17.4. Тижорат банкларининг воситачилик ва бошқа оператсиялари
Тижорат банкларининг воситачилик оператсияларига банкларнинг турли хизмат оператсиялари бўлган факторинг траст, тратта ва бошқа оператсиялари киради.
Шундай оператсиялардан факторинг (инглизча воситачи) ғоясига ХВИИ асминг ўрталарида Англияда барпо этилган ҲОУСЕ ОФ ФАCТОРС, яъни “факторлар уйи” орқали асос солинган бўлиб, инглиз тилидан таржима қилинганда даллол, воситачи, маклер ёки молиявий агент деган маънони англатади (БПК журнали. 2013 й., 7- сон, 14-16 бетлар)
Факторинг хизмати бу- хўжалик юритувчи субектлар - мижозларни, улар етказиб берган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловчилар томонидан аксептланган, лекин улар томонидан тўланмаган тўлов талабномалари бўйича тўлов олиш ҳуқуқини банкка - молиявий агентга регресс ҳуқуқсиз ўтказиб бериш эвазига молиялаштириш бўйича банк хизматининг туридир. Бошқача айтганда, озъ мижозидан унинг контрагенти талабини сотиб оладиган молиявий агент.
Ҳозирда факторинг бизнеси жаҳон иқтисодиётининг энг тез ривожланаётган тармоқларидан бирига айланмоқда. Ривожланган давлатларда, жумладан АҚШ, Япония, Германияда йирик тижорат банкларининг мижозларга кўрсатадиган бундай хизматлар сони 300 дан ошиб кетди.
Ўзбекистон Республикасида факторинг оператсиялари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 3 августда 953-сон билан рўйхатга олинган “Тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида факторинг оператсияларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан тартибга солинади.
Факторинг оператсиялари икки томонлама ўзаро шартномалар асосида амалга оширилади:
-Молиявий агент ёки тижорат банки;
-Товар етказиб берувчи кредитор
Банкларни хизмат оператсияларидан яна бири бўлиб траст оператсиялари ҳисобланади (БПК жур. 2013 й., 6-сон, 14-16 бетлар).
Траст (инглизча ишончли) - банк ёки траст компанияламинг мижоз топшириғи бўйича мижознинг мулкини (пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқалар) сақлаш, улар бўйича банк опертасияларини ўтказиш, бошқариш ҳуқуқини ўз зиммасига олишидир.
Жаҳон амалиётида траст оператсиялари қуйидаги тоифаларга бўлинади:
1.Шахсий, махсус (алоҳида шахслар учун) траст хизматлари;
Ушбу хизмат тури бўлинади: васият траст, чақириб олинмайдиган траст, қисқа муддатли траст (масалан ваколат берувчи махсус мақсадга, жумладан фарзандини ўқитиш учун даромаддан фойдаланган ҳолда вақтинчалик бериб туриш).
2.Институтсионал траст хизматлар (узоқ муддатли мажбуриятлар эмитенти ёки кафолатчи ҳамда ушбу мажбуриятлами бошқараётган юридик шахс ўртасида тузиладиган шартномалар асосида; юридик шахсларга уларни мулкини бошқариш бўйича малакали хизматлар тақдим этадиган траст компанияси билан тузиладиган шартномалар асосида);
3.“Мастер траст” туридаги хизматлар (банк ёки траст компанияси томонидан турли фондлар ёки бошқа компанияларда расмийлаштирилади ва кўп ҳолларда нотарус томонидан тасдиқланади).
Жисмоний шахслар учун траст бўйича меросни бошқариш ишончи ва васийлик билан боғлиқ оператсиялар бажарилади.
Хизмат оператсияларининг яна бирига тратта (италянча ўтказма вексел) оператсияларини киритиш мумкин. Бу кредиторларнинг қарздорга (одатда банкга) ёзма буйруғи бўлиб у ташқи савдодаги ҳисоб-китобларда қўлланилиб, унда банкнинг учинчи шахс (тақдимчи) га ёки траттани тақдим этганга муайян сўммани тўлаш кўрсатилади.
Тижорат банклари асосан мижозларга юқорида келтирилган оператсиялами амалга оширишдан ташқари алоҳида юридик субект сифатида ўз фаолиятига тегишли оператсиялрни ҳам амалга оширади. Шундай оператсиялар жумласига ўз ходимлари билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоблашиши, ўз асосий ва айланма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ ва бошқа оператсиялар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |