Болалар учун ижтимоий тренинглар


III- Машғулот. Тушунишнинг сеҳрли воситалари



Download 185,5 Kb.
bet9/11
Sana21.02.2022
Hajmi185,5 Kb.
#79061
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ижтимоий тренинглар болалар ун

III- Машғулот. Тушунишнинг сеҳрли воситалари
Мақсад: Гапириш оҳанги билан таништириш, одамларга эътиборли, ҳамдард бўлиш, гуруҳдаги ҳар бир болага эътиборли бўлишни ривожлантириш ,ўзгалар муаммосига лоқайдликка салбий муносабатни вужудга келтириш.


1-Машқ. Мулоқотдан бир лаҳза.
Мақсад: Мулоқотни турли вазиятларда олиб бориш. Болалар жуфт-жуфт бўлиб суҳбат қиладилар. Улар бир-бирлари билан ўзлари учун муҳим ва қизиқарли бўлган мавзуда суҳбатлашадилар:
« Мен севган ҳайвон», «Ўтган ойдаги менинг энг қувончли куним», бу ўйинда 2 та ўқувчи аввалига қарама-қарши ўтириб суҳбатлашади, кейин эса бири стулга ўтиради иккинчиси тикка турга ҳолда суҳбатлашадилар. Ундан кейин эса бир-бирларига орқаларини ўгириб ўтириб олиб, суҳбатни давом эттирадилар.
Уларга қайси тарздаги суҳбат ёққанини ва нима учунлигини таҳлил қиладилар.


2-Машқ: «Қўллар танишади , қўллар уришади, қўллар ярашади».
Мақсад: Жисмоий тўсиқни олиб ташлаш; пайпаслаш орқали ўз ҳисларини ифодалаш ва ҳисларини тушуна билишни ривожлантириш. Болалар кўзларини юмганларича бир-бирларига қўлларини узатиб қарама-қарши ҳолда ўтирадилар. Психолог вазифа беради ( ҳар бир вазифа 2-3 дақиқа давом этади):
-Кўзларингиз юмиқ ҳолида, қаршингиздаги ўртоғингизни қўлларини пайпаслаб танишинг. Ўртоғингизнинг қўлларини яхшилаб билиб олинг. Энди қўлларингизни туширинг.
-Яна қўлларингизни олдинга чўзинг, ўртоғингизни қўлларини топинг. Сизни қўлларингиз бир-бири билан жанжаллашмаяпти. Қўлларингизни туширинг.
-Сизни қўлларингиз яна бир-бирини қидираяпти. Улар ярашмоқчилар, улар бир-бирларидан кечирим сўраяптилар ва дўстлари билан хайрлашаяптилар.
Машқ қандай ўтганлигини таҳлил қилинг:
Машқни бажариш жараёнида қандай ҳисларни бошингиздан кечирдингиз, сизга нима кўпроқ ёқди?


3-Машқ. Тушунингнинг сеҳрли воситалари.
Машғулот бошланишида мушкул аҳволга тушиб қолган, ғамгин одамга ёрдам бериш мумкинлиги ва бунинг учун нима қилиш ва қандай қилиш кераклигини тушунтирадиган суҳбат ташкиш қилинади.
-Сизни ҳафа қилишганда ёки бирор айб иш қилиб қўйиб мушкул аҳволга тушиб қолганингизда қандай одамлар сизга ёрдам беради.
-Суҳбатлари ёқимли бўлган одамлар қандай ҳислатларга эга бўладилар. Уларга нима ёрдам беради? (Табассум, ўзгаларни эшита билиш, кўзларига тикилиш, ёқимли, меҳрибон овоз, юмшоқ гапириш оҳанги, ёқимли жисмоний яқинлик, ширинсуҳанлик, одани тушуна билиш).
-Нима учун тушунишнинг бу воситаларини биз «сеҳрли» деб аташимиз мумкин. Биз сизлар билан айнан шу сеҳрли воситаларни –ўйлашимиз мумкинми ? Қачон ?



Download 185,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish