____ - сонли ШАРТНОМА
(“E-Ijro Auksion” ягона электрон савдо майдончасида жисмоний шахс буюртмалари бўйича
савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш хизматини кўрсатиш тўғрисида)
“____” __________2018 й. Тошкент ш.
Ўз Устави асосида иш юритувчи Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК номидан директори М.Ходжаев бир тарафдан (бундан буён- “Оператор”), фуқаро _____________ (паспорт _______, ______________ ИИБ томонидан ________ йилда берилган, доимий яшаш манзили: ______________________) иккинчи тарафдан (бундан буён- “Буюртмачи”), биргаликда “Тарафлар”, алоҳида эса – “Тараф” деб аталувчилар, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
1. Шартноманинг предмети
1.1. Ушбу шартнома шартларига мувофиқ “Оператор” “Буюртмачи”га мулк ҳуқуқи асосида тегишли кўчар ёки кўчмас мулкини сотиш бўйича электрон шаклдаги савдоларни тайинлаш ва ўтказиш мақсадида https: ёки ёки www.e-auksion.uz электрон манзилидаги тегишли электрон савдо майдончасидан фойдаланиш юзасидан шартномада кўзда тутилган маълум миқдордаги тўлов эвазига хизмат кўрсатади.
1.2. Электрон савдо майдонидан фойдаланишга рухсат бериш https: www.e-auksion.uz электрон манзили бўйича электрон буюртма бериш билан амалга оширилади.
1.3. Электрон савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, шунингдек “Буюртмачи” ва “Оператор”нинг ўзаро муносабатлари ушбу шартнома ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сон қарори
1-иловаси билан тасдиқланган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён - Низом) билан белгиланади.
1.4. “Буюртмачи” ушбу шартнома асосида ягона электрон савдо майдончаси орқали чекланмаган миқдорда электрон буюртма бериш имконини назарда тутади.
1.5. “Буюртмачи” мазкур шартномани имзолагач, Низомга мувофиқ тарзда электрон савдо майдончасида рўйхат(аккредитациядан)дан ўтади, унга ушбу шартномага асосан “Оператор”нинг https: www.e-auksion.uz электрон манзили бўйича электрон савдо майдончасида кўрсатилган логин ва пароли мавжуд шахсий кабинет тақдим қилинади. Ундан сўнг, “Буюртмачи” савдо иштирокчиси мақомини олади ва ушбу шартнома бўйича электрон савдоларини ўтказишга буюртма бериш ҳуқуқига эга бўлади.
1.6. “Оператор” “Буюртмачи”нинг электрон буюртмасига биноан ушбу шартноманинг 2.4-бандига кўра тақдим этилган ҳужжатларига асосан https: www.e-auksion.uz электрон манзилидаги электрон савдо майдончасида аукцион савдосини ўтказиш мажбуриятини олади, “Буюртмачи” эса, мол-мулк сотилган тақдирда “Оператор” фойдасига мазкур шартноманинг
3.3-бандида белгиланган тартибда воситачилик ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |