Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «банк иши» кафедраси


Мустақил таълим машғулотлари



Download 6,32 Mb.
bet2/132
Sana13.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#662707
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132
Bog'liq
Гайбуллаев Р УМК Пул ва банклар 3 курс

2.

Мустақил таълим машғулотлари

204

3.

Глоссарий

206

4.

Иловалар




4.1.

Фан дастури

216

4.2.

Ишчи фан дастури

227

4.3.

Тарқатма материаллар

240

4.4.

Тестлар

246

4.5.

Баҳолаш мезонлари

257

4.6.

ЎУМ нинг элеcтрон варианти





1.ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ
1.1.Маъруза матнлари
1-мавзу: Фаннинг мақсади, предмети ва вазифалари.
Режа:



  1. Пул ва банклар фанининг предмети ва методи

  2. Фаннинг мақсади, аҳамияти ва вазифалари

  3. Иқтисодиётни модернизатсиялаш шароитида пулни тутган ўрни ва пул муносабатларини бозор муносабатларига мослиги

Адабиётлар: 2, 4, 20, 21, 22, 23, 37, 38, 40, 49, 51, 54, 55, 67.
Таянч тушунчалар:модернизатсия, пул ресурслари, кредит, пул–кредит сиёсати, пул айланиши, пул ислоҳотлари, технологик ўзгаришлар, кузатув, гуруҳлаш, расчот-конструктив, бозор иқтисодиёти,
Мавзуни ўтишда қўлланиладиган педагогик технологиялар:
Фан бўйича тузилган ўқув услубий мажмуага асосан маъруза давомида “Ақлий ҳужум “, “Т - схема”, “Блис-сўров”, “Мунозара”, “Кейс-стади” ва бошқа усулларидан фойдаланилади.



    1. Фаннинг мақсади, предмети ва вазифалари.

Пул ва банклар фани иқтисодиёт қонун - қоидалари ва ривожланиш тамойилларини ўрганувчи иқтисодий фанлар таркибига кирувчи махсус фанлардан бўлиб иқтисодиётни у ёки бу соҳасини алоҳида хусусиятларидан келиб чиқиб ўрганади.
Мамлакатимиз иқтисодиётини эркинлаштириш ва модернизатсиялаш жараёнлари бевосита амалга оширилаётган пул – кредит сиёсати билан, пул ресурслари билан боғлиқ. Пул ресурслари мамлакат иқтисодиётини маблағ билан таъминлаш, иқтисодий ислоҳатларнинг самарасини белгиловчи омил бўлиб ҳисобланади.
Пул ва банклар фани ўтилиши мўлжалланган таълим йўналиши талабалари юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб замонавий пул, кредит ва банклар бўйича етарли билимларга эга бўлиши муҳим ҳисобланади.
Ушбу фан талабалардан пул, кредит ва банкларни назарий асослари билан бирга улардан халқ хўжалигининг турли тармоқлари хусусиятларини,уларда маблағлар айланиши тартибидан келиб чиқиб тегишли билимларга эга бўлишни тақазо этади.
Бу биринчи навбатда фанни предметида ўз аксини топган пул, кредит ,банклар билан боғлиқ иқтисодий жараёнлардир.
Демак, пул, кредит ва банклар фанинг предмети бўлиб микро ва макро даражадаги пул, кредит ва банклар бўйича муносабатлар, улар бўйича қонуниятлар ҳисобланади. Фанни предмети таърифидан келиб чиқиб:
Пул – бу махсус товар бўлиб у ҳамма товар ва хизматлар учун умумий эквивалент ҳисобланиб товарларни бир –бирига айирбошлаш вазифасини бажаради.
Кредит – бу ўз эгалари қўлида вақтинча бўш бўлган айрим қиймат ёки пул маблағларининг бошқалар томонидан маълум муддатга ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш бўйича муносабатлардир.
Банклар – бу пул маблағларини йиғувчи, сақлаб берувчи, кредит – ҳисоб ва бошқа воситачилик оператсияларини бажарувчи ташкилотлардир.
Фаннинг методи фан предметини ўрганишни таъминлайдиган ёндашув ва усуллардан иборат.
Бу усулларнинг бири бўлиб иқтисодий ҳодисаларни ва келиб чиқиш сабаблари, ундаги ўзгаришларни боришини туриб қолган ҳолда эмас, балки динамикада ўрганиш ҳисобланади.
Фан иқтисодиётнинг турли соҳаларини ўрганишда улар хусусиятига тегишли технологик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ёндашади. Шу каби фанни ўрганишда иқтисодий тадқиқотларни кузатув, гуруҳлаш, таққослаш, монографик, расчот – конструктив ва таҳлилнинг бошқа усулларидан фойдаланилади.
“Пул ва банклар” фанинг мақсади–бозор иқтисодиёти шароитида республикамизда пул, кредит ва банклар соҳаси қонуниятлари, уларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришдаги ўрнини тушуниб етадиган, пул – кредит муносабатларини ва ривожланиш йўналишларини таҳлил этадиган юқори малакали иқтисодчи мутахасислар тайёрлашга ҳисса қўшишдан иборат.
Бу фан талабаларни пул ва банкларни назарий асосларини ўргатиш билан бирга улардан халқ хўжалигида фойдаланишда унга хос бўлган услуб ва усуллар асосида тегишли билимларни чуқурроқ эгаллашни таъминлашда аҳамиятли ҳисобланади.
Умуман, иқтисодиётни барқарор фаолият кўрсатишини таъминлашда пул, кредит ва банкларни ўрни беқиёс ҳисобланади.
Юқоридагбиларидан келиб чиқиб “Пул ва банклар” фанининг вазифаси талабаларни пул, кредит ва банкларнинг қонуниятлари, уларни ижтимоий такрор ишлаб чиқаришда тутган ўрнидан ҳамда ушбу соҳаларда мустақил ишлашга тайёрлашдан иборат.
Умуман, пул ва банклар олдига уни ўқув дастурида таъкидланган қуйидаги вазифалар қўйилган:
-Пул, кредит ва банкларнинг моҳияти,зарурлиги, белгилари ва функсияларини
-Пул, кредит ва банк тизимини
-Ўзбекистон Республикаси пул, кредит ва банк тизими хусусиятларини
-Пул, кредит ва банк сиёсатини
-Пул муомаласини тартибга солишнинг усулларини
-Пул – кредит сиёсати тушунчаси ва аҳамияти
-Пул айланиши ва унинг тузилишини
-Пул ислоҳатларининг зарурлиги, уларни ўтказиш тартиби ва шаклларини
-Банк тизими ва уни бўғинларини
-Пул, кредит ва банклар бўйича бошқа тушунчалар ҳамда улардаги ўзгаришларни талаба билиши ва улардан фойдалана олиши лозим.



Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish