3.3. Дорихона омборларида гиёхвандлик воситалари ва махсус пушти рецептура бланкларини сақлаш, бериш ва хисобга олиш
Дорихона омборларида (базаларда) гиёхвандлик воситалари ва махсус пушти рецептура бланкларини иш куни охирида қулфлаб, муҳрланадиган алохида жихозланган хоналардаги сейф ва темир шкафларда сақланади. Гиёхвандлик воситалари ва уларни ёзиш учун мўлжалланган махсус пушти рецептура бланклари сақланадиган хонага омборхона рахбари буйруғи билан расмийлаштирилган, бевосита гиёхвандлик воситалари билан ишлаш хуқуқи берилган шахсгагина киришга рухсат этилади. Дорихона омборларида Ўзбекистон Республикаси тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилмаган гиёхвандлик воситаларини сақлаш ман этилади. Гиёхвандлик воситаларини қабул қилиб олишда омборхона мудири ёки рахбар томонидан вакил этилган шахс, албатта, қабул қилиб олинган миқдор унинг хужжатида кўрсатилган миқдорга тўғри келишини шахсан ўзи текшириб кўриши шарт. Кукун ҳолидаги гиёхвандлик воситалари омборхонадан фанат муҳрланган ҳолда берилади. Гиёхвандлик воситаларини бериш муассаса рахбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланган талабнома асосида берилади. Бунда албатта, муассаса муҳри бўлиши шарт. Гиёхвандлик воситалари олиш учун ёзиладиган талабномалар бошқа тиббиёт воситаларига ёзиладиган талабномалардан алоҳида ёзилиши ва албатта миқдори ёзма (сон кўринишида эмас) ҳолда кўрсатилиши керак. Гиёхвандлик воситаларини бериш амалдаги қоидаларга асо сан бериладиган гиёхвандлик воситаларининг номини ва унинг миқдорини ёзма кўрсатган равишда расмийлаштирилган алохида ишончнома асосида амалга оширилади. Гиёхвандлик воситаларини беришдан олдин уларнинг сақланишига жавобгар бўлган шахс шахсан ўзи бериши учун асос бўладиган хужжатларни, берилаётган гиёхвандлик воситаларини кўшимча хужжатлар билан мос кели-шини, жихозланишини тўғрилигини текшириши хамда омборхонада қолдириладиган товар-транспорт юк варақасининг нусхасига имзо қўйиши шарт. Дорихона омборларидан гиёхвандлик воситалари фақат тиббий мақсадлар учун гиёхвандлик воситалари билан иш олиб бориш хуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахсларга берилади. Дорихона омборларида гиёхвандлик воситалари ва уларнинг пушти рецептура бланклари хисоби сахифалари рақамланган, тикилган, муҳр хамда муассаса рахбари имзоси билан тасдиқланган махсус журналда 9, 10-жадвалларда кўрсатилган шаклда олиб борилади. Дорихона омборларида гиёхвандлик воситалари кирими ва чикимига тааллуқли бўлган барча ҳужжатлар уларни сақлашга жавобгар шахсда сақла-ниш муддатларига амал қилган ҳолда, бу ҳужжатларни бутунлигига путу етмайдиган шароитда сақланишини таъминлаши шарт. Кўрсатиб ўтилган хужжатларнинг сақланиш муддати 5 йил.
Do'stlaringiz bilan baham: |