3.2. Дорихоналарда гиёхвандлик воситаларини ҳисобга олиш, сотиш, бериш ва сақлаш Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 28ноябрдаги № 527-сон буйруғи билан «Гиёхвандлик воситалари, психотропмоддалар ва прекурсорларни хисобга олиш, тарқатиш, сотиш, бериш, сақлаш шароитлари тўғрисида» ги Низом тасдиқланган. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни асосида тузилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида назорат остига олинган гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни хисобга олиш, тақсимлаш, бериш, сотиш хамда сақлаш тартибларини белгилайди. Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган лицензия асосида гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият билан шуғулла-нувчи соғлиқни сақлаш тизими, «Ўзкимёсаноат» ДАК, «Ўзфармсаноат» ДАК, «Дори-дармон» ДАК ва бошқа корхона, ташкилот ва уюшмалар учун, уларнинг мулкчилик шаклидан қатьий назар мажбурийдир. Тиббиёт амалиётида фойдаланиладиган янги гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларни давлат руйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республи-касининг «Дори воситалари ва фармацевтик фаолият тўғрисида»ги Қонунига мос ҳолда амалга оширилади. Гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарқатиш, сотиш, бериш, сақлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур фаолият тури билан шуғулланиш хуқуқини берувчи лицензия берилганда амалга оширилади. Гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларни тақсимлаш Ўзбекистон Республикасининг гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларга бўлган эҳтиёжлари чегарасида амалга оширилади. Гиёхвандлик воситалари сейфларда сақланади. Сейфлар ёпиқ ҳолда бўлиши керак. Иш куни тугагандан сўнг сейфлар муҳрланади ёки сургучланади, сейф калитлари, муҳр ва сўргуч дорихона мудирида ёки дорихонада буйруқ асосида тайинланган жавобгар шахсда сақланади. Хизмат мажбуриятига биноан гиёхвандлик воситалари билан бевосита иш олиб борувчи шахсларни ишга қабул қилишда уларни албатта, Ўзбекистон Республикасининг «Гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонун билан таништирилиши, шунингдек, гиёхвандлик
воситалари муомаласи билан бевосита алоқадор бўлган шахс ва маъмурият ўртасида ўзаро меҳнат шартномаси тузилганда иккала томоннинг мажбуриятлари кўрсатилиши шарт. Кундалик ишни таъминлаш учун ассистентлар хонасига бериладиган гиёхвандлик воситалари гиёхвандлик воситалари сақланадиган хонадан фақат дорихона мудири ёки ушбуга вакил бўлган шахс орқали амалга оширилади. Гиёхвандлик воситалари кечқурун ассистентлар хонасида колдирилмаслиги керак. Гиёхвандлик воситаларининг буюм-миқдор (сон) шаклида хисоби олиб борилади ва ушбу ҳисоб бетлари рақамланган, тиқилган, муҳрланган ва корхона ёки юқори ташкилот рахбари имзоси билан тасдиқланган махсус китобда қайд этиб борилади. 1-жадвал Хар ойнинг 1-кунида дорихона ихтиёрида бўлган гиёхвандлик восита-лари амалдаги тартиблар асосида инвентаризация қилинади ва баланс тузилади. Ўтказилган инвентаризация натижасида балансдан четлашиш, яъни меъёрдан ортиқ сарф бўлгани ёки баланс маълумотларига тўғри келмаган холларда, мазкур ҳолат аниқ бўлгандан сўнг уч кун ичида дорихона мудири бу хақда ички ишлар органларига хабар бериши керак. Ўғрилик холатлари содир бўлганда дорихона мудири тезда ички ишлар бошқармасининг худудий органларига ва юқори ташкилотларга хабар бериши шарт бўлиб, бу органлар ўз вақтида Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2-жадвал ёзма хабар етказиши керак. Дорихоналарда Ўзбекистон Республикаси тиббиёт амалиётида ишла-тишга рухсат берилмаган гиёхвандлик воситаларини сақлаш тақиқланади. Қуйида номлари келтирилган фармацевтика сохаси хизматчиларига дорихоналарда гиёхвандлик воситаларини жисмоний шахсларга бериш хуқуқи буйруқ асосида тайинланади:
-дорихона мудири; дорихона мудир ўринбосари; дорихона бўлим мудири;
-дорихона фармацевти.
Гиёхвандлик воситалари фақат уларни ёзиш қоидаларига риоя қилган ҳолда тузилган белгиланган рецепт асосида сотилиши шарт 3-жадвал. Фармацевт-технолог таркибида гиёхвандлик воситаси бўлган дори воситасининг рецептини қабул қилганда, ушбу дори воситани қабул қилувчи беморнинг ёшини аниқлаши, белгиланган дозанинг тўғрилигини, рецептда берилган дори шаклининг таркибий қисмларини ўзаро мутаносиблигини текшириши ва гиёхвандлик воситасининг номи тагини қизил қалам билан чизиб кўрсатиши керак. Дори воситаси аркибига кирувчи гиёхвандлик воситаси сақланиш жойида фармацевт иштирокида фармацевт-технолог (буйруқ асосида тайинланган) томонидан ўлчаб (тортиб) олинади, сўнг штанглас дархол сейфга солиб қўйилади. Фармацевт-технолог рецептнинг орқа томонида гиёхвандлик воситасини бергани хақида имзо чекади, дори тайёрловчи фармацевт эса, гиёхвандлик воситасининг номини ва керакли миқдорини қабул қилиб олганини тасдиқлаб имзосини қўяди. Рецептнинг орқа томонига кўлёзма холида ёзиш ўрнига муҳр кўйилиши мумкин 4-жадвал. Фармацевт томонидан қабул қилиб олинган гиёхвандлик воситаси тезда дори восита тайёрлаш учун ишлатилиши ва дархол текшириб кўриш учун
фармацевт-технологга берилиши шарт. Гиёхвандлик воситалари сақланадиган сейфда уларни улчаш ва дори тайёрлаш учун қўл тарозилари, тарози тошлари, ховончалар, цилиндр ва воронкалар бўлиши шарт ва улар фармацевт кузатуви остида бошқа идишлардан алохида ҳолда ювилиши ва кайта ишланиши шарт. Таркибида гиёхвандлик моддалари бўлган дори воситалар тайёрланадиган идишлар ёрликланган бўлиши керак. Агарда рецептда бошқа ингредиентлар билан бирга гиёхвандлик воситаси ёзилган бўлса, гиёхвандлик воситаларини алохида (тайёрланган дори восита таркибига кўшмаган ҳолда) бериш тақиқланади. Шифокор беморга гиёхвандлик воситаларини қайта олиши учун янги рецепт ёзиб бериши шарт. Гиёхвандлик воситалари дорихоналардан шахар ёки қишлоқ худудларига мазкур худудларда жойлашган даволаш-профилактика муассасалари рецептлари асосида берилади. Гиёхвандлик воситалари сақловчи дори воситалар ёзилган, фойдаланиб бўлин- ган рецептура бланклари йиллар ва ойлар тартиби бўйича тикилган, муҳрланган бўлиши ва 5 йил давомида сақланиши шарт. этиш журнали белгиланган тартибда сақланади.