Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet12/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

Учинчи ёндошув ниҳоятда муҳим ва мунозарали муаммога қаратилган бўлиб, унинг моҳиятини қуйидагича ифодалаш мумкин. Қадим шумер асотирлари билан тавҳид таълимоти орасида бирор-бир умумийлик борми ёки ушбу асотирлар мазмуни бошдан-охир уйдирмага қурилганми? Юзаки қараганда ҳам баъзи ўхшашликлар мавжуд эканлиги илмда қайд этилган. Масалан, С.Н.Крамер тўфон воқеаси, жаннат ва дўзаҳ (кейингиси шумерларда — ерости салтанатига мувофиқ келади), қатор ахлоқий қоидалар, инсонлар тақдирининг ғайб оламида белгиланиши, самовий қазоват каби умумий томонларга ўз китобида зътиборини қаратган. Назаримизда, умумий томонлар янада кўпроқ. Масалан, Аллоҳ сўзининг яратувчилик қуввати, яъни, Парвардигор ўз иродаси билан яратилиши керак бўлган нарсанинг исмини (номини) тилга олса — бас, ўша нарса бунёд бўлишлиги, инсоннинг лойдан (балчиқдан) яратилиши, инсонлар Тангрига ибодат учун яратилганлиги (буерда ибодатни муайян маросимлар маъносида эмас, кенгроқ, яъни Тангри иродасига бўйинсуниш, унга «қулчилик» қилиш сифатида талқин этилса, умумийлик янада равшанроқ кўринади), барча ахлоқий фазилатларнинг Тангри инъоми (инояти) эканлиги ва ҳ.з. Қуйидаги сатрлар Тангри ғазабига йўлиқувчи кимсалар (кишилар ҳаққига хиёнат, Тангри неъматларига ношукурлик сабабли) қораланиши билан бевосита Қуръон оятларига мувофиқ келади:
«Ким тарозида катта тош ўрнига кичигини ишлатса,
Ким катта ўлчов ўрнига кичик ўлчовдан фойдаланса...
Ким тўйганда «тўйдим» демаса,
Ким чанқоғи қонганда, «қондим» демаса»52
Аммо асосий гап буларда эмас. Нега биз қайта-қайта қадим шумер асотирларида «кўпхудолик» (“политеизм”) эмас, «мушриклик» (ягона тангрига бошқаларни шерик қилиш) ҳодисасини кўриш ҳақида гапириб келаяпмиз. Чунки ягона тангрининг шумер тилида алоҳида номи бор. Уни шумершунослар «дингир» деб ўқишади.
Қозоқ шоири Олжас Сулаймоновнинг шумер асотирларига бағишланган алоҳида китоби — «Лой китоб» («Глиняная книга»)да шумерлардаги «дингир» сўзи билан туркий халқлардаги «Тангри» сўзи келиб чиқишига кўра бир асосдан эканлигини филологик асосда исботлашга уринган. Умуман, Олжас Сулаймонов шумер тилини қадим туркий тил билан қиёслаб, 60 га яқин умумий ўзак сўзларни кашф этган. Унинг тахминларини кейинги бошқа олимлар ҳам тасдиқлаб умумий ўзаклар сонини 100 га етказишган.
С.Н.Крамер китобида тавсиф этилган библиографик рўйхатда «Lulu nammah dingirre» ( "Лулу наммаҳ дингирре») деб бошланувчи асар тилга олинган53. Ушбу асар мазмуни С.Н.Крамер китобининг 16—бобида баён этилади54. Биз уни, мазмунидан келиб чиқиб, "Инсоннинг тангрига муножоти" деб номладик. Унда ёзилишича, тақволи, эсли—ҳушли ўзига тўқ бир инсоннинг (номи тилга олинмаган) ногоҳ бошига кулфатлар ёғилади. У оғир бир касалликка чалинади, унинг билимлари тан олинмайди, тўғри гапларини ёлғонга чиқаришади, душманлари унга қарши бўҳтонлар уюштиришади, уйга кирса, уни қарғишлар кутиб олади, ташқари чиқса, яна дилини вайрон қилишади. Дўсти унга ёвқараш қилади, "бутун олам ёруғ, менинг оламимда зулмат ҳукмрон, ажал кўланкаси бўғзимдан маҳкам тутган, бутун танам касалликнинг беаёв чангалида" деб ёзғиради бечора. Аммо барибир ноумид бўлмайди, тангрига исён қилмайди, балки сабр билан бошига тушган кўргуликларга бардош бериб, тангридан нажот тилайди. Ва охир — натижада дуолари ижобат бўлиб, кўз ёшлари, самимий илтижолари Тангри раҳматига сабаб бўлади, Парвардигор уни касалликдан ва бошқа кулфатлардан фориғ қилади, ажал фариштасини ундан йироқлатади, эзгу руҳни унинг ҳимоясига қўяди55.
Диққатга сазовор жойи шундаки, бу асарни «асотир» деб бўлмайди, чунки унда биз юқорида санаб ўтган санамларнинг бирортасига мурожаат йўқ. Унда фақат ягона Тангрига (яъни шумерчасига «Дингир»га) мурожаат бор, холос. Крамер китобининг русча таржимасида у «личный бог» деб тарифланади. Менимча, ўзбек тилида бу тушунча «ҳар бир инсон қалбидаги тангри» («Аллоҳ қалбимизда, юрагимизда» маъносида) деб талқин этилса, тўғрироқ бўлар. Демак, шумерлар наздида ҳам асли Аллоҳ — ягона. Фақат улар Осмонни, Қуёшни, Ойни, Юлдузларни, Чақмоқ ва момақалдироқни, Ғаллани, Чорвани ва бошқа Аллоҳ иноят этган мўъжизаларни ғайбий қудратга алоқаси бор деб тасаввур қилишган ва илоҳийлаштириб, санамга айлантиришган. Шумер ёзувида «дингир» сўзини билдирувчи белги «юлдуз» тимсоли (пиктограмма — расм — белгиси) билан ифодаланади ва ҳар бир санамни ифодаловчи сўз олдига қўйилади. Шу нуқтаи назардан ушбу зот ёки ҳодисаларнинг ғайбга тааллуқли (ғайбий қудрат згаси) эканлигига ишора қилинади.
Қадим Шумерда илк мушриклик тизими аниқ—таниқ шаклланган. Буни инкор этиб бўлмайди. Шумерлар Борлиқни асотир тафаккур даражасида англаб етишгани сабабли улар Аллоҳ яратган мўъжизаларни — Қуёшни, Ойни, Ғаллани, Чорвани, Ёзни, Қишни, Ҳикматни, Аёл эҳтиросини, Оналикни илоҳийлаштириб, санамга айлантиришган, уларга сиғиниб, қурбонликлар қилишган, ҳар бир нарса—ҳодисанинг ўз «эгаси», «хожаси» бор деб ҳисоблашган. Аммо шу билан бирга улар ҳар бир инсон ўз қалби орқали бевосита туташув ҳосил қилиши мумкин бўлган ягона илоҳий зот, ҳар бир инсоннинг Парвардигори, унинг самимий дуоларини ижобат этувчи, раҳмли ва меҳрибон Тангри борлигини ҳам ёдларидан чиқаришмаган, оғир кунда ундан нажот сўрашган, унга юкунишган.
Масала фақат шу билан тугамайди. Юқорида шумер асотирларини «фалсафий асотирлар» ва «асотирқиссалар»га ажратиб чиқдик. Айни «фалсафий асотирлар» ва баъзи алқовлар мазмунига чуқурроқ эътибор берсак, яна баъзи мулоҳазалар туғилади.
Асотир тафаккурнинг энг кенг тарқалган ва кўпчилик қабул қилган таърифи — мавҳум тушунчаларни моддий нарса-ҳодисалардан алоҳида, ажратиб тасаввур қила олмасликдир, деб айтдик. Шу нуқтаи назардан юқорида — биринчи ва иккинчи ёндошувларни таърифлаганда тилга олиб ўтилган «санам»лардан баъзиларига бағишланган асотирларни батафсилроқ кўриб чиқиш эҳтиёжи бор. Гап Ан, Энлил ва Энки санамлари тавсифланган асотирлар хусусида кетмоқда.
Қадим шумерлар осмон жисмлари — ой ва юлдузлар, яқин сайёралар, ер ва осмон ҳақида муайян тасаввурларга эга эканлигини эслаб ўтдик. Ундан ташқари инсон илоҳий қудрат билан яратилганлигини ва унинг вазифаси илоҳий қудратга ибодат (қулчилик) эканлигини ҳам билишганлиги айтилди. Шумерларнинг Борлиқ ҳақидаги тасаввурларида осмон, сув ва ҳаво етакчи ўрин тутади. (Негадир шумер асотирларида қатор бошқа халқларнинг асотирларидан фарқли ўлароқ оловга эътибор йўқ). Шумерлар Борлиқни «Анки» деб аташган. Келиб чиқишига кўра бу сўз икки қисмдан иборат бўлиб, уларни алоҳида олиб таржима қилинса, «Ан»— «юқори» («верх»), «само», «осмон» маъноларини, «ки»— «Борлиқнинг қуйи қисми», «ер», «замин» маъноларини англатади. Шумерлар наздида Борлиқ 3 қисмдан иборат. Биринчиси — Аносмон»), аслида бу ҳозирги замон илмидаги астрономик (моддий дунёга оид) воқелик эмас, балки ғайб олами, мўъжизалар содир этувчи ғайбий қудратнинг асос манбаи, бошқача ибора билан айтганда, «улуғ юксаклик» (“великий верх”)дир. Иккинчиси — «ер ости салтанати»Кур»), «ўликлар диёри», «улуғ қуйи олам» («великий низ»)дир. Учинчиси — «Ки» («ер юзи», «замин») аталувчи, инсонлар истиқомат қилиб турган шу ёруғ дунё, моддий олам бўлиб, «Ан» ва «Кур» орасида жойлашгандир. Шундай қилиб, шумерлар наздида «Анки» нафақат бутун коинотни, балки бутун Борлиқни, зоҳир ва ғайб, моддий ва номоддий оламлар мажмуини англатган.
Ҳозиргача топилган барча Шумер санамлари рўйхати Ан номи билан бошланади. Барча шумер санамлари келиб чиқишига кўра у ёки бу тарзда Ан (яъни «само», «осмон», «юқори») билан боғланади. Ўша давр тасаввурлари билан ифодалаганда, Ан барча шумер санамларининг «отаси» ёки илк аждоди ҳисобланади. Шумер асотирларида Ан энг олий мақомда туради. Масалан, Ур —Намму қонунлари муқаддимасида ёзилишича, Дунё яратилиб, Шумер давлати ва Ур шаҳрининг тақдири белгилангач, Ан ва Энлил ой санами Наннани Ур шаҳрининг ҳукмдори қилиб тайинлайдилар. Нанна ўз навбатида Ур —Наммуни ўзининг ердаги ноиби қилиб танлаб, унга Ур шаҳри ва Шумер ўлкасини бошқаришни топширади. Ур —Наммудан 200 йил кейин Иссинда ҳукмронлик қилган Липит —Иштар ҳам ўз қонунлар мажмуасини ишлаб чиқиб, муқаддимада улуғ санамлар Ан ва Энлил Шумер ва Аккад ҳукмдорлигини унга муносиб топишганини фахр билан қайд этади. Анга бағишланган асосий ибодатхона Урукда жойлашган бўлса ҳам, Ан фақат Урук шаҳрининг санами ҳисобланмайди. Шумерлар Икки дарё оралиғида ҳукм сурган икки мингйиллик давр давомида бутун ўлка аҳолиси Анга сиғинишда давом этган ва бу анъана (Ану номи билан) Бобил даврига ҳам ўтган. «Энки ва Инанна» асотир қиссасида Инанна шарафига Энки безатган дасгурхон «Ан зиёфати» деб аталади. (балки бу иборани «самовий зиёфат» деса ҳам бўлар).
Тўфон воқеаси тасвирланган асотирда Ан, Энлил, Энки ва Нинхурсаг «қорабошлар»ни яратганликлари қайд этилади56. Ер юзига тўфон балосини юбориш масаласини ҳам Ан ва Энлил таклифига биноан Ан, Энлил, Энки ва Нинхурсаг баҳамжиҳатликда ҳал қилишади ва Анки (Ер —Осмон) санамлари бу масалада Ан номи билан, Энлил номи билан қасамёд этишади. Кейинчалик Зиусудра (Нуҳ алайҳиссаломнинг шумерча исми) тўфондан кемаси омон чиққанлигига шукрона билдириб, Ан ва Энлил олдида саждага бош эгади. «Билгамеш ва самовий буқа» асотир — қиссасида Инанна Билгамешдан кўнгли оғриб, у ҳукмронлик қилаётган Урук шаҳрини хароб қилиш учун самовий буқани юборишни Андан илтижо қилади. «Лугалбанда ва Хуррум тоғи» асотир — қиссасида қаҳрамон оғир касалликдан соғайгач, шукронасига Ан, Энлил, Энки ва Нинхурсаглар шарафига қурбонлик таомлар тайёрлайди. «Ғалла ва Чорва» мунозараси биринчи қисми «Ер—Осмон» (“Анки”) тоғида Ан Ануннакларни яратган чоғда...» деб бошланади. Ушбу асотирда Энки ва Энлилнинг нурли лафзи билан Ғалла ва Чорва Муқаддас қоядан пастга (ерга) туширилгач, ер юзида фаровонлик бошланганини кузатиб, «Ан ва Энлилнинг қалблари қувонди» дейилади. Қадим шумерлар осмон фаришталари — Ануннакларни ҳам, Энлилни ҳам, Энкини ҳам, баъзи талқинларга кўра Зуҳро юлдузи тимсоли, аёл эҳтироси санами Инаннани ҳам Аннинг фарзандлари деб ҳисоблашган. У Олий ҳукмдорлик тимсоли, осмонда ҳам энг юқори ўринда (арши аълода) ўтиради. Уни «барча санамлар отаси» деб улуғлашган. Аммо у кўп ҳам фаол ҳаракатда кўрсатилмайди. С.Н.Крамер Аннинг фаол эмаслигини таъкидлайди, аммо бунинг сабаби ҳақида бош қотирмайди. Биз ҳам ҳозирча бу ҳақда бир хулоса чиқармай туриб, юқорида назарда тутганимиз иккинчи санам — Энлил ҳақида сўз бошлайлик.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish