Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «банк иши» кафедраси


Мавзуни мустақил ўрганиш бўйича саволлар



Download 6,32 Mb.
bet75/132
Sana13.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#662707
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   132
Bog'liq
Гайбуллаев Р УМК Пул ва банклар 3 курс

Мавзуни мустақил ўрганиш бўйича саволлар
1. Банк оператсиялари тўғрисида тушунча.
2. Банкларни пассив оператсияларининг моҳияти
3. Банклар пассив оператсияларининг таркиби
4. Банкларни актив оператсиялари ва унда кредит оператсияларини ўрни
5. Тижорат банкларини инвеститсион фаолияти
6 Банклар инвеститсион фаолияти йўналишлари
7. Банклар инвеститсия сиёсати
8. Тижорат банкларининг воситачилик оператсиялари
9. Тижорат банкларининг бошқа оператсиялари
10.Тижорат банкларининг халқаро оператсиялари
18-Мавзу: Нобанк кредит ташкилотлари ва уларнинг турлари
Режа:

  1. Нобанк кредит ташкилотлари ва уларни вужудга келиши

  2. Ломбард ва бошқа нобанк кредит ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишлари

  3. Нобанк кредит ташкилотлари томонидан фермер ва деҳқон хўжаликларини микрокредитлаш тизими, тартиби ва хусусиятлари

  4. Иқтисодиётни модернизатсиялаш шароитида нобанк кредит ташкилотлар фаолиятини ривожлантириш йўналишлари

Таянч тушунчаларНобанк кредит ташкилотлари. Кредит уюшмалари, Ломбардлар, микромолия ташкилотлари. Кредит уюшмалари ва Ломбардларни вужудга келиш тарихи. Биринчи кредит уюшмаси. Кредит уюшмаларининг халқаро ташкилоти. Ломбардлар фаолиятининг хусусияти. Микромолия ташкилотларининг таркиби. Фермер ва деҳқон хўжаликларига микромолиялаш тизими. Иқтисодиётни модернизатсиялш шароитида нобанк кредит ташкилотларининг ривожланиш йўналишлари. Уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни тараққиётидаги ўрни.
Маърузани ўтишда қўлланиладиган педагогик технологиялар
Фан бўйича тузилган таълим технологиялари услубий қўлланмага асосан маъруза давомида “Ақлий ҳужум”, “Блитс сўров”, “Мунозара”, “Кейс-стади” ва бошқа усуллардан фойдаланилади.


18.1. Нобанк кредит ташкилотлари ва уларни вужудга келиши.
Кейинги йилларда республикамиз микромолиялаштириш тизимида нобанк кредит ташкилотлари ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда. Айни пайтда нобанк кредит ташкилотлари тизимини ривожлантириш, улар фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий база таъминотини такомиллаштириш, микромолиялаш фаолиятининг ижтимоий жиҳатларини кучайтириш, шунингдек аҳоли кенг қатламларининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиши учун қулай шарт-шароит яратилган.
Микромолиявий ташкилотларни тарихига кўра дастлаб ХИХ асрнинг иккинчи ярмида кредит кооперативлари ўзаро ёрдамнинг ташкилий – ҳуқуқий шакли сифатида қишлоқ хўжалик ва кредит кооперативлари шаклида Германияда ташкил этилган. ХХаср бошида Европа кредит кооперативлари, АҚШ, Канадада тараққий этиб, Жанубий Америка давлатларида тараққий эта бошлади.
Ўзбекистонда бунга биринчи қадамлардан бири бўлиб 2002 йил 4 апрелда кредит уюшмалари тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши ҳисобланади.
Қонун 30 моддадан иборат бўлиб унинг 3-моддасига кўра-“Юридик ва жисмоний шахслар томонидан кредитлар бериш мақсадида ихтиёрий тенг ҳуқуқли аъзолик асосида тузиладиган кредит ташкилоти кредит уюшмаси деб эътироф этилади”
Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш уларга литсензия бериш Ўзбекистон Республикаси Марказий банк томонидан амалга оширилади.
Қонунинг 7-моддасига биноан кредит уюшмаси аъзоларининг сони 50 тадан кам бўлиши мумкин эмас. Кредит уюшмасининг устави унинг таъсис ҳужжаттидир. Кредит уюшмаси аъзолари пай бадалларининг умумий суммаси устав фонди ҳисобланади. Устав фонди фақат пул маблағларидан шакллантирилади ва унинг энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади. Кредит уюшмасининг юқори бошқарув органи бўлиб уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши ҳисобланади.
Кредит уюшмаси уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра, ихтиёрий равишда, литсензия бекор қилинганда ва уюшма банкрот деб эълон қилинганда (28-модда) тугатилади.
Кредит уюшмаларининг тижорат банкларидан асосий фарқи катта фойда олиш эмас, балки ўз аъзоларининг бизнесини ривожлантиришга паст фоизда кредит-молия ёрдами кўрсатиш. Унинг кредитларидан фойдаланишни расмийлаштириш оддий тушунарли ҳисобланади.
Ўзбекистонда 2005 йилнинг охирида 23 та кредит уюшмалари мавжуд бўлиб улар жумласига Хазина ва Шердор (Самарқанд), Ишонч (Жиззах), Ласточка (Навоий), Марвел ва Таянч (Наманган), Бухоро тадбиркори ва Умид (Бухоро), Мададкор (Андижон), Барака ва Тараққиёт (Тошкент вилояти) ва бошқаларни киритиш мумкин.
Самарқанднинг “Шердор” кредит уюшмаси Ўзбекистондаги биринчи кредит уюшмаси ҳисобланади.
Кредит уюшмаларининг асосий мақсади одамлар ўз фаолиятини ривожлантириб ўз фаровонлигини оширишни ўзлаштирсин. Бу борада халқда “Агар оч қолганда балиқ совға қилсанг яхши иш қилган бўласан, агар сен уни балиқ тутишга ўргатсанг икки баробар кўп иш қилган бўласан” деган ибора мавжуд.
Шу жиҳатдан кредит уюшмалари кичик тадбиркорликни тараққий эттиришда муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам кредит уюшмалари бутун дунё бўйлаб ривожланишга эга. Бу кредит уюшмаларининг жаҳон ташкилоти (wоccи)ни мавжудлиги билан ҳам аҳамаиятли. Бу ташкилот 30 йиллар олдин тузилган бўлиб унга 90 мамлакатдаги 32 минг дан (112 млн. аъзоси билан) ортиқ кредит уюшмалари киради. Уни кредит уюшмаларини ривожлантириш бўйича бир лойиҳаси Ўзбекистонда ҳам амалга оширилмоқда.
2003 йини сентябрида Бишкек шаҳрида ушбу халқаро кредит уюшмаси бошчилигида “Марказий Осиёда барқарор кредит уюшмаларини тузиш тўғрисида” биринчи халқаро конференсия ўтказилди.
Ҳар йилни 20 октябрида халқаро кредит уюшмалари куни ўтказилади. Бу кун 1948 йилдан бери нишонланади. Ҳозир ушбу халқаро ташкилотга (wоccи) 96 мамлакат аъзо.
Ўзбекистонда 2005 йилнинг сентябрига кредит уюшмаларининг жисмоний ва юридик шахслардан аъзолар 27000 ни ташкил этади. 2005 йилнинг июнида Ўзбекистонда кредит уюшмалари ассотсиятсияси тузилди.
Республикамизда кредит уюшмалари тўғрисидаги қонунга Олий Мажлис томонидан 2006 йилнинг 24 январида айрим ўзгартиришлар киритилди.
Нобанк кредит ташкилотлари жумласига кредит уюшмаларидан ташқари Ломбард ва бошқа микромолия ташкилотлари киради. 2011 йилни бошига республикамизда 209 та нобанк кредит ташкилотлари мавжуд бўлиб уларни 116 таси кредит уюшмаларини, 58 ломбард ва 35 таси микромолия ташкилотларини ташкил этади. Барча нобанк кредит ташкилотлари аъзоларининг сони 212 минг кишини ташкил этади. Уларнинг кредит портфели шу даврга 304 млрд. Сўмни ташкил этади.
Республикамизда 2016 йилни бошига нобанк кредит ташкилотларининг сони 70 тани ташкил этди, шундан 27 таси микрокредит, 43 таси ломбардлар ҳисобланади. Нобанк кредит ташкилотларининг активлари 2017 йилни 1-январ ҳолатига 160 млрд сўмни ташкил этади.
Шу санага уларни кредит қолдиғи 140 млрд. сўмга етди. Уларнинг капитали 125,5 млрд сўмни ташкил этди ва у 2016 йилга ҳисоботи 54 фоизга кўп.
Ҳозирда тижорат банклари билан бир қаторда микромолиявий хизматлар кўрсатиш соҳасида, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан тақдим этилган нобанк кредит ташкилотларининг аҳамияти катта. Бу ташкилотларнинг фаолияти, авваламбор, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларини молиявий эҳтиёжларини қондириш учун йўналтирилган.



Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish