Энлил,
Барча ўлкалар хожаси,
Барча санамлар қиблагоҳи,
Ўзининг Ҳақ сўзи ила
Нингирсу ва Шара учун
Замин тақсимлаб берди.
Месилим, Киш ҳукмдори
Иштаран каломига биноан ерларни ўлчаб
Ўша ҳудудга тош ўрнатди.
Уш, Умма ҳукмдори,
Келишилган аҳдни бузиб,
Тошни қўпорди,
Лагаш далаларига кириб борди.
Ўз сўзига содиқ, Нингирсу,
Энлил баҳодири,
Умма билан жанг қилди.
Қисса мазмунига кўра, матн бошида баҳодир Нингирсу санам эмас, юрт ҳимояси йўлида душманга қарши жангга киришган ҳукмдор инсон сифатида ўзлигини намоён зтмоқда. Лекин матн давомида Лагаш ҳукмдори Эаннатум олиб борган курашлар ва унинг ғалабаси тасвиридан сўнг ушбу ҳукмдор Энлил ва Утулар қатори Нингирсуга ҳам ибодатгоҳ (тахт) қурганлиги ҳақида ёзиладики, бунда энди Нингирсунинг санам қиёфасида намоён бўлишини кўрамиз63.
Илк пайғамбарларга Аллоҳ ҳукми — ваҳийни ҳазрати Жаброил (а.с) етказганлар. Инсонлар ҳазрати Жаброил қиёфасини нур, шамол, қалдироқ овозга менгзаб қабул ҳилганлар. Ҳазрати Жаброил Аллоҳдан (қадим дунё кишисининг тасаввурига биноан — «Осмондан», «Юқоридан») замин кишисига («Пастга») хабар, ҳукм, фармойиш етказганлиги туфайли ибтидоий инсонлар уни замин (шумер тилида «Ки») га, Само (Ан) дан хабар етказувчи ғайб оламига оид зот сифатида, содда қилиб олсак, замин ва осмонни бир —бирига боғлаб турувчи зот сифатида қабул қилганлар. Улар ғайб олами, ғайбий қудрат туфайли инсон ҳаётда ажойиб мўъжизалар рўй бераётганини ички шуур билан англаб етганлар. Энки Энлилни ўзидан улуғ эканлигини, ўзининг Энлил етказган ҳукм ва йўл—йўриқлар асосида ер юзини обод этишга қаратилган ўзгаришларни амалга оширувчи эканлигини билади ва Энлилни ўзидан афзал ҳисоблайди. Анни кўриш, ҳатто у ҳақда муайян моддий тасаввур ҳосил қилиш имкондан ташқари. Энкига фақат уни яратган Парвардигори самоларда, ғайб оламида эканлиги маълум, шунинг учун у ўзини Аннинг тўнғич ўғли деб ҳисоблайди.
Агар Энки «Авесто» китобидаги Йима вахишта (Жамшид) сингари ягона Аллоҳнинг буйруғига биноан ер юзини обод қилган дастлабки инсонлар тимсоли бўлса, Энкига ғайб хабарини келтирган Энлилни Ўрта асрларда христианлар «муқаддас руҳ» («святой дух»)64деб атаган, Аллоҳдан пайғамбарларга (ва умуман инсониятга) хабар (ваҳий) элтувчи фаришта, яъни ҳазрати Жаброил (а.с) тимсоли деб тасаввур қилиш мумкин. Кўпчилик асотирларда Энлилнинг Энкидан юқорироқ даражага қўйилиши эса Шумер шаҳар—давлатларида аждодлар руҳига сиғиниш орқага чекиниб, ғайб хабарчисини ундан олийроқ мақомга кўтариш анъанаси шакллана бошлаганидан дарак деб талқин қилиш ҳам мумкин. Шу билан баробар шумерлар ғайб оламининг энг олий тимсоли бўлмиш Анни ҳам, Аллоҳ ҳукмига қулоқ осиб инсониятни илк бор маданият сари етаклаган Энкини ҳам унутмаганлар.
Мавзунинг ушбу йўналиши бўйича суҳбатни якунлашдан олдин яна бир кичик, аммо муҳим жиҳатга эътибор қаратиб ўтиш лозим. Маълум бўлдики, шумер асотирларида ягона Тангри («дингир»), умуман, ғайб олами («Ан»), ҳазрати Жаброил, илк набилар ҳақида муайян тасаввурлар сақланиб қолган. Ғайб оламига оид яна бир мавжудотлар фаришталар («Авесто» тилида «фраваштра»лар) бўлиб, шумер асотирларида уларга ҳам ишоралар борми? Бизнинг назаримизда, бор. Масалан, «Лаҳар ва Ашнан (Чорва ва Ғалла) мунозараси» нинг 1-қисми шундай бошланади:
Осмонлар ва Замин (Анки) юксаклигида
Ан Ануннакларни65 яратган пайтда...
Юқорида батафсил таржимаси берилган Энлилга бағишланган алқовда уни «Ануннаклар аро энг улуғи — ўзи» деб васф этилади. "Энки ва ер юзининг обод этилиши" деб номланган "фалсафий" асотир таркибида Шумер ўлкасининг мақтови орасида —
Ануннаклар, улуғ илоҳлар, сенинг бағрингда
Улуғ зиёратгоҳ Киур барпо этишган.
Do'stlaringiz bilan baham: |