16.5. Тижорат банклари активлари шаклланиши.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015-йил 13-юндаги 14/5 сонли “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий ёъқотишларни қоплаш учун заҳиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш, тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан банк активларига:
Кредит, овердрафт, лизинг , фаcторинг, қимматли қоғозлар, инвеститсиялар, бошқа банклардаги маблағлар, бўлиб-бўлиб тўлаш шаклидаги сотилган мулклар балансдан ташқари моддалар (чақариб олинмайдиган кредит мажбуриятлари, фойдаланган кредит ишлари, аккредитивлар, кафолатлар) ҳамда молиялаш билан боғлиқ барча бошқа талаблар;
Муаммоли активлар – сифати “Қониқарсиз”, “Шубҳали” ва “Умидсиз” деб таснифланган активлар.
Махсус заҳиралар – сифати “субстандарт”, “қониқарсиз”, “шубхали” ва “умидсиз” деб таснифланган активлар бўйича эҳтимолий ёъқотишларни қоплашга мўлжалланган мажбурий заҳиралар;
- Стандарт активларга яратиладиган заҳиралар – тижорат банки фолияти давомида ёки
бирор-бир фаолият тури натижасида эҳтимолий юқотишларни қоплаш мақсадида
ташкил қилинган заҳиралар;
Шартлари қайта кўриб чиқилган активлар-шартнома ва унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган активлар;
Тижорат банки активлари бўйича эҳтимолий юқотишларни қоплаш учун мажбурий заҳиралар депозитлар – активлар бўйича эҳтимолий юқотишларни қоплаш учун тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги мажбурий заҳиралри депозитлари;
Таъминланмаган активлар – таъминотсиз берилган ёки таъминоти белгиланган
тартибда расмийлаштирилмаган активлар киради.
Умуман, банклар бажарадиган оператсиялар ичида банк активлари билан боғлиқ оператсиялар банклар фаолиятида муҳим ўринни эгаллайди, чунки банкларни даромади айнан активларни жойлаштириш билан боғлиқ. Бунда асосий ўринни кредитор билан боғлиқ оператсиялар эгаллайди.
Банк амалиётида банклар томонидан бериладиган кредитлар уларни сифат даражасига кўра “стандарт”, “субстандард”, “қониқарсиз”, “шубҳали” ва “умидсиз” тоифаларга бўлинади.
Марказий банк Бошқарувининг юқоридаги 14/5-сонли қарорида келтирилганидек, “стандарт” кредит дейилганда қарзларнинг ўз муддатида тўланишига шунха туғдирмайдиган кредит тушинилади.
Қарздорнинг молиявий ҳолати барқарор ҳисобланган, лекин айрим салбий ҳолатлар ёки тенденсиялар маълум бўлиб, агар улар бартараф этилса, молиялаштирилган лойиҳанинг амалга ошишига ёки қарздорнинг активи ўз вақтида тўлаш қобилятига нисбатан шубҳа пайдо бўлиши мумкин бўлган активлар сифати “субстандарт” деб таснифланади.
Тижорат банки “субстандарт” деб таснифланган активлар учун уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг ўн фоизи миқдорида махсус заҳира шакллантириши лозим.
Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати “қониқарсиз” деб таснифланади:
Асосий тўлов манбалари қарз тўлаш учун етарли бўлмаса, таъминотга қўйилган мулкни қарз олувчининг бошқа асосий воситаларини сотиш, тўланиши лозим бўлган қарзни узайтиришларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча тўлов манбаларини топиш талаб этиладиган бўлса;
Қарз олувчининг жорий молиявий ҳолати ёки унинг пул маблағларининг мулжалланаётган оқими мажбуриятларни қоплаш учун етарли бўлмаса;
Қарз олувчининг капитали етарли даражада бўлмаса;
Ушбу соҳага нисбатан тенденсия ва истиқболлар барқарор бўлмаса;
Таъминот қиймати асосий қарз суммасидан ошмаган, ҳеч бўлмаганда
асосий қарзининг тўланмаган суммасига тенг бўлса;
Асосий қарз фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлиб, унинг
муддати 90 кундан ошмаган бўлса;
Тижорат банки сифати “қониқарсиз” деб таснифланган активлар учун уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг 25% миқдорида махсус заҳира шакллантирилиши лозим.
Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати “шубхали” деб таснифланади.
“қониқарсиз” активларнинг ҳеч бўлмаганда бирорта кўрсаткичи,
шунингдек, айрим бошқа салбий тавсифлари маъвжуд бўлса (бозорда осон сотиладиган таъминотнинг мавжуд эмаслиги ёки таъминланмаган активларнинг мавжудлилиги ёхуд қарз олувчининг банкрот деб эълон қилиниши);
Яқин келажакда активнинг қисман тўланиш эҳтимоли мавжуд бўлса;
Асосий қарз ва фоизлар бўйича 90 кундан ортиқ, лекн 180 кундан
ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.
Тижорат банки сифати “шубхали” деб таснифланган активлар учун уларнинг қайтарилмаган асосий қарз (қолдиқ) суммасининг 50 % миқдорида махсус заҳира шаклланиши лозим.
Қуйида келтирилганлардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларни сифати “умидисз” деб таснифланади.
ҳуқуқлардан фойдаланиш ёъли билан тижорат банки томонидан балансга қабул қилинган кундан бошлаб ўн ой муддатда сотилмаган ва банк фаолиятини кенгайтириш учун сотиб олинган бинодан икки йил мобайнида фойдаланилмаган ҳамда банк фаолияти учун ортиқ фойдаланилмай қўйилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида сотилмаган бўлса;
Активларни тўлаш муддати узайтирилган бўлса;
Асосий қарз ва фоизлар бўйича 180 кундан ортиқ кунга муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса;
Тижорат банки сифати “умидсиз” деб таснифланган активлар учун уларнинг
қайтарилмаган асосий қарз(қолдиқ) суммасини 100 % миқдорида махсус заҳира шакллантирилиши лозим.
Ушбу махсус заҳиралар банкларнинг фойдаси ҳисобига, фойда етмаган холларда банк сармояси ҳисобига ташкил этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |