Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet10/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

"Асотир—қўшиқлар":

"Инаннанинг никоҳ чойшаби" («Инанна куёв танлайди», 1— қисм,)
«Думузи ва Энкимду» («Инанна куёв танлайди», 2 —қисм,)
"Думузи ва Инанна"

  1. Қаҳрамонлик қиссалари:

«Энмеркар ва Аратта ўлкаси» (1 — қисса, 600 сатр)
«Энмеркар ва Аратта ҳукмдори Энсухкешданна» (2 —қисса) «Лугалбанда ва Энмеркар» (400 сатр)
«Лугалбанда ва Хуррум тоғи» (500 сатр)
«Билгамес, Энкиду ва ер ости салтанати» (3 —қисм) 44
«Билгамес ва Мангу тириклар тоғи)» (174 сатр)
«Билгамес ва самовий буқа»
«Билгамеснинг ўлими»

  1. Тарихий қиссалар:

«Билгамес ва Киш ҳокими Агга» (115 сатр)
«Лагаш ва Умма можаролари»

  1. Ҳаётий лавҳалар:

«Ўқувчи бола, ёшлигингдан қаерга қатнайсан?»
«Ота ва бола суҳбати»

  1. Муножотлар:

«Инсоннинг тангрига илтижоси»

  1. Рамзий васф—ҳикоя:

«Балиғим, сенга уй қурдим» (150 сатр)

  1. Ишқий—маросим қўииқлари:

Ҳукмдор Шу — Суэн мадҳида қўшиқлар (2 та)

  1. Марсиялар:

Лудингир марсиялари (2 та - 112 сатр, 66 сатр)

  1. Ҳайвонлар ҳақида масаллар ва ҳазил шеърлар:

Ит, бўри, тулки, фил, мангуста, арслон, эшак, от, чўчқа ҳақида 20га яқин масаллар, маймун ҳақида ҳазил шеър

  1. Мақол ва маталлар:

«Донишманд Шуруппак насиҳатлари» (300 сатр)
Яна 12 та мақол ва матал тўпламлари

  1. Ҳуқуқий ҳужжатлар:

"Уруинимгина ислоҳотлари"
"Ур—Намму қонунлари"
"Липит —Иштар қонунлари"
Одам ўлдирилганлиги юзасидан суд ҳукми

  1. Тиббиётга оид матнлар:

Дориномалар (15та)

  1. Хўжаликка оид қўлланмалар:

Деҳқон тақвими

  1. Турли фан соҳаси атамалари:

география, ботаника, зоология,
минералогияга оид атамалар рўйхатлари,
сарфу —наҳвга оид рўйхатлар

  1. Шумер санамлари рўйхати

  2. Шумер ҳукмдор сулолалари рўйхати

  3. Библиографик рўйхатлар (2 та)

  4. Ўқув машқлари

  5. Олди—сотти ҳужжатлари

  6. Хўжалик ҳисоб—китоблари45

Кўриб турганимиздек, Шумер матнлари ичида турли—туман йўналишдаги асарлардан намуналар бор. Мактаб ўқувчилари ҳаёти тасвирланган шеърий ҳикоялар, ҳукмдорлар ва баҳодирлар саргузаштлари, турли йўналишдаги асотирлар, тарихий, бадиий, «илмий», «фалсафий»46, ҳуқуқий, хўжалик ҳаётига оид, тиббиётга оид матнлар. Эслатиб ўтиш керакки, уларнинг кўпчилиги бизга илк шаҳарлар пайдо бўла бошлаган даврлардан эмас, балки илк шаҳар—давлатлар бирлашиб йирик салтанатлар шакллана бошлаган замонлардан етиб келган. Шу сабабли улар мазмунида турли қатламлар, яъни шумерлар Икки дарё оралиғига етиб келгунча ва етиб келгач, илк шаҳарларни бунёд эта бошлаган давр қатламлари, илк шаҳар—давлатлар шаклланиб, улар орасида рақобатли муносабатлар пайдо бўла бошлаган давр қатламлари ва ниҳоят, Икки дарё оралиғида ягона Шумер ва Аккад давлати юзага келган давр ва бу ягона давлат мафкурасининг кучли таъсири сезилган қатламлар ўзлигини намоён қилади47.
С.Н.Крамер аниқлаган 2 каталогда ҳаммаси бўлиб 87 асар номи (аниқроғи бошланғич сўзлари) кўрсатилган48. Улардан 32 таси шумершунослар ўқиб, таҳлил этган матнлар билан мос келади. Шумер бадиий-тарихий матнларининг шу пайтгача чоп этилганлари ичида энг тўлиқ баёни С.Н.Крамер асарида бўлиб, унда жаъми тақрибан 50 асар ҳақида озми—кўпми муфассал баён мавжуд.
Булар — мақол ва матал тўпламлари, ибратли масаллар, латифалар, мунозаралар (қиш ва ёз мунозараси, чорва ва ғалла, кетмон ва омоч мунозаралари), диний мадҳиялар, ишқий қўшиқлар, йиғи-марсиялар, отанинг ўғлига насиҳатлари, асотир-қиссалар, тарихий ва қаҳрамонлик қиссалари, турли ҳаётий лавҳалардан иборат. Шу жумладан, Шумер даврида яратилган 20 га яқин асотир, 10 дан ортиқ ҳаётий мавзудаги лавҳа ва қиссалар ҳажман йирик асарлар ҳисобида бўлиб, 100 сатрдан 600 сатргача назмда (шеърий шаклда) битилган. С.Н. Крамер асарида 20 дан ошиқ ҳайвонлар ҳақида масаллар ҳам тилга олинган бўлиб, 2 та шеърий ҳикоя ҳаётий мавзуда (мактаб ўқитувчисининг отаси билан таълим масалаларига оид суҳбати) ёзилган. Яна «Донишманд Шуруппак насиҳатлари» ва «Деҳқон тақвими» ҳам асосан ҳаётий мазмунни ўз ичига олган.
Шумер адабиёти ҳозиргача бизга маълум бўлган энг қадимги ёзма адабиёт намунасидир. Бу адабий асарлар барчаси шеър билан ёзилган, аммо шумер шеърида на мунтазам вазн, на қофия кузатилмайди. Фақат такрорлар, мутаносиб жумлалар, хитоблар асосида шеърий сатрлар вужудга келади. Мазмуний жиҳатдан ҳам бу адабиёт хали жуда мукаммал эмас. Кўп шеърий қиссаларда шоирнинг ғоявий максади равон кўзга ташланмайди, маиший саҳналар, асотир ва хаёлий тасаввурлар ёнма-ён, қоришиқ ҳолда келади. Қаҳрамонлик ва жўн ҳис-туйғулар ифодаси бир-биридан ажралмас ҳолдадир. Хуллас, бугунги кунимиздан 5-6 минг йил илгари яралган бу ёзма адабиёт намуналари инсониятнинг болалиги - ибтидоий жамоа тузумига хос тафаккур тарзининг жуда кўп унсурларини асл ва яхлит ҳолда ўзида сақлаган ва шу билан ҳам қимматлидир.
Шумер матнлари бизгача мукаммал етиб келган эмас, бунинг устига етиб келганлари ҳам ҳануз тўлиқ ўрганилган эмас. Шундай экан, бизнинг қўлимизда мавжуд маълумотлар асосида тиклашга ҳаракат ҳилган манзарамиз ҳам нокомил ва тахминий кўринишга эга бўлиши табиий. Етиб келган матнларни ўша даврдаги асотир дунёқараш тизимини ўзида акс эттириш даражасига кўра бир неча тоифага ажратиш мумкин. Биринчиси, тарихий ва ҳаётий воқеалар тасвирланган матнлар, Уларда қадим шумерларнинг дунё ҳақидаги асотир тасаввурлари кўпроқ билвосита акс этган. Иккинчиси, эпик (қаҳрамонлик) қиссалари. Уларда асотир дунёқараш баъзан билвосита, баъзан бевосита акс этади, аммо асосий эътибор Борлиқ ҳақидаги тасаввурларни ифода этишга қаратилмайди. Учинчи тур матнлар бевосита ғайб дунёси билан туташув ва Борлиқ ҳақиқатини талқин этишга бағишланган бўлиб, улар ҳам бирнеча турда бўлади. Бири — алқовлар (гимнлар), яъни илоҳий қудрат эгалари деб тасаввур қилинган зотларга бағишланган мадҳиялар, иккинчиси — ушбу зотлар фаолиятини тасвир этувчи воқеабанд асотирлар. Булар ҳам турлича бўлади. Масалан, асотир қисса. Қаҳрамонлик қиссалари билан асотир қиссанинг кўп жиҳати умумий бўлади. Асосий фарқи - қаҳрамонлик қиссаси тарихий шахс саргузаштларидан ҳикоя қилса, асотир қиссанинг бош қаҳрамони одатда муайян шаҳарнинг илоҳий ҳомийси — санами бўлади. Масалан, Нинурта ҳақидаги қаҳрамонлик қиссаси, Энлил ва Нинлил саргузаштлари (ой санами Наннанинг туғилиши ҳақидаги асотир қисса), "Энки ва Нинхурсаг", "Инаннанинг ер ости салтанатига сафари" ва ҳ.к.лар. Баъзи асотирларда тарихий воқелик баёни бадиий тўқима билан аралашиб кетади. Воқеабанд асотирларнинг яна бир турини асотир қўшиқлар дейиш мумкин. Шумер матнларидан ушбу турдагисининг энг ёрқин намунаси сифатида "Инаннанинг никоҳ чойшаби" (ёки "Уту ва Инанна суҳбати")деб аталмиш кичик асотир-қўшиқни эслаб ўтиш мумкин. Яна бир тур асотирлар мунозара шаклида битилган. Масалан, "Ғалла ва Чорва мунозараси", "Ёз ва қиш мунозараси" каби.
Воқеабанд асотирларнинг биз учун энг муҳим тури илк шаҳарлар даври одамининг Борлиқ ҳақидаги тасаввурларини бевосита ифода этишга қаратилган асотирлар бўлиб, уларни муайян даражада шартли маънода «фалсафий асотирлар» деб аташ мумкин. Чунки уларда воқе Борлиқнинг ўша қадим давр одамлари онгида шаклланган «модели» бевосита ўз аксини топгандир. Шумер матнлари орасида шундайлари ҳам бор ва биз энди ўшаларга тўхталамиз.
Шумер асотирларида дастлабки мавжудлик (моддий Борлиқ) асоси ҳақида 2 хил тасаввур ўз ифодасини топган. Бири — Осмонлар ва Ернинг ўзаро ажралмаган ҳолати — «Анки». Унга нисбатан одатда «Улуғ Тоғ» сифати қўлланилади. Бу, назаримизда, шумерларнинг Икки дарё оралиғига келиб ўрнашмасларидан олдин шаклланган тасаввур бўлса, эҳтимол, чунки Дажла ва Фурот дарёларининг қуйи оқимида катта тоғлар йўқ. Иккинчиси — беҳудуд уммон («Намму») ҳақидаги тасаввур. Бу тасаввур бевосита Эриду шаҳри ва Дилмун (Баҳрайн) ороли, Форс кўрфази билан боғлиқ асотирларда ўз аксини топган. Шумерларнинг дастлабки Ватани тоғли юрт бўлган кўринади49. Чунки нафақат дастлабки мавжудлик «Юксак тоғ» сифатида тасаввур қилинади, балки шу билан бирга Шумерларнинг асл юрти ҳам (масалан, "Энки ва ер юзининг обод этилиши" ҳақидаги асотирда) «Улуғ тоғ», «Коинот мамлакати» сифатида таъриф қилинади: (с.94)
Эй Шумер, Улуғ Тоғ, Коинот ўлкаси!
Тонготардан кунботаргача кўз қамаштириб ярақловчи,
Барча халқларга моҳиятларни етказувчи!
Сенинг қудратли моҳиятларингга нигоҳлар етмайди,
Сенинг теранликларинг олдида ақл ожиз,
Сенинг санамларинг яралган макон
осмон сингари беҳудуд...
Олдинроқ айтиб ўтилганидек, ибтидоий инсонлар жамияти ҳақида тасаввур берувчи манбаълардан бири этнографик тадқиқотлар, яъни XIX—XX асрларгача ибтидоий қабилалар даражасида яшаб келаётган халқлар ҳаётини ўрганиш, деб қаралади. Дарҳақиқат, бундай изланишлар кўп сирларни очишга ёрдам бериши мумкин. Аммо бу ўринда баъзи мулоҳазалар ҳам туғилади. Жумладан, қуйидаги мулоҳаза: башарият тамаддуни ривожидан минг йиллар орқада қолиб кетган қабила ва элатлар турмушини тадқиқ этиш, нега айни шу тадқиқ этилаётган қабилаларнинг шу аҳволда қолиб кетганини ечиб беришга қўл келиши мумкин, аммо ҳозирги кунда юксак маданиятга зришган халқлар ўтмиши ҳақида тўғри тасаввур бериши мумкинми? Ахир айни шу қабила ва элатларда ривожланиш омиллари етарли бўлмагани сабабли улар то шу кунгача 5—10 минг йиллар илгариги аҳволида қолиб келишмадимикин? Бугунги кучли ривожланган халқлар эса айни шундай ўзига хос омиллар туфайли юксак маданий камолотга эришмадиларми? Энди ўйлаб кўринг: агар биз ўша омилларни билмасак, башарият тараққиётини тўғри англай оламизми?
Ушбу туриш—турмуши узоқ ўтмишдаги аҳволдан кўп ҳам ўзгармаган қабилалар биз учун бир ибрат сифатида намуна бўлиб сақланиб қолмаганмикин? Агар Аллоҳ иродаси, Аллоҳ илҳоми бўлмаганда биз ҳам бугунга қадар ўшалар даражасида қолиб кетишимиз мумкин эканлигига ишора кўрмаяпмизми улар намунасида? Аллоҳ иродаси Аллоҳ илҳоми бўлмаса, инсоннинг қўлидан нима келади? Албатта, ушбу ибтидоий инсонлар сингари ойи—куни етгунча бир илож қилиб умргузаронлик қилиши мумкин. Аммо ошиғига кучи етармиди. Яратганнинг ўзи, қудрат бермаса, илҳом бермаса, қалбига интилиш бахш этмаса? Шу нуқтаи назардан қадим шумерлардан бизгача сақланиб қолган ёзма ёдгорликларни жиддий ўрганиш кўплаб янгича фикрлар уйғотиши мумкин.
Шумерларнинг воқеликка муносабатида икки жиҳатни қайд этиш ўринли бўлади: Биринчиси — уларнинг ўзлари яшаб турган воқеликдаги амалий тажрибадан аниқ маълум бўлган моддий — муайян нарса—ҳодисаларга муносабати бўлиб, бу соҳада улар воқе ҳаётга ниҳоятда тийрак назар билан қараганлар ва ҳар нарсанинг моҳиятига мувофиқ аниқ ёндашувлар ишлаб чиққанлар. Бунга сақланиб қолган тарихий қиссалар (айниқса, «Билгамес ва Киш ҳокими Агга» қиссаси), мактаб ва ўқувчилар муаммолари акс этган ҳаётий лавҳалар, шунингдек, олди—сотти ҳужжатлари, хўжалик ҳисоб—китоблари, «Донишманд Шуруппак насиҳатлари» асарида келтирилган кўпчилик мақол ва маталлар, ҳайвонлар ҳақидаги масаллар, ҳуқуқий ҳужжатлар, «Деҳқон тақвими» ва бошқа матнлар мазмуни ёрқин мисол бўла олади.
Иккинчи жиҳати — ғайб дунёсига муносабат бўлиб, бу масалада уларнинг тасаввурлари ўз даврига мувофиқ асотир тафаккур даражасида бўлган. Зотан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас эди. Шумерлар яратган шаҳар маданияти ибтидоий уруғ жамоага нисбатан ниҳоятда катта олға силжиш бўлганлигини тўла—тўкис эътироф этган ҳолда барибир, шуни ҳам қайд этмасликнинг иложи йўқки, ҳали—ҳануз шумерлар эришган босқич инсон маънавий такомилида ниҳояти иккинчи поғона эди, халос.
Шумерларнинг ғайбга муносабатида ҳам икки жиҳатни ажратиб кўрсатилмаса, масаланинг моҳияти тугал ойдинлашмай қолади. Бу жиҳатлар аслида Борлиқни асотир тафаккур даражасида тасаввур этувчи бошқа халқлар учун ҳам хос бўлиб, умуман асотирнинг пайдо бўлиш манбаига оиддир. Улардан биринчиси — ғайб олами, ғайбий қудрат билан туташувнинг турли шакллари (ваҳий, илҳом, мўъжиза). Буларнинг ибтидоий инсонлар тасаввурида муайян асотир тизими шаклланишидаги етакчи аҳамиятини инкор этиб бўлмайди. Иккинчи — инсоннинг ғайб хабарини ўзича тасаввур ва талқин қилиши. Бунда ибтидоий инсоннинг Борлиқ ҳақидаги тасаввури, унинг ғайбий қудрат зуҳурини бевосита моддий мавжудот ёки нарса—ҳодисадан ажрата олмаслиги ҳал қилувчи ўрин тутади.
Ҳаётий лавҳаларда барча нарса очиқ—ойдин бўлганлиги учун уларга ошиқча тўхталиб ўтирмай, қуйида Шумер асотирлари акс этган матнлар ва ушбу йўналишда яратилган тадқиқотларнинг қиёсий таҳлили асосида ўша давр кишиларининг ғайб олами билан муносабати хусусида баъзи мулоҳазалар билдиришга уриниб кўрамиз. Ушбу мавзудаги илмий адабиётларга кўз ташласак, бу масалада бир неча хил ёндошув мавжудлигининг гувоҳи бўламиз. Бу ёндошувлар, холис олиб қараганда, бир—бирини инкор этмайди, балки, маълум маънода, тўлдиради.
Улардан биринчи ёндошув ҳар бир жамоанинг, ҳар бир шаҳарнинг ўз «илоҳи» бўлган, деган қараш. Дарҳақиқат, ўша даврда Икки дарё оралиғида вужудга келган ҳар бир шаҳар—давлатда ўша шаҳар жамоаси сиғинадиган алоҳида санами бўлган ва айни ўша ғайбга алоқадор деб ҳисобланган зот ўша шаҳарнинг ҳақиқий "эгаси" деб тан олинган. Масалан, Ур шаҳрида — Ой санами Нанна, Кишда — Забаба, Уммада — Шара, Урукда — Инанна, Ниппурда — Энлил, Эридуда — Энки, Лагашда — Нингирсу, Сиппарда — Уту ( аккадча — Шамаш), Адабда — Нинмах (ёки Дингирмах), Иссинда — Ниниссина, Бобилда Мардук ва ҳ.к. Ҳар бир шаҳар марказида ўша бош санамга бағишлаб ўзининг махсус номига эга бўлган ибодатхона қурилган ва фаолият кўрсатган. (Қадимшунослар аниқлаган маълумотларга қараганда, ўша давр тилида "зиккурат"лар деб аталган бундай ҳашаматли ибодатхоналар кўп қабатли бўлиб, бу минтақада тош тахчил бўлганлигидан хом ғиштдан бунёд этилган). Улардан бир нечаларининг номлари ҳам бизгача етиб келган. Жумладан, Ур шаҳрида — Ой санами Нанна шарафига қурилган ибодатхона - Экишнугал деб аталган, Урукда — Инаннага қурилган ибодатхона — Эанна, Ниппурда — Энлил ибодатхонаси — Экур, Эридугда — Энки ибодатхонаси — Абзу, Лагашда — Нингирсу ибодатхонаси - Энинну, Адабда — Нинмах ибодатхонаси — Эмах ва ҳ.к. Байрамларда ушбу ибодатхоналарда шаҳарнинг кўпчилик аҳолиси иштирокида улкан маросимлар ўтказилган. Одатда ҳар бир шаҳар санамининг жуфти, "бекаси" ҳам алоҳида номга эга бўлган ва хатто улардан баъзиларининг қароргоҳлари ҳам алоҳида номланган. Масалан, Энлилнинг "рафиқаси" (асотирга кўра дастлаб қаллиғи) бўлмиш Нинлилнинг қароргоҳи "Киур" номи билан тилга олинади. Шунингдек, Наннанинг «жуфти ҳалоли» — Нингал, Нингирсуники — Бау ва ҳ.к. Ҳар бир шаҳар аҳли доирасида шаклланган асотирларда ўша шаҳар "санам"ини биринчи ўринга қўйиш, уни "бош қаҳрамон"га айлантириш тамойили яққол сезилиб туради.
Бу ҳаммаси — тўғри. Аммо назарий жиҳатдан шундай. Аслида бизгача етиб келган асотирлар анча мураккаб ҳолатни акс эттиради. Уларда Киш, Умма, Иссин, Сиппар, Адаб, Лагаш шаҳарларига оид алоҳида асотирлар деярли учрамайди (Агар "Лагаш ва Умма можаролари"да берилган Нингирсу ҳақидаги қиска хабарни ҳисобга олмасак). Ой санами Нанна фаолияти ёритилган бирор асотирни ҳам учратмадик. "Ойнинг туғилиши" деб номланган асотир ҳисса мавжуд, аммо унда асосан Наннанинг илоҳий ота—оналари ҳисобланмиш Энлил ва Нинлил орасидаги муносабатлар ва уларнинг ер ости салтанатидаги саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилинади. Қайд этиб ўтиш керакки, Утунинг Сиппар шаҳри билан, Нинмахнинг Адаб шаҳри билан боғлиқ эканлиги илмий адабиётларда тилга олинади, аммо биз шу ҳолатни акс эттирувчи асотирлар мавжуд эканлигидан ҳеч қандай хабар топмадик. Қайтага Уту ҳам, Нинмаҳ ҳам Урук ва Эриду шаҳарлари билан боғлиқ асотирлардагина учрайдилар. Ан, Уту, Инанна, Думузи санамлари барчаси мавжуд асотирларда асосан Урук шаҳри билан боғланади. Умуман, бизга ҳозиргача маълум бўлган асотирлар ва қаҳрамонлик қиссалари асосан Урук, Эриду ва Ниппур шаҳарлари, уларнинг бош санамлари фаолияти билан боғлиқ. 9 қаҳрамонлик қиссасининг барчаси Урук шаҳри ҳукмдорлари ҳақида нақл қилади. Бошқа барча мавжуд асотир ва алқовларнинг бош "қаҳрамонлари" асосан Ан, Энлил, Энки, Инанна, Уту, Думузи, Нинхурсаг (Нинмах)лар бўлиб, алоҳида Шумер санамлари рўйхатларида ҳам биринчилар қаторида шуларнинг номлари тилга олинади. Улардан ташқари Намму, Нанше, Нинурта, Нергал, Эрешкигал фаолиятидан сўз юритувчи баъзи асотирлар ҳам мавжуд. Ер ости салтанати ҳукмдори — Нергал аввал Кут ва Аппак шаҳарлари бош «санами» бўлганлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор. "Қиш ва ёз", "Чорва ва ғалла", "Омоч ва Кетмон" мунозаралари эса кўпроқ рамзийлик хусусиятига эга бўлиб, уларнинг биринчи ("фалсафий") қисмларида яна Энлил ва Энки фаолият кўрсатадилар.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish