А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини
қайта тайёрлаш ва малалакасини ошириш
Марказий институти
Болалар учун ижтимоий тренинглар
(мактабгача таълим муассасаси ва мактаб психологлари учун услубий қўлланма)
ТОШКЕНТ-2012
К И Р И Ш
Маълумки ривожланаётган республикамизнинг равнақи ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол бўлишига яъни жисмонан соғлом,ақлан етук ва юксак умуминсоний қадриятларга асосланган ҳаётий ўрнига эга бўлган маънавий бой, аҳлоқан пок,юқори билимли бўлишига боғлиқ.
Шу муносабат билан Президентимиз И.Каримов томонидан
2000 йил «Соғлом авлод» йили деб эълон қилинди.2000 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлом авлод» давлат дастури тўғрисидаги қарорида:
-болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, таълим олиши ва ҳар томонлама камол топиши учун шарт-шароитларни яхшилашга;
-«ижтимоий тафаккурда етук, ҳар томонлама камол топган ва соғлом авлоднинг туғилиши ва тарбияланиши учун юксак масъулият психологиясини шакллантиришга, соғлом авлодни туғилиши ва тарбияланиш ши масалалари бўйича аҳолига янги билим бериш тизимини яратишга йўналтирилган «Соғлом авлод» давлат дастури тасдиқлансин» деб кўрсатилди.
Шунинг учун ҳозирги вақтда ҳам ҳар бир кунимизда амалга оширилиши керак бўлган «Соғлом авлод» давлат дастурининг асосий йўналишларидан бири – болаларнинг аҳлоқий тарбияси бўлиб ҳисобланади.
2004 йил 27 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳр ва мурувват йили» дастури тўғрисидаги қарорида дастурда белгиланган чора-тадбирлар қуйидагича кўрсатилади:
-юртдошларимизни «меҳрибонлик ва эзгулик руҳида тарбиялаш, замон талабларига жавоб берадиган қадимий анъана ва қадриятларимизни ҳаётимизга янада чуқурроқ сингдириш, бундай интилиш ва ҳаракатларни оммавий ахборот воситалари, жойлардаги маънавий-маърифий тадбирлар орқали кенг тарғиб қилишга йўналтирилгани маъқуллансин».
Юқоридаги вазифалар кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларни аҳлоқий тарбиясини амалга ошириш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан бири эканлигини кўрсатади.
Аҳлоқий тарбия-шахсни шакллантиришдек мураккаб жараённинг муҳим бир томони бўлиб ҳисобланади. Аҳлоқий тарбия жамият томонидан бериладиган хулқ-одоб намуналарини ўзлаштирилишини ва оқибат натижада хулқ-одоб намуналари уни хатти- ҳаракатларини бошқарувчисига айланишини кўзда тутадиган жараён сифатида тушунилади.
Қўлланмада берилаётган ўйинларнинг ташкил қилиниши шахс шаклланишининг қуйидаги босқичларини ўз ичига олади:
-ижобий хулқ-одоб меъёрлари ҳақида тушунчага эга бўлиш, нима яхши-ю, нима ёмонлиги ҳақида тушунча ҳосил қилиш;
-аҳлоқий ҳисларни вужудга келтириш «бола қизғанчиқлик ёмонлигини билиши мумкин, лекин ахир қизқанчиқлик одамнинг ўзига фойда келтириши ҳам мумкин-ку! Деган бу хатти-харакатга салбий муносабат ҳам бўлиши мумкин;
-хулқнинг аҳлоқий йўналганлиги-боланинг хатти-ҳаракатларини аҳлоқий меёрларга мослиги ёки тескарилиги.
Юқоридаги изоҳдан кўриниб турибдики, бола томонидан қабул қилинган ҳар қандай аҳлоқий билимлар ҳам чуқур ҳис қилинавермайди ва ҳар доим ҳам унинг хулқ-атворига айланавермайди. Шунинг учун ҳам бизнинг олдимиздаги вазифа жамият томонидан белгиланган аҳлоқ меёрлари ҳақида болага билим, тушунча ва жасаввурлар ҳосил қилишгина бўлиб қолмай, балки бу хулқ-одобни бола томонидан ҳам қабул қилинишига, боланинг кундалик ҳаётида унга амал қилинишига эришишдир.
Бола аҳлоқий ривожланишининг муҳим соҳаларидан бири эмпатия яъни ўзга одамни ҳиссий холатини тушуниш, уни ҳиссий холатини ҳис қила билиш ва ҳамдардликни ривожланганлиги бўлиб ҳисобланиб, у хатто бола ҳулқини бошқариши мумкин.
Эмпатиянинг ривожланганлиги қуйидаги уч соҳада кўринади:
Ушбу вазиятда
одам нимани ҳис қилинишини (мен биламан).
Мен унга ҳамдардман.
Уни холатини яхшилайдиган, унга ёрдам берадиган мен нимадир иш қиламан.
Бизнинг кундалик ҳаётимизда эмпатиянинг бу учтала соҳаси ўзаро жипслашиб кетган.
Масалан. Биз бир йиғлаб турган болани кўрганимизда, бу бола салбий ҳисларни (қўрқув,оғриқ, ҳафагарчилик) бошдан кечираётганлигини биламиз, бизни унга раҳмимиз келади (ҳамдардлик), биз уни тинчитамиз (сабабини билишга ва уни тинчитишга ҳаракат қиламиз яъни нимадир қиламиз). Лекин бола шахсини шакллантириш жараёнида эса ҳар доим ҳам бу учтала соҳани бир-биридан ажратиш имкони бўлавермайди.
Шундай қилиб,ушбу услубий қўлланма бола шахсини шакллантиришга ёрдам берадиган ўйинлардан иборат қилиб тузилган.Бу ўйинлар мактабда ўтиладиган оддий дарслардан ўзига хос хусусиятлари билан фарқ қилиб, бундай машғулотларни ўтказиш жараёнида риоя қилиниши керак бўлган тартиб ва қоидалари мавжуд.
Тренерга машғулотни ўтказиш тартиб ва қоидалари ҳақида эслатма:
бундай машғулотларни самарали ташкил этилишининг энг муҳим шарти-болалардаги иҳтиёрийлик бўлиб ҳисобланади. Биз шахсни зўрлик билан қулоғидан тортиб,уни тезроқ катта бўлишини таъминлаб бера олмаймиз,балки уни ривожланиши учун қулай шароит ярата оламиз холос.
Шунинг учун ҳам биринчи машғулотни,»ким биз билан янги ўйинларни ўйнашни ҳоҳлайди?» - деган сўзлар билан бошланг,Ўйинларни ўз ижодий қобилиятларингизга асосланиб шундай ташкил қилингки, ҳамма болаларни ҳам бу ўйинларда иштирок этгилари келсин;
болаларни баҳоламанг, сизни нуқтаи назарингиздаги жавобни ягона тўғри жавоб бўлиши учун курашманг,Бундай жавобни ўзи бўлиши мумкин эмас,чунки ҳар бир шахсни ўзи ноёб бўлиб, у атроф-муҳитни ўзига хос равишда идрок этади.
Ундан ташқари,доимий равишда катталар томонидан баҳонинг берилиши,болалар томонидан ўз фикр мулоҳазаларини билдиришларига ҳалал беради ва имкониятларини чеклайди.
Одатда болалар бундай холатларда катталар фикрларини қайта такрорлашдан нарига ўтмайдилар.Натижада болаларнинг айтадиган фикрлари билан қиладиган ишлари ўртасидаги фарқни келтириб чиқаради;
кичик мактаб ёшидаги болалар ўзгалар ҳиссиётларига тез бериладилар,шунинг учун тренернинг ўзи зўр қизиқиш билан машғулотни бошлаши лозим.Сиз ўзингиз машғулотларга жони-дилингиз билан тайёрлансангиз,эҳтирос билан ўтказсангиз,буни албатта болаларга ҳам ўз таъсири бўлади;
кичик мактаб ёшидаги болаларда бундай машғулотлар 60 минутгача давом этиши мумкин;
Машғулотлар болаларни толиқтириб қўймаслиги керак.Агар болалар толиқиб қолган бўлсалар машғулотни уларни кайфиятларини кўтарадиган бирорта машқ билан тугатинг;
машғулотларни ҳафтада бир марта ва доимий ўтказиб турилгани маъқул;
Машғулотлар давомида болалар эътиборини атрофидаги одамларни ва ўзини ҳиссиётларини, хатти-харакатларини таҳлил қилиб боришга қаратиш орқали болалар эга бўлган билим, тушунча, тасаввурларини мустаҳкамлаб боринг. Бу биринчидан, болалардаги одамларга эътиборлилик даражасини оширса, иккинчидан болани ўзи ҳақида ўйлаб кўришга ўргатади.Ахир ҳафтада бир марта бола билан бир соат шуғулланиш орқали уни шахсини шакллантириб бўлмайди-ку!
Болалар билан ўтказиладиган психогимнастик машқлар..
Do'stlaringiz bilan baham: |