақидаги асотирда ҳам Энки қиёфаси очиқ-ойдин бир инсон — ҳукмдор сифатида кўзга ташланади:
Мен — эзгу уруғ, улуғ буқанинг тупугидан ажралган,
Мен — Аннинг тўнғич ўғли,
Кигалда порлаган юлдуз — мен,
Шумернинг Улуғ ҳукмдори — мен!
Ҳукмдорлар узра назоратчи — мен...,
Нинту эркалаб исмини айтган,
Нинхурсаг эзгу ном берган — мен ўзим...
Энки ўз вазифаларини бажариш учун ўз мулки Шумерга йўлга отланади, ундан Ур шаҳрига йўл олади, сўнг Мелуҳҳага ўтади, яна Шумерга қайтади, дарёларни сувга тўлдиради, уларга бошқарувчи белгилайди, ҳар бир нарса билан бевосита ўзи шуғулланади, ҳатто омоч, бўйинтуруқ, абзаллар, ҳўкизларга, дала-қирлар, жўяк ва эгатларга, барча ўсимликларга кўрсатмалар беради. Энки далаларга арпа сочади, буғдой, нўхат, ловиялар ундиради, кетмонга ва ғишт қолипига вазифа топширади, пойдевор териб, уйлар, қўралар, итхоналар қуради, кўзаларни сут ва қаймоқлар билан тўлдиради, турли ўлкалар ва вилоятлар аро шартномалар асосида чегаралар ўтказади, толалардан ип йигириб мато тўқишни йўлга қўяди.
Энки Инанна жозибасига маҳлиё бўлиб, унинг шарафига зиёфат уюштиради, Билгамеш каби (денгиз тубида) қаттиқ уйқуга чўмади, Нинмах билан кўнгилхушлик қилиб, кайф устида лойдан турли қиёфалар ясамоқчи бўлади, аммо ясаган инсонсимон маҳлуқлари ҳеч нарсага ярамайдиган ногирон ва нотавон бўлиб чиқади. Дилмунда Энки илоҳий она Нинхурсаг ундирган кўкатларни битта қўймай еб қўйгач, қарғиш тегиб, касалланади, даволаниб, яна тузалиб кетади.
Шундай қилиб, Энлилга бағишланган асосий алқов — асотирда у аниқ-таниқ моддий қиёфага эга зот сифатида намоён бўлмайди, балки нур («Самоларни қамраб камалак мисоли»), ҳайбатли овоз эгаси, ғайб ҳикматини, ҳукмини, сўзини етказувчи, «нигоҳлардан яширин сирли қувват» ташувчиси сифатида идрок этилади. Унинг барча санамлар устидан ҳукмдор, уларнинг бош етакчиси саналиши ҳам айни шу хусусиятлари туфайлидир.
Энлил номи таркибидаги «лил» сўзининг маънолари «шамол», «ҳаво», «нафас» ҳодисалари бир томондан кўзга кўринмас, иккинчи томондан мавжудлиги аниқ билиниб турадиган бир воқелик сифатида қадим инсон идроки учун айни замин ва осмонни, моддий ва номоддий оламни бир —бирига боғлаб турадиган, улар орасида туташувни таъминловчи бир ғайбий сиймо сифатида тасаввур этилган. Маълумки, тавҳид эътиқодида бу сиймо ҳақида аниқ хабар мавжуд, у улуғ фаришталардан бўлиб, исми ҳазрати Жаброилдир.
Энки эса барча асотирларда том маънода инсон сифатида гавдаланади. У инсоний заифликлардан холи бўлмаган бир зот, шу билан бирга ер юзини обод қилувчи ҳукмдор. Унинг исмининг маъноси («замин эгаси») ҳам Қуръони каримда инсон зотига нисбатан лойиқ кўрилган «ер юзида халифа» мақомига тўлиғича мос келади.
Энкини пайғамбар деб тасаввур қилиш ўринлими? Маълумки, Қуръони каримнинг «Бақара» сурасида «ер юзида халифа» мақоми биринчи навбатда Одам Атога нисбат берилган. Одам Ато эса ҳам ер юзида биринчи инсон, ҳам Аллоҳнинг биринчи пайғамбари эди. Ибтидоий инсон аждодлар руҳини табаррук тутиши бежиз эмас. Унинг илк боболари (Одам Ато, Шис, Идрис, Нуҳ) пайғамбарлар бўлишган, яъни ғайб ҳукми билан ер юзини обод қилган, илк инсоний (маънавий-ахлоқий) қоидаларни илоҳий оятларга таяниб жорий қилган мўътабар зотлар бўлишган. Аллоҳдан ваҳий олмаган одам пайғамбар бўлмайди. Фақат ваҳий 2 турли бўлиши мумкин. Кимдир «Авесто» китобидаги Йима вахишта (Жамшид) каби муайян вазифани бажариш юзасидан ўзига махсус юборилган ваҳий олган бўлиши мумкин. Бошқа бири эса Мусо алайҳиссалом каби умматга Аллоҳ даъватини етказиш юзасидан вакил қилинган бўлиши мумкин. Биринчиси ҳам, иккинчиси ҳам шаксиз ғайбий қудрат манбаи билан туташув ҳосил қилишган. Уларнинг бири — наби, иккинчиси — расул аталиши бизга маълум. Ибтидоий инсон асл моҳиятни мукаммал тасаввур қила олмаганлиги, балки яна бошқа сабаблар туфайли бора-бора пайғамбарларни ҳам санам даражасида тасаввур қилиб уларга сиғина бошлаган. Замонлар ўтиши билан моддий оламга ўта боғланган қадим инсонлар илк пайғамбарлар ҳақидаги оғиздан-оғизга ўтиб келаётган хабарларни ўз маиший ҳаётларига хос тафсилотлар билан «бойитиб», уларни ҳам ўзларига ўхшаган қиёфада тасаввур қила бошлаганлар. Аммо илк инсонларнинг заминга муайян вазифа билан юборилгани шумерлар хотирасида сақланган. Энки ҳақидаги асотирлар, бизнинг назаримизда, илк бор ер юзини обод қилиб, шаҳарлар бунёд этган қадим аждодларимиз — шумерлар онгида кечган шу қабил мураккаб зврилишларнинг самарасидир.
Қандай қилиб Одам Ато ёки бошқа илк аждодлар — пайғамбарлар тимсоли бўлмиш Энки «санам»га айланиб қолди, деган саволга Носириддин Рабғузий сўзлари билан жавоб берсак, масала ойдинлашади. Улуғ аллома ёзади: «Хабарда андоғ келур. Шис ўлишда кезин ким эрса шариат сўзин айғучи бўлмади. Жумла шариатни қўздилар. Қамуғ жоҳил бўлдилар. Изига нетак ибодат қилғуни билмадилар. Бир кун бир масжидда Одам суратини кўрдилар, анга тобину бошладилар»...62 Назаримизда, бу сўзларга қўшимча қилишга ҳожат йўқ.
Бундай эврилишлар шумер асотирлари мазмунида кўп учрайди. Масалан, фанда «Лагаш ва Умма можаролари» номи билан машҳур бўлган тарихий қиссада милодий эрадан аввалги XXVI— XXIV асрларда бўлиб ўтган ҳодисалар таърифи шундай бошланади:

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish