Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet6/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

4. Асотир тафаккур нима?

Юқорида баён этилганидек, инсоният тарихий тараққиётининг биринчи уч даврида башарият тафаккури такомилида асотир тафаккур етакчи ўрин тутганлиги илмий адабиётларда кўп таъкидланган. Уларда асотир (“миф”) ўзи нима, у қандай ташкил топади, нималарга таянади, инсон ва жамият ҳаётида қандай ўрин тутади, асосий хусусиятлари нималардан иборат ва ҳ.к. масалалар хусусида батафсил ва турли-туман фикрлар баён этилган8. Асотирга материалистик ёндашув, идеалистик ёндашув, диний талқинлар — барчаси учрайди. Биз ушбу китобда ўз олдимизга қўйган мақсаддан келиб чиқиб ва бугунги кун даражасида тавҳид ҳақиқати, илм ва имон уйғунлиги тамойилларига мувофиқ равишда ушбу муҳим назарий муаммога махсус тўхталиб ўтишни лозим топдик.


Аслида асотир тафаккур нима?
Аввало, аниқ келишиб олиш керакки, бугунги кун одами учун асотир йўқ, фақат афсона бор. Асотирнинг афсонадан фарқи шундаки, ибтидоий одам ўз онгида шаклланган асотирни ҳақиқат деб қабул қилган, унинг қаҳрамонларини воқеий зотлар деб билган. Агар уларни ғайб оламига тааллуқли деб билса, уларга сиғиниб, ибодатхоналар қурган, улар шарафига қурбонликлар келтирган.
Албатта, ҳечқачон ҳамма инсонлар воқеликни бир хил қабул қилган эмас. Агар қадим дунёда инсонларнинг асосий кўпчилиги асотирларни ҳақиқат деб ҳисоблаган бўлсалар, Янги даврга келиб Европада материалистик қарашлар кенг ривожланиб борган сари вазият тескари томонга ўзгарди. Энди қадим асотирларни тўлиқ уйдирма асосига қурилган деб тасаввур қилиш зиёлилар орасида кенг ёйилди ва, айниқса, собиқ «СССР» ҳудудида бу фикрни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш мафкуравий кураш жабҳасида етакчи йўналишга айланди. Аслида ҳар икки қараш ҳам воқеликни тўғри акс эттирмаслиги бугунги кунда маълум бўлиб турипти. Бунинг илмий исботлари ҳам етарли. Масалан, «Илиада» достони мазмуни (Троя уруши) ҳақиқатда бўлиб ўтган воқеалар асосига қурилганлиги кейинги археологик қазилмалар туфайли ўз исботини топганлигини эслаб ўтсак, кифоя. Жиддийроқ ўйлаб кўрилса, ибтидоий инсонлар яратган қисса ва асотирлар тўлиқ уйдирма бўлиши мумкин эмас, чунки муайян воқеалар тизимини тўлиқ ўйлаб топиш учун анча ривожланган тахайюл оламига эга бўлиш керак. Фақат ибтидоий инсон кўп нарсани ўз амалий тажрибалари асосида тасаввур қилгани учун ҳақиқатда бўлиб ўтган ҳодисаларни ўз ақли етганича талқин этган, икки воқеани бир —бирига боғлашга қийналганда ўз тасаввурига яраша «хаёлий туташувлар» ўйлаб топган. Бундан ташқари турли ижтимоий тоифалар шаклланиб, уларнинг манфаатлари орасида номувофиқликлар вужудга кслгач, бу масалаларни ҳал қилиш йўллари ҳам асотир тафаккур даражасида қидирилган, давлат пайдо бўлгач эса, санаб ўтилганларга энди ўз даврига яраша хилма — хил мафкуравий талқинлар ҳам қўшилиб борган.
Моҳиятан олганда асотир тафаккур масаласи воқе Борлиқнинг объектив ҳолати ва моҳияти билан у ҳақда алоҳида шахснинг субъектив тасаввури орасидаги нисбатга оиддир. Инсон ҳечқачон Борлиқ ҳақиқатини охиригача англаб ета олмайди. Аммо башарият тараққий топиб, илм чуқурлашиб боргани сари Борлиқнинг объектив ҳолати билан у ҳақда инсоннинг субъектив тасаввурлари ўзаро яқинлашиб бора беради (ҳарҳолда, биз — илм кишилари — шундай ҳисоблаймиз). Ибтидоий инсоннинг Борлиқ ҳақидаги тасаввурлари бугунги илмий тасаввурлар даражасида бўлмаган. Ибтидоий инсон ўзи яхши билмайдиган нарсалар ҳақида ўзи яхши билган нарса— ҳодисаларга асосланиб туриб хулосалар қилган. Натижада ибтидоий тош қуроллар билан иш кўрган одамнинг Борлиқ ҳақиқати ҳақидаги тасаввурлари ҳам ўз турмуш даражасига яраша, бугунги ахборот асри кишисининг тасаввурларига нисбатан анча—мунча соддароқ, жўнроқ бўлган. Асотир тафаккур даражасида фикрловчи инсон субъектив (ўз онгидаги) тахайюл меваси билан воқе Борлиқнинг объектив моҳиятини ўзаро фарқ қилмайди, у Борлиқ ҳақиқатининг туб мазмунини равшан ҳис қила олмагани туфайли, зоҳирий, кўриниб турган алоҳида мавжудликларга биринчи навбатда эътибор қаратади. Яна бир нарса борки, ибтидоий инсон ҳосил қилган тасаввурлар илк шаҳар жамоаси даврида ҳам буткул йўқолиб кетган эмас, балки муайян ўзгаришлар билан қисман ривожлантирилган ҳолда сақланиб қолган.
Жаҳон илмида асотир тафаккурга оид ўнлаб назариялар мавжуд. Улар ичида энг кенг тарқалгани ва кўпчилик қабул қилгани бўйича, асотир тафаккур мавҳум тушунчаларни моддий нарса—ҳодисалардан алоҳида, ажратиб тасаввур қила олмасликдир. Аммо масалага бундай ёндошганда баъзи саволларга аниқликлар киритиш зарурати туғилади. Биринчидан, моддий нарса—ҳодиса, аниқроғи, моддий мавжудот ўзи нима? Ғайримоддий мавжудотлар борми? Улар фақат мавҳум тушунчалардан иборатми?
Бу саволларга аниқ жавоблар бўлмас экан, асотир тафаккур масаласи ҳам, қадим дунёда инсоният тафаккурининг такомили масаласи ҳам мавҳумлигича қолаверади. Ундан ташқари, умуман бу масалаларга жавоб аниқлашмаса, илм ва имон уйғунлиги масаласи ҳам тугал ҳал бўлмайди.
Аввало, биринчи савол: моддий мавжудот нима? Бунинг жавоби жуда оддий: замон ва макон кесишувида муайян ўринга эга бўлган мавжудотлар моддий мавжудотлардир. Моддий мавжудотлар аро юзага келган турли муносабатлар моддий ҳодисалар бўлади. Қолганлари ғайри моддий нарса—ҳодисалар бўлиб, улар ўзи неча турга бўлинади. Биринчидан, ғайб оламига оид нарса—ҳодисалар. Масалан, фаришталар, жинлар, жаннат, дўзах каби. Булар ҳақида биз фақат илоҳий китоблардан маълумот оламиз, аммо бу дунёда инсон уларни асл ҳолатида ўз кўзи билан кўрмайди, демак, унинг тасаввурлари ҳам кўзи билан кўра оладиган нарсалари, яъни моддий воқеликда мавжуд бўлган нарса-ҳодисалар асосида шаклланади. Ўз кўзи билан кўрмаган нарсасини аслида йўқ деб ҳисоблаш жоҳиллик ва такаббурликдан иборат, холос, чунки инсон сезги органларининг қудрати чекланган эканлиги аллақачон фан исбот қилган нарса. Иккинчиси, мавҳум тушунчалар. Улар ҳам аслида йўқ нарса эмас, ҳаётда бор. Аммо улар мавжудот эмас. Уларни ғайри моддий ҳодисалар деб аташ мумкин. Аниқроқ ифодаласак, улар анчагина мураккаб ҳодисалар бўлиб, илмий таҳлил йўли билан аниқланади. Аммо инсон тасаввурида шаклланган ҳар бир тимсол ҳам ғайри моддий ҳодиса бўлавермайди. Инсон тасаввуридаги тимсоллар бошқа, илмий аниқланган ғайри моддий ҳодисалар буткул бошқа нарсалардир. Масалан, оловни бир пайтлар моддий унсур деб билишган бўлса, ҳозир унинг моддий унсур эмас, балки жараён, яъни моддий ҳодиса эканлиги аниқланди. Ғайри моддий ҳодисаларга мисол — имон, меҳр каби тушунчалар бўлиши мумкин. Булардан ташқари ҳаётда шундай ҳодисалар ҳам учрайдики, уларда моддийлик ва ғайри моддийлик чатишиб кетган бўлади. Масалан, севги — муҳаббат шундай ҳодисалар қаторига киради. Хуллас, бу соҳа алоҳида таҳлил объекти бўлишга арзийдиган улкан бир майдондир. Асотир тафаккурга қайтадиган бўлсак, ҳар қандай моддий ва ғайри моддий нарса-ҳодисаларнинг инсон тасаввуридаги чатишуви асотир бўла бермайди. Асотир қандай бунёдга келади? Қачонки, бирор-бир моддий нарса-ҳодиса ғайбий қудрат манбаи деб тасаввур қилинсагина асотир пайдо бўлишига асос туғилади.
Бундай тасаввурларнинг инсон онгида шаклланиши турли сабабларга кўра юз бериши мумкин. Моддиюнчилар уларнинг ҳаммасини инсон онгидаги янглишувлар оқибати деб талқин қилади. Шу ўринда бир нарсани қайд этиб ўтиш ўринли-ки, диний эътиқод тасодифий сабаблар билан ёки иқтисодий ва сиёсий эҳтиёжлар натижасида пайдо бўлади деб тасаввур қилиш муаммони ҳал этмайди, балки бадтар чалкаштиради. Умуман, дунё яратилгандан бери яшаб ўтган неча миллиард инсонлар имонини беҳуда адашув деб беписандлик билан баҳо бериш ақлли одамнинг иши эмас. Инсон эътиқодининг мустаҳкам ва бардавом шакли бўлган диний эътиқод, яъни имон фақат ваҳий асосида ҳосил бўлади, деган қарашни асоссиз инкор этиш охир натижада яхшиликка олиб келмайди.
Аслида бу ҳодисалар мураккаб асосга эга. Биз кўриб турган моддий оламнинг ғайб олами билан туташуви ҳаётдаги доимий ҳодиса бўлиб, у турли шаклларда амалга ошади. Биз уларнинг барчасини тасаввур қилишга ожизмиз. Шундай бўлса ҳам икки тур туташувга эътибор қилишимиз мумкин. Биринчи туташув майдони — инсоннинг ўзи. Инсон маънавий камолот имконига эга бўлган моддий мавжудот бўлиб, унинг ғайб билан туташуви турли шакллар ва даражаларда намоён бўлади.
Биринчиси, алоҳида инсонларга насиб этгувчи ҳодиса бўлиб, «ваҳий» (русчада “откровение”) деб аталади. Ваҳий — пайғамбарлар воситасида инсонларга етказилувчи илоҳий хабардир. Илоҳий китоблар — Аллоҳ каломи бўлиб, ваҳий шаклида айрим пайғамбарларга нозил бўлади. Ваҳий бевосита пайғамбарларнинг ўзига тегишли хабар ҳам бўлиши мумкин. Ваҳий мазмунига кўра илоҳий ҳукмлар, ғайб олами ҳақида хабарлар, Борлиқ ҳақиқати хусусида ишоралар ва ибратомуз эслатмаларни ўз ичига олиши китобларда қайд этилган.
Иккинчиси, илҳом бўлиб, у ҳам Аллоҳдан. Бундай туташув кўпроқ авлиёлар, мажзублар, умуман, зиё эгаларининг руҳият майдонида юз беради. «Ваҳий»дан фарқли ўлароқ илҳом муайян кишилар доираси билан чегараланган эмас, Ҳақ йўлида астойдил риёзат чекиш оқибатида ҳар бир инсонга насиб этиш мумкин. Илҳомнинг ваҳийдан фарқи шуки, инсоний тафаккур маҳсули билан илоҳий илҳом орасидаги чегара илҳом насиб этган инсоннинг ўзига ҳам аниқ маълум бўлмайди. Шу сабабли бу масалада узил—кесил ҳукм чиқариш имкондан ташқари.
Ғайб олами билан моддий олам туташувининг яна бир муҳим йўналиши тасодиф, яъни инсон ўрганган моддий олам қонуниятларига хилоф юз берувчи воқеа-ҳодисалар бўлиб, бундай ҳолатларнинг энг фавқулодда кўринишлари мўъжиза шаклида бўлади. Аслида ҳаётдаги ҳар бир ҳодиса Аллоҳ мўъжизаси, фақат биз кўпинча буни сезмаймиз. Моддий оламнинг ғайб олами билан бундай туташувида ҳар қандай моддий нарса-ҳодиса ушбу туташув майдони сифатида ўзлигини намоён қилиши мумкин. Асотирнинг дунёга келишига юқорида санаб ўтилган ҳолатларнинг барчаси ҳам баҳона бўла олади. Бунда ибтидоий инсон ғайб оламидан келувчи хабарни бевосита моддий нарса-ҳодиса ёки зотнинг ўзи билан боғлаб идрок этади. Дунё диншунослик илмида «фетишизм», «тотемизм», «анимизм», мушриклик тизимлари («политеизм» — «кўпхудолик»), «санам», «бут» тушунчалари, турли сеҳргарлик маросимларининг пайдо бўлиши айни ушбу асосдан сарчашма олади.
Қадим дунё одамларининг ғайбга муносабати хусусида мулоҳаза юритар эканмиз, яна бир масалага эътибор бериб ўтишга тўғри келади. Европа илмида «кўпхудолик» («многобожие», — политеизм) тушунчаси қўлланилади. Ислом минтақасида айни шу ҳодиса «мушриклик» атамаси билан ифодаланади. Бу тушунчалар асл моҳиятига кўра бир ҳодисани англатса-да, исм қўювчиларнинг ёндошувида кескин фарқ бор. Мушриклик — субъект, яъни сиғинувчи зотнинг тасаввурига алоқадор белги. Бунда Аллоҳ — ягона, аммо инсон янглишиб, ягона Тангрига кимларнидир шерик қилади деган маъно яширинган. «Политеизм» эса сиғиниш объектига оид фикр бўлиб, қадим юнон тилида «поли» — «кўп», «теос» — «худо» маъносини билдириб, бу атама мазмунига кўра ваҳийни (Таврот, Забур, Инжил, Қуръони карим оятларини) инкор қилади. Яъни, инсон ўз ақли билан ғайбни билиши мумкин ёки инсон умуман Борлиқ ҳақиқатини била олмайди (“агностицизм”) деб ҳисоблаб, «якка худолик» (“тавҳид” – “единобожие”), «икки худолик» (“дуализм”), «кўп худолик» сингари турли қарашлар орасига моҳиятан тенглик ишорасини қўяди. Кейинги бобларда энг қадимги ёзма ёдгорликларда ўз аксини топган асотирларни таҳлил қилиш орқали ушбу масалага ҳам ўз муносабатимизни билдиришга уриниб кўрамиз.
Кейинчалик «мушриклик» (ёки «политеизм») деб ном олган ҳодисанинг шаклланиши турли сабаблар туфайли юз беради. Биз бу ҳақда фақат билвосита манбалар асосида фикр юритишга мажбур бўлганимиз учун 2 хил сабабни тасаввур этишимиз мумкин. Биринчиси, асотир — тафаккур ҳукмрон бўлган қадим даврларда инсон ўз ибтидоий тасаввурларига яраша ягона Тангри ҳақида янглиш фикр юритиб, ўз билимлари доирасига сиғмайдиган ғайб ҳодисалари ҳақида ўзи кўрган—билган моддий нарсалар даражасида хулосалар чиқариб, турли санамларга сиғинишни одат қилган. Ҳар бир қабила ўзига муайян санам ясаб олган ва ўшанга эътиқод қилган, яъни уни ғайбий қудрат манбаи деб билган. Аста—секин турли уруғ жамоаларидан қабилалар ўсиб чиққач, ўша санам қабила санамига айланган. Турли қабилалар ўзаро иттифоқ тузишга киришгач, ўзаро эътиқодлар ҳам чатишиб, мураккаб эътиқод тизимлари шаклланган. Ана шу ўзаро эътиқодий қарашларни эътироф қилиш билан мушриклик тизимлари (яъни «кўпхудолик» деган янглиш ном остидаги ҳодиса) вужудга келган.
Иккинчи фараз шуки, ибтидоий инсон қайси бир нарса-ҳодиса, жумладан, зотнинг хатти-ҳаракатида ғайбий қудратга оид ҳолат зоҳир бўлди, деб тасаввур қилса, ўша зотлар, ёки нарса-ҳодисаларни ғайбий қудрат манбаи деб билган ва кўп ҳолларда уларни сиғиниш объектига айлантирган. Яъни асотир тафаккур тизимида биз ҳозир янглишиб, «худо» (масалан, шумер тилида «дингир») деб таржима қилаётган белги — тушунча аслида «ғайбий қудрат манбаи» деган маънони англатган. Улар агар сиғиниш объектига айлантирилган бўлса, бу ҳолат ва шундай моддий тимсолларга нисбатан «санам» тушунчасини қўллаш дуруст бўлади. Яъни “санам”(“идол”, “Библия”нинг русча таржимасида “кумир”) — ибтидоий одам ғайбий қудрат манбаи деб билган моддий нарса-ҳодисанинг сиғиниш объектига айлантирилган тимсолидир.
Айтилганлар асотир тафаккур ва мушриклик тизимларининг соф гносеологик асослари бўлиб, жамият тараққиётида инсон яшаб турган воқеликнинг ўзгариб бориши, жамиятда турли мафкуравий тизимларга эҳтиёж туғилиши билан ундаги ғайб оламига муносабат ҳам мураккаблашиб боради. Бироз умумлаштириб айтадиган бўлсак, тарихда асотир тафаккурнинг шаклланиши ва ривожи уч босқични ўз ичига олади:

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish