Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet27/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

6. Қадим яҳудий адабиёти

Қадим яҳудий адабиёти деганда масихийларнинг муқаддас китоби “Библия”нинг биринчи қисми – “Қадим аҳд” (“Ветхий завет”) тушунилади.107 Аммо бу унчалик тўғри эмас. Чунки кейинчалик ушбу даврга оид яна бир қатор матнлар топилган, масалан, Иешуа бен Сиранинг ҳикматлар китоби, Қумрон матнлари ва ҳ.к. Ҳар ҳолда “Қадим аҳд” умумий номи остида бирлашган 39 китобдан иборат мажмуа яҳудийларнинг қадим адабиётини турли жиҳатлардан акс эттирувчи бой манбаъ эканлиги шубҳасиз. Бу мажмуа Европа илмий доираларида милодий эрадан илгариги XII-II асрларда шаклланган деб қаралади. XX аср марксистик адабиётида ушбу китоб яратилишининг материалистик талқинлари урф бўлганлиги барчага маълум. Аммо ундан олдинги Европа диншунос олимларининг талқинларида ҳам ундаги қатор матнларнинг христиан черкови томонидан турли даврларда “муқаддаслаштирилганлиги” эътироф этилганлигини назарда тутганда “Авесто” сингари бу китобнинг ҳам қайси қисми “ваҳий” ва қайси қисми инсон ижоди эканлиги ҳақида ҳозирги кунда бир қарорга келиш мушкул. Ҳар ҳолда “Мусонинг беш китоби” аталувчи Таврот (“Тора”) 926 саҳифалик “Қадим аҳд” матнининг 229 саҳифасини ташкил қилади. Унда Аллоҳ осмон ва ерни яратганидан бошлаб то яҳудий қавми Мусо (ас) етакчилигида Мисрни тарк этиб Фаластинга етиб келгунгача бўлган воқеалар баён этилади. Яҳудий динининг асосий қонун-қоидалари ҳам ушбу беш китобдан жой олган.


Қолган 34 китобда яҳудий халқининг тарихи муайян мафкуравий йўналишда талқин қилинган. Бу тарих Довуд(ас) ва Сулаймон(ас) подшоҳликлари баёни, Довуд(ас)нинг ягона Тангрига муножотлари («Псалтирь»), “Аюб(ас) китоби” («Книга Иова»), Сулаймон(ас)га нисбат берилувчи “Энг сара қўшиқлар китоби” («Книга Песни песней Соломона») ва «Сулаймон(ас) ҳикматлари» китоби («Книга Притчей Соломоновых»), қатор «набилар» китоблари (16 китоб – ҳар бири турли ҳажмда - 1 саҳифадан 63 саҳифагача) қисмларни ўз ичига қамраб олган бўлиб, улар мазмунида илоҳий ҳақиқатлар, тарихий ҳақиқатлар, диний қонун-қоидалар, алқовлар (Тангрига мадҳиялар), ахлоқий ўгитлар, бадиий парчалар, афсонавий ривоятлар, фалсафий баҳслар ва мушоҳадалар, жангномалар, турли шажара рўйхатлари ва бошқа турдаги матнлар қоришиқ ҳолда ўз аксини топгандир108. Бу мураккаб матнларни жиддий таҳлил қилиш учун аввало қадим иврит тилини яхши билиш, қолаверса, яҳудийлик ва христианлик тарихи, муқаддас саналган китоблар манбашунослиги ва матншунослигининг барча нозик жиҳатларидан воқиф бўлиш талаб этиладики, бу юмуш унча-мунча уриниш билан осон ечим топмайди. Шу сабабли биз фақат икки мисол келтириш билан чекланамиз.
Соф бадиий парчага ёрқин мисол сифатида “Энг сара қўшиқлар китоби”дан қуйидаги ишқий сатрлар:
О, сен қандай гўзалсан, менинг севгилим, қандай гўзалсан!
Жингала гажакларинг остида кабутарники каби кўзларинг,
Галаад тоғидан тушаётган улоқлар янглиғ
кокилларинг сенинг.
Юнги олиниб чўмилтирилган совлиқлар галасидек
сенинг тишларинг,
Совлиқларки, ҳар бирида қўш қўзилар, бепушт эмас улар.
Алвонранг тасмадек лабларинг сенинг,
навозишли дудоқларинг,
Гажакларинг қамровида яноқларинг сенинг
қирмизи олманинг икки палласи каби.
Бўйнинг сенинг қалқонлар ила безанган Довуд устунидек,
паҳлавонлар қалқонлари ила.
Қўш кўксинг сенинг,
оппоқ қўнғироқгуллар аро эгиз кийикчалар гўё...109
Олам ва одам ҳақида, инсон тақдири ҳақида оғриқли фалсафий баҳс ва мушоҳадалар “Аюб(ас) китоби”дан жой олган бўлиб, унда ҳикоя қилинишича, қадим даврларда Аюб (Иов) исмли тақводор ва бой-бадавлат бир инсон яшаган бўлиб, унинг етти ўғли, уч қизи, етти минг қўй-эчкиси, уч минг туяси, 500 қўш ҳўкизи ва яна шунча улови, беҳисоб хизматчилари бўлган. Кунлардан бир кун шайтон бу инсонга хусумат қилиб, Тангрига даъво қиладики, Аюбнинг сенга ихлосу ибодати унга инъом қилган бойликларинг туфайлидир, агар улардан маҳрум қилсанг, у сендан юз ўгиради. Шунда Тангри бандасини синамоқ учун унинг бутун бойликларидан маҳрум қилади, ўғил-қизлари ҳалок бўлади, ўзи тузалмас касалликларга гирифтор бўлади. Аммо Аюб имонидан кечмайди110. Натижада Тангри яна бандасини сийлаб, унинг соғлиғини ҳам, ўғил-қизларини ҳам қайтаради, мол-дунёсини ҳам икки баробар ошириб беради. Қиссанинг қисқача мазмуни шу. Лекин бу айтилганлар 31 саҳифали матннинг бошидан 2 саҳифа (1-2 боб) ва охиридан 1 саҳифа (42-боб) жой эгаллаган, холос. Қолган 28 саҳифадан (3-41 боблар) 20 саҳифаси (3-31 боблар) Олам ва одам ҳақида, инсон ва унинг тақдири ҳақидаги Аюб(ас) ва унинг уч қадрдон дўсти ораларидаги фалсафий баҳс ва мушоҳадалардан иборат бўлиб, 32-бобдан бошлаб, баҳсга яна бир киши – Елиуй номли ёш йигит аралашади. У Аюб(ас) ва унинг дўстлари билан баҳсга киришади. Унинг нутқидаги асосий ғоя – «Тангри инсондан юқори туради» яъни Тангрини инсонга тенглаштириб тасаввур қилиш тўғри эмас111. Елиуй Тангри номидан Айюбни огоҳлантиради. Шу орада бўрон бошланади ва момақалдироқ ва чақмоқ аралаш ғойибдан гумбурлаган овоз қулоқларга урилади. Бўрон ичра Тангри овози ўз бандасини сўроққа тутади: «Мен ерни яратганимда сен қаерда эдинг? Агар билсанг жавоб бер, унинг ҳажмини белгилаган ким?.. Уммонлар тошиб чиққанда уларга тўсиқ қўйган ким?.. Тонготарга фармон берганмисан ҳаётингда, шафаққа ўрнини кўрсатганмисан?.. Денгизларнинг туғилиш жойини кўрганмисан, уммонлар тубида юрганмисан?.. Ёввойи буқа хизматингни қиладими? Тунайдими сенинг молхонангда?.. Сенинг ақлинг билан учадими лочин, Қанотларини ёйиб жанубга? Сенинг сўзинг билан ин қурарми бургут баланд қояларга?...»
Бу хитобларнинг сабаби бор эди. Ушбу матнни аслиятдан рус тилига ўгириб нашр эттирган олимнинг тахминига кўра асарнинг бошланиши ва охиридаги тақводор инсон билан унинг асосий (шеърий) қисмидаги исёнкор банда бошқа-бошқа шахслар бўлиб, Тангрининг синовидан имонини йўқотмай чиққан Айюб(ас) ҳақидаги ривоятнинг қоқ ўртасига азобларга чидамай исёнга бош кўтарган банда ҳақидаги фалсафий достон улаб юборилган112.
Шеърий достон бошланишиданоқ исёнкор мисраларга дуч келамиз:

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish