Мавзу: Гиёхванд дори воситаларини ҳисобга олиш таксимлаш сотиш бериш ва саклаш тартиби Режа



Download 56,28 Kb.
bet1/8
Sana25.02.2022
Hajmi56,28 Kb.
#306366
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
doston fitq


Мавзу: Гиёхванд дори воситаларини ҳисобга олиш таксимлаш сотиш бериш ва саклаш тартиби
Режа:
I.Кириш.
1. Гиёхванд дори воситаларини психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашишнинг ҳалқаро асослари.
II.Адабиётлар шархи.
2.1.Бирлашгaн Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳвандлик воситалари ва исихотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш тўғрисида 1988 йилдаги Коивенцияси
III. Амалий кисм.
3.1. Гиёхванд дори воситалари ва психлтроп моддалар муомаласини лицензиялаш тартиби
3.2. Дорихоналарда гиёхвандлик воситаларини ҳисобга олиш, сотиш, бериш ва сақлаш
3.3. Дорихона омборларида гиёхвандлик воситалари ва махсус пушти рецептура бланкларини сақлаш, бериш ва хисобга олиш
4.4. Илмий-текшириш институтлари, олий ўқув юртлари ва назорат-таҳлил лабораторияларида гиёхвандлик воситаларини сақлаш,бериш ва ҳисобга олиш
IV. Хулоса
V. Фойдаланилган адабиётлар
VI. Мундарижа

I.Kириш.
1.1. Гиёхванд дори воситаларини психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашишнинг ҳалқаро асослари.
Гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилиш билан курашиш сохасидаги халқаро шартнома хуқуқи XX асрнинг бошларида юзага келди. Ҳозирги вақтда гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш тўғрисида бир қатор кўптомонлама шартномалар мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси 1912 ва 1988 йиллар оралиғида тузилган. Улар гиёҳвандлик воситаларини назорат қилишнинг мавжуд халқаро тизими учун хуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Гиёҳвандлик воситаларини назорат этиш халқаро тизимининг амал қилиши халқаро шартномалар қоидаларига мувофиқ алоҳида давлатларнинг юрисдикцияси доирасида миллий назорат тамойилига асосланади. Маълум бир шартноманинг иштирокчиси бўлган ҳар бир давлат тегишли қонун хужжатларини қабул қилиш, зарур бўлган маъмурий ва хуқуқни мухофаза этиш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳамда нафақат бошқа давлатлар билан, балки ушбу шартномаларга мувофиқ ташкил этилган гиёҳвандлик воситаларини назоратга олишга доир халқаро органлар билан хам ҳамкорлик қилиш мажбуриятини олади. Тегишли шартноманинг иштирокчиси бўлмаган бошқа барча давлатларга ушбу чора-тадбирларни уларнинг ҳар бири учун шартнома кучга киргунига қадар муваққат асосда қўллаш таклиф этилади.Гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш бўйича амал қилаётган асосий халқаро шартномаларга 1961 йилдаги гиёҳвандлик воситалари тўғрисида Ягона Конвенция (мазкур Конвенцияга тузатишлар тўғрисида 1972 йилдаги Баённома асосида кучайтирилган), 1971 йилдаги Психотроп моддалар тўғрисидаги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1988 йилда қабул қилинган Гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш тўғрисидаги Конвенциялари киради.1961 йилдаги Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги Ягона Конвенция: ягона шартнома, ягона назорат қилиш механизми1964 йилнинг 13 декабрида кучга кирган 1961 йилдаги Конвенция ва кейинчалик унинг матнига, 1961 йилдаги гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги Ягона Конвенцияга тузатишлар киритиш тўғрисида 1972 йилдаги Баённомага мувофиқ киритилган тузатишлар гиёҳвандлик воситаларини назорат қилишга доир халқаро фаолият тарихида катта ютуқ бўлиб ҳисобланади. 1961 йилдаги Конвенция содда ва самарали хужжат деб тан олинди ва кейинчалик кенг эътирофга эга бўлди.1961 йилдаги Конвенцияни ишлаб чиқишда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти олдида учта вазифа турар эди:

  • ушбу сохада барча амал қилаётган кўптомонлама шартномаларни кодификация қилишдан иборат бўлган асосий вазифа муваффақиятли ҳал қилинди;

  • шунингдек, янги шартномада назорат қилиш механизмини соддалаштириш ва рационаллаштиришга эришилди, бу эса халқаро хамжамият саъй- ҳаракатларининг самарадорлигини ошириш йулида яна бир муҳим қадам бўлди.

Доимий марказий қўмита ва гиёҳвандлик воситалари бўйича назорат органи ягона унификацияланган орган Халқаро гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш Қўмитасига ўзгартирилди. 1961 йилдаги Конвенция қоидаларига мувофиқ бошқа маъмурий функциялар бирлаштирилди, соддалаштирилди ва кенгайтирилди;

  • Конвенциянинг учинчи вазифаси амал қилаётган назорат тизимларини кенгайтириш ва уларни гиёҳвандлик воситалари учун хом ашё сифатида ўстирилаётган ўсимликларни етиштиришга жорий этишдан иборат эди.

1961 йилдаги Конвенция қоидаларига мувофиқ аввалгидек опиум ишлаб чиқарилиши устидан қаттиқ назорат қилиш амалга оширилмокда, кокаин бутаси ва каннабис эса етиштирилиши халқаро назорат остида бўлган ўсимликлар рўйхатига киритилган. Шунингдек, 1961 йилдаги Конвенцияда унинг қоидаларини қўллаш мақсадида, махсус миллий бошқарувни ташкил этиш назарда тутилган. Конвенцияда иштирок этувчи давлатларга таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган ўсимликларни фақатгина тиббий ва илмий мақсадларда фойдаланиш учун зарур бўлган миқдорларда етиштиришга кўрсатма берилган. 1961 йилдаги Конвенциянинг айрим қоидалари гиёҳвандларни даволаш ва реабилитация қилиш билан боғлиқ янги мажбуриятларни ўз ичига олади. 1925 ва 1931 йиллардаги конвенцияларнинг айрим қоидалари, яъни ҳисоблашлар ва статистик маълумотлар тизимлари тўғрисидаги қоидалар самарали бўлганлиги сабабли деярли ўзгаришларсиз сақланиб қолган. Илгари қабул қилинган шартномаларнинг ўзгаришсиз қолган бошқа қоидаларига импорт ва экспорт қилувчи давлатларнинг хукумат органлари экспорт ва импорт қилиш учун аниқ рухсат беришлари тўғрисидаги хамда хукуматларнинг шартномани амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этишлари ва Бош котиб орқали шартномани амалга ошириш мақсадида қабул қилинган миллий қонунлар ва қоидалар билан алмашиниш хақидаги талаб тааллуқлидир. Шунингдек, гиёҳвандлик воситаларининг ишлаб чиқарилиши ҳамда уларнинг савдоси ва тарқатилиши устидан назорат қилиш тўғрисидаги қоидалар хам сақланиб қолди. Бундан ташқари, 1961 йилдаги Конвенция Рўйхатларига 1948 йилдаги Баённомага мувофиқ назорат қилиш амалга оширилган янги синтетик гиёҳвандлик воситалари киритилди.Турли назорат тартиботларини яратиш мақсадида 1961 йилдаги Конвенцияга мувофиқ гиёҳвандлик воситалари тўртта гурухлар ёки Рўйхатларга тақсимланган. Таърифга кўра, I ва II Руйхатларда санаб ўтилган воситалар гиёҳвандлик воситалари бўлиб ҳисобланади. I Руйхат гиёҳвандлик воситалари ашёнинг ҳар хил турларини (каннабис, каннабис смоласи (гашиш), опиум, кока барги), опиатларни, экгонин-кокаин гурухидаги гиёҳвандлик воситалари ва синтетик гиёҳвандлик воситаларининг катта миқдорини ўз ичига олади. II Руйхат 1931 йилдаги Конвенциянинг II гурухида санаб ўтилган гиёҳвандлик воситаларидан иборат бўлиб, унга айрим синтетик гиёҳвандлик воситалари қўшилган. I ва II Руйхатларга киритилган гиёҳвандлик воситаларининг тузлари ва изомерлари гиёҳвандлик воситалари каби назорат қилинади. Гиёҳвандлик воситалари аралашмалари сақлаган препаратлар ўз таркибида бўлган асосий гиёҳвандлик воситалари каби назорат қилинади. III Руйхатга таркибидаги ўзига хос хусусиятлар туфайли айрим назорат чораларининг амал қилиши доирасидан чиқарилган гиёҳвандлик воситаларига тааллуқли препаратлар киради. IV Руйхат I Руйхатда санаб ўтилган бир қатор гиёҳвандлик воситаларини ўз ичига олган бўлиб, улар ўта хавфли ҳисобланади ва уларга нисбатан томонлар махсус назорат чораларини қўллашлари эҳтимолдан ҳоли эмас. Гиёҳвандлик воситаларини тўртта рўйхат бўйича тақсимлаш тўғрисидаги қарор турли моддалар ва бирикмаларга нисбатан кўпрок ёки камроқ назоратни амалга ошириш заруриятидан келиб чиққан.1961 йилдаги Конвенцияга мувофиқ опиумни чекиш, истеъмол қилиш, кока баргларини чайнаш, каннабис смоласини чекиш ва каннабисдан нотиббиёт мақсадларида фойдаланиш тақиқланади. Тегишли давлатларга ушбу эски одатларни тақиқлаш натижасида юзага келиши мумкин бўлган маълум бир қийинчиликларни енгиб ўтишга имкон берадиган ўтиш даври белгиланди. Мазкур йигирма беш йиллик ўтиш даври 1989 йилнинг декабрида тугади.1961 йилдаги Конвенция кейинчалик 1975 йилнинг 8 августида кучга кирган 1972 йилдаги Баённома асосида мустаҳкамланди. 1972 йилдаги Баённомада гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний ишлаб чикарилиши, муомаласи ва истеъмол килинишининг олдини олишга доир фаолиятни кучайтириш зарурияти уқтирилди. Шунингдек, унда гиёҳвандларга даволаниш ва реабилитация билан боғлиқ хизматларни тақдим этиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилади ҳамда даволаш, ўқитиш, кейинги парваришлаш, реабилитация ва ижтимоий қайта тиклашни гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ хуқуқбузарликни амалга оширган гиёхданларни қамоққа олишнинг ўрнини босувчи ёки тўлдирувчи чора-тадбирлар сифатида қўллаш лозимлиги таъкидланади. 1972 йилдаги Баённомада гиёҳвандлик воситаларини назорат қилиш сохасида гиёҳвандлик воситалари назорати бўйича Халқаро Қўмитанинг тутган ўрнига алоҳида эътибор қаратилди, бунда унга тиббий ва илмий мақсадларда гиёҳвандлик воситалари бўйича таклиф ва талаб ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш ва гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний етиштириш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, унинг муомаласи ва истеъмол қилишнинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъулият юкланди.1972 йилдаги Баённома билан тузатишлар киритилган 1961 йилдаги Кон-венцияга мувофиқ гиёҳвандлик воситалари назорати бўйича Халқаро Қўмита тегишли мамлакатлар хукуматларининг розилиги билан ушбу хукуматлар ўзларининг шартномавий мажбуриятларини бажаришлари учун техник ва молиявий ёрдам кўрсатишни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тегишли органлари ва ихтисослаштирилган муассасаларига тавсия этиши мумкин.

Download 56,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish