II.Адабиётлар шархи. 2.1.Бирлашгaн Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳвандлик воситалари ва исихотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш тўғрисида 1988 йилдаги Коивенцияси Сўнгги йилларда хуқуқни мухофаза қилиш ва бошқа давлат муассасаларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи қўламларининг ўсиши натижасида юзага келадиган муаммоларни ечиш тобора қийин бўлиб бормоқда. Ушбу безовталикни эътироф этган холда, Бош Ассамблея 1984 йил 14 декабрдаги ўзининг 39/141-сонли резолюциясида амалдаги халқаро хужжатларда тегишлича қамраб олинмаганлиги сабабли гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ бўлган аник сохалардаги масалаларни ҳал қилиш учун янги конвенция зарур эканлиги тўғрисида фикр билдирди. Шунинг учун Ассамблея Иктисодий ва Ижтимоий Кенгашдан амалдаги хужжатлар билан қамраб олинмаган сохаларга ёки гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши самарали кураш мақсадида мос келтирилиши ва ёки мустахкамланиши зарур бўлган соҳаларга эътиборни қаратган ҳолда, гиёҳвандлик воситалари бўйича Комиссияга конвенция лойихасини тайёрлашни таклиф қилишни сўради. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш тўғрисидаги 1988 йилдаги Коивенцияси 1990 йил 11 ноябрда кучга кирди. Конвенциянинг умумий мақсади божхона хизматлари, полиция ва суд органлари каби тегишли органлар ўртасидаги халқаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни такомиллаштириш ҳамда мустахкамлашдан, шунингдек, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши самарали кураш олиб бориш мақсадида унинг барча босқичлари учун хуқуқий тамойилларни тайёрлашдан иборат.Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва ишлаб чиқаришга нисбатан эса, 1988 йилдаги Конвенция ноқонуний ўстириладиган, таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган ўсимликларни йук қилинишига доир қоидаларни ўз ичига олади. У, шунингдек, гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний тайёрлашда, масалан, морфинни героинга айлантиришда фойдаланиладиган ҳамда психотроп моддаларни ноқонуний тайёрлашда кўп ишлатиладиган кимёвий моддалар устидан қаттиқ назорат ўрнатилишини назарда тутади. Шунингдек, чеклашлар ноқонуний ишлаб чикариш билан боғлиқ бўлган маълум бир хом-ашёлар ва ускуналарга тааллуқлидир, масалан, таблеткаларни тайёрлаш ва инкапсуляциялашда фойдаланиладиган машиналар фақат ваколатли субъектлар томонидан сотилиши керак. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласини тўхтатиш ҳамда олдини олиш мақсадида хуқуқни мухофаза қилиш ва божхона хизматлари ўзаро алоқа каналларини ўрнатишлари ва бир-бирларини қўллаб-қувватлашлари ҳамда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласида шубха қилинаётган шахсларнинг шахсияти, жойлашган манзили ва фаолиятига тааллуқли ахборотлари билан ўзаро айрбошлаш керак. Шунингдек, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласининг янги усуллари ва йуналишлари хақидаги ахборотни алмашишлари зарур. Бундан ташқари, 1988 йилдаги Конвенцияга мувофиқ томонлар бир-бирини хуқуқни мухофаза қилишнинг самарали усуллари ишлаб чиқилганлиги тўғрисида хабардор қилишлари ва кадрлар тайёрлашнинг тегишли дастурларини амалга оширишда бир-бирларига ёрдам беришлари зарур. Шунингдек, 1988 йилдаги Конвенция гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний етказиб беришни ташкиллаштирувчи шахсларни аниқлашнинг энг самарали, аммо айни вақтда мураккаб усулларидан бири бўлган назоратдаги муайян шартлар билан етказиб беришнинг асосий тамойилларини ўз ичига олади. Ноқонуний гиёҳвандлик воситалари партияси аниқланганидан кейин турли расмий вакиллар унинг қоидага кўра мураккаб тижорат йуналиши бўйича ҳаракатланиши устидан кузатув назоратини амалга оширадилар. Сўнгги манзилда мазкур ноқонуний етказиб беришда иштирок этган барча шахслар ушланиши ва жавобгарликка тортилиши керак. Бундай операцияларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида миллий хуқуқни мухофаза қилиш идоралари ўртасида мустахкам ҳамкорлик талаб қилинади. 1988 йилдаги Конвенциянинг бошқа қоидалари почта жўнатмаларидан фойдаланиш йўли билан ёки эркин савдо худудларида ва портларида амал қилаётган махсус хуқуқларни бузиш йули билан денгизда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйишга қаратилган. Бундан ташқари, тижоратчи ташувчилар уларнинг транспортларидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи учун фойдаланишларини олдини олиш мақсадида эхтиёт чораларини кўришлари керак. Гиехвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи натижасида олинган даромадларни аниқлаш, фош этиш, ҳаракатланишини тўхтатиб қўйиш ва хибсга олиш учун кўмаклашишга қаратилган қоидалар 1988 йилдаги Конвенциянинг асосий янгиликлари ҳисобланади. Нопок йул билан топилган ушбу даромадларни мусодара қилиш гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи шахсларга ўзларини тийиб туришлари учун жиддий таъсир кўрсатиши назарда тутилади. Шунингдек, 1988 йил Конвенция гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи шахсларни суд олдида жавобгарликка тортиш мақсадида тегишли жазоларни белгилаш ва ўзаро хуқуқий ёрдам кўрсатишга тааллукли қоидаларни ўз ичига олади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши кураш тўғрисидаги 1988 йил Конвенциясининг ижросини амалга ошириш - катта даромад келтирувчи ва бутун жахонда кўп сонли инсонларнинг, хусусан, ёшларнинг хаётини заҳарловчи гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши халқаро курашда самарали механизм бўлиб хизмат қилиши назарда тутилади.