Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти



Download 0,53 Mb.
bet9/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

Намнундакигардаги
Нингирсу учун имдубба42,
Энлил учун тахт,
Нинхурсаг учун тахт,
Уту учун тахт,
Қурди у.
Шумер шаҳарларининг аксарияти деҳқон жамоалари мулкидан алоҳида ажралиб чиққан ибодатхона мулки атрофида ташкил топган бўлиб, ҳар бир шаҳар унинг аҳолиси эътиқод қиладиган муайян «санам»нинг ҳимоясида ҳисобланарди. Тарихчи—қадимшуносларнинг аниқлашларига кўра илк шаҳарларнинг ўзак қисмини ибодатхона ёки арк ташкил қилган. Масалан, қадим Шумердаги кўп шаҳарлар ҳудудининг деярли 1|4 қисмини одатда ибодатхона ва арк эгаллаб турганлиги маълум43 . Бу ҳолат бежиз эмас. Икки дарё оралиғида милоддан аввалги IV минг йиллик бошларида шаклланган деҳқон жамоалари асосий экин ерларидан ажралиб турувчи тепаликлар устига қурилган алоҳида қишлоқларда жойлашган бўлиб, илк шаҳарлар ана шу қишлоқлардан баъзиларининг кенгайиб, ривожланиши ҳисобига пайдо бўлган деб тасаввур қилиш мумкин. Ушбу деҳқон жамоаларининг ҳарбирида уларнинг ўзлари сиғинган санамларига атаб қурган ибодатгоҳлари бўлган. Илк шаҳарлар аслида ана шу маънавий марказлар атрофида шакл ола бошлаган бўлиб, дарҳақиқат, Икки дарё оралиғидаги деярли барча шаҳарлар маҳаллий санамларга бағишланган ибодатхоналар атрофига уюшганлиги, ўша санам шаҳарнинг эгаси ҳисобланганлиги бунга далолатдир.
Деҳқон жамоалари макон топган кичик қишлоқларнинг йирик шаҳарларга айланиш жараёни давомида деҳқон жамоаларининг ибодатгоҳлари ҳам такомил топиб, қудратли ва маҳобатли ибодатхоналарга айланиб борган.
Аста-секин деҳқон меҳнатининг самарадорлиги ошиб, заҳира бойлик кўпайгани сари, ғайб оламига эътибор ҳам ошиб борди, олдинги оддийгина шиббаланган тепаликлар устига махсус иморатлар қурила бошланди. Ибтидоий жамоа даврида ҳар бир уруғ жамоанинг ўзи эътиқод қилган санами ушбу инсонлар деҳқончиликни касб қилиб олгач, деҳқон жамоа сиғинувчи ғайбий қудрат сифатида идрок этила бошлаган. Шумер халқи сингари қабилалар иттифоқи даражасида тараққий этган инсонлар жамиятида ушбу иттифоқ ташкил топиши билан унинг таркибига кирган уруғ жамоаларининг санамлари ҳам ўзаро тан олиниб, инсонлар онгида мушриклик асотир тизимлари вужудга келган. Шумер шаҳар—давлатлари шаклланган тарихий босқичда алоҳида деҳқон жамоаларида мавжуд бўлган ибодатгоҳлар улуғвор ибодатхоналарга айланиб, улар атрофида аҳолиси зич жойлашган, асосан ҳунармандчилик, савдогарчилик ва коҳинлик вазифаларини ижро зтувчи, ижтимоий тоифалар вакилларидан ташкил топган шаҳарлар пайдо бўлган зди.
Ана энди бевосита маънавий муносабатлар доирасига кириб қолдик. Соф маънавий масалаларни ҳал қилмай туриб, қадим замон кишисининг сиёсат соҳасида қўяётган қадамларини ҳам яхши англаб бўлмайди. Бу масалани яхши тушуниб олиш учун 1—бобда баён қилинган мулоҳазаларни давом эттирамиз.
Маълумки, дин имон ва ибодатдан ташкил топади, яъни дин фақат онгга, англаб етишга боғлиқ ҳодиса эмас, у муайян маросимларни, муносабатларни тақозо этади. Ҳар бир инсоннинг ўз эътиқоди бўлиши мумкин, аммо ўз дини бўлмайди. Дин жамоага оид ҳодисадир. У муайян маънода жамоани бирлаштириб туришга хизмат қилади, дейиш ҳам мумкин. Шумер матнлари айни шу илк диний тизимларнинг шаклланиш жараёнларини ўзида акс эттиради. Шумер матнларида тасвирланган, мадҳ этилган санамлар фақатгина «руҳ» эмас, ёки «сув эгаси», «шамол эгаси» эмас, балки муайян жамоанинг, муайян қишлоқ ёки шаҳарнинг «хожаси» («ҳукмдори», «ҳомийси») ҳамдир. «Санам» атамаси фақат ушбу босқичдагина ўз моҳиятини тўлиқ намоён қилади. Бу энди «анимизм» эмас, балки диндир.
Бу даврда пайғамбарлар бўлганми? Аниқ ҳужжатларсиз бир нарса дейиш қийин. Аммо бу даврда ҳануз яхлит илоҳий китоблар нозил бўлмаганлиги эҳтимолга яқин. Шу маънода бу даврни юқорида тилга олиб ўтганимиз «Авесто»да Йима вахишта (Жамшид) ҳақидаги асотирда тасвирланган ер юзини обод қилиш даври (яъни, Зардуштга ваҳий тушмасдан олдинги даврга) қиёслаш мумкин.
Аллоҳ таоло ўз илоҳий калимасида «мен инсонга қалам орқали билим бердим» дейди. Балки шумер ёзувининг кашф этилиши ўзи илоҳий иноятдир. Валлоҳу аълам биссавоб. Ҳар ҳолда илк шумер ҳукмдорларидан ҳисобланувчи Энмеркар ҳақидаги асотир қиссалар бежиз яралмагандир. Уни «шумер ёзувининг асосчиси» дейилиши бесабаб эмасдир. Бизга Аллоҳнинг кўп сирлари охиригача маълум эмас.
Ибтидоий жамоа тузумининг дастлабки босқичида ҳар бир уруғ жамоа алоҳида яшаган пайт учун илм (Борлиқни идрок этиш) ва имон (ягона тангри эътиқоди) орасидаги уйғунлик ошиқча бузилмаган. Аммо уруғ жамоалар қабилалар даражасига ривожланиб, қабила иттифоқлари вужудга кела бошлагач, вазият ўзгарган. Қабилалар иттифоқида бир тилда (ёки яқин қардош тилларда) гаплашувчи халқлар бир-бирини инсон ўрнида кўриб, муроса қилишни ўргангач, бир-бирининг санамлари ҳам маълум даражада ўзаро эътироф эта бошлади. Натижада «кўпхудолик» (аниқроғи, «мушриклик») тизимлари шаклланишга бошлади. Биз бу жараёнларнинг аслида аниқ-таниқ қандай кечганлигини билишимиз иложи йўқ, чунки ибтидоий жамоада ёзув йўқ. Шу сабабдан ибтидоий инсонлар идрокида кечаётган ўзгаришларнинг бевосита ёзма матнларда ўз аксини топиши имкондан ташқари.
Агар ибтидоий жамоа вакилининг онгидан кечаётган жараёнлар бизга бевосита маълум бўлмаса, қадим Шумерда илк ёзувнинг пайдо бўлиши айни шу муаммоларни ҳал қилиб, бизга бу давр одамларининг Борлиқ ҳақиқатини қандай идрок этганлиги ҳақида улар қолдирган ёзма ёдгорликлар орқали тасаввур ҳосил қилишга имкон беради.
Қадим Шумер шаҳар—давлатларидаги иқтисодий, сиёсий, маданий ривожланиш жараёнлари XIX—XX асрлар давомида дунёдаги кўплаб тадқиқотчиларни ўзига жалб этган. Бу мавзуларда ўнлаб китоблар, саноқсиз мақолалар ёзилган. Аммо биз ҳануз уларнинг кўпчилигидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмадик. Ҳозирча шумер ёзувидаги матнларни бевосита таҳлил қила олиш имкониятимиз ҳам йўқ. Шу сабабли ушбу ёзганларимиз асосан рус тилига таржима қилинган манбалар ва тадқиқотлар заминида бўлиб, масалага илк ёндошув сифатида, келгусида яратилиши лозим бўлган мукаммал тадқиқотларга бир муқаддима сифатида қабул қилинишини сўрар эдик.
Шумер ёзувида етиб келган матнлар орасида бугунга қадар аниқланган 150 дан ошиқ асотирлар, бадиий ва тарихий асарлар мавжудлиги китобларда баён этилган. Шулардан 50 га яқини машҳур америка шумершунос олими С.Н.Крамер асарларида таҳлил қилинган. Бу китобда биз билдирган мулоҳазалар асосан С.Н.Крамернинг рус тилига таржима этилган «Тарих Шумердан бошланади» асари, рус шумершуноси И. Дьяконовнинг «Ур шаҳрининг одамлари», поляк тарихчи олимаси Ю. Заблоцканинг «Қадим Яқин Шарқ тарихи» китоблари, икки жилдли «Жаҳон халқлари асотирлари» қомусининг тегишли мақолалари ва бошқа бир қатор назарий тадқиқотларга таяниб ёзилди.
Қуйида С.Н.Крамер китобида у ёки бу даражада таҳлилга тортилган асарларнинг асотир дунёқарашни акс эттиришига кўра таснифланган рўйхатини келтирамиз (баъзи асарлар таркиби мураккаб бўлгани учун уларни мазмунига кўра бир неча қисмга ажратиб алоҳида-алоҳида ном остида кўрсатиб ўтишни мақбул кўрдик):

  1. "Фалсафий асотирлар":

"Энки ва ер юзининг обод этилиши",
"Инсоннинг яратилиши" (1—қисм)
«Кетмоннинг яратилиши»
"Зиусудра ва тўфон воқеаси"
«Осмонлар ердан ажралганда...» («Билгамес, Энкиду...», 1—қисм)
«Қадим замонларда...» («Энмеркар ва Аратта ўлкаси» қиссасидан)
Ғалла ва Чорва мунозараси» (1 —қисм)
«Ёз ва қиш мунозараси» (1 —қисм)
"Дилмун ҳақида" («Энки ва Нинхурсаг», 1 — қисм)

  1. "Алқов — асотирлар":

«Энлил шарафига алқов»
«Нанше шарафига алқов» (250 сатр)

  1. "Асотир—мунозаралар"

«Кетмон ва омоч мунозараси» (144 сатр)
«Ғалла ва Чорва мунозараси» (2 —қисм)
«Ёз ва қиш мунозараси» » (2 —қисм)

  1. "Асотир—қиссалар":

«Инаннанинг ер ости салтанатига сафари»
«Нинурта жасорати»
«Шукаллитуданинг кечирилмас гуноҳи» (200 сатр)
«Ойнинг туғилиши»
«Энки ва Инанна»
«Энки ва Нинмах» («Инсоннинг яратилиши», 2 —қисм)
«Энки ва Нинхурсаг» (3 —қисм)
«Энки қайиғи ер ости салтанатида» («Билгамес, Энкиду...»,2 —қисм)
«Энки ва Нинсар» («Энки ва Нинхурсаг», 2 қисм)
«Ур —Намму ер ости салтанатида»


  1. Download 0,53 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish