17.5 . Тижорат банкларининг халқаро оператсиялари
Бозор иқтисодиёти шаротида тижорат банклари нафақат мамлакат ичкарисида, балки ушбу мамлакатнинг бошқа мамлакатлар билан бўладиган турли хил оператсияларини ҳам олиб боради. Тижорат банкларининг бошқа мамлакатлар билан олиб борадиган оператсиялари уларнинг халқаро оператсиялари деб юритилади. Банкларнинг шундай оператсияларига халқаро савдо, ссуда капитали бозорида инвеститсия фаолияти, туризм соҳаси, валюта айирбошлаш, кредит ва бошқа оператсиялар киради.
Халқаро ҳисоб - китобларни амалга оширишда турли мамлакатларнинг йирик банклари ўзаро вакиллик муносабатларини ўрнатиши мумкин. Бунда улар бир - бирларида Лоро (маҳаллий банкда чет эл банки ҳисобварағини очиш) ва Настро (ушбу мамлакат ҳудудидаги банкнинг чет эл банкида вакиллик ҳисобварағини очиш) ташкил этишлари мумкин . Шу асосда мамлакатлар ўртасидаги ҳисоблашлар тез ва ўз вақтида амалга оширилиши таъминланади.
Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисидаги қонунинг 9-моддасида "Марказий банк: хорижий давлатларда ваколатхоналар очишга; Ўзбекистон Республикасида чет эл банкларининг ваколатхоналарини аккредитатсия қилишга ҳақлидир"-деб қайд этилган.
Банкларни халқаро оператсияси таркибида етакчи ўринни кредит оператсиялари эгаллайди ва у халқаро савдо муомаларида товар ва товар хизматларини гаровга қўйиш асосида амалга оширилади. Бунда ташқи савдони кредитлашда кредитлашнинг лизинг, факторинг ва бошқа шаклларидан кенг фойдаланилади.
Халқаро кредит масалаларини янада такомиллаштириш тўғрисида Республикамиз Президенти Ш. Мирзиёев Олий мажлисга йўллаган мурожаатномасида - "Биз аввало, четдан кредит ва сармоялар олиб келиш бўйича самарали тизим яратишимиз, хар бир кредитни аниқ ишлатишни ўрганишимиз лозим. Бу масалада етти ўлчаб, бир марта кесадиган, оқибатини пухта ўйлаб иш олиб борадиган давр келди"- деган эди.
Банкларнинг халқаро оператсиялари таркибида валюта оператсияларидан кенг қўлланилади. Валюта оператсияларини амалга ошириш заруриятининг асосий сабаби халқаро савдо, халқаро кредит ва хизматлар бўйича ҳисоблашишлар мамлакатлар томонидан уларни маълум валютада амалга оширишни келишилганлигидир.
Республикамизда валюта муносабатларини яна такомиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2-сентабридаги "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича дастлабки навбатдаги чора - тадбирлар тўғрисида"ги фармони муҳим аҳамиятга эга.
Республикамизда ҳозирги кунда ҳисоб – китоблар халқаро тўлов карталаридан фойдаланиш йўлга қўйилган. Жумладан, халқаро (конверсион) тўлов карталаридан хорижий давлатларда фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, хорижда ўқиш ёки даволаниш учун ҳужжатлар (инвойслар) тақдим этилганда бевосита Ўзбекистондаги банклардан туриб картадаги валюта маблағларидан тўловни амалга ошириш мумкин.
Тижорат банклари халқаро ҳисоб – китоб оператсияларида томонларни келишувига кўра ҳисоблашишларни аккредитив, банк чек дафтарчалари, инкасса топшириқномаси ва бошқа шаклларидан фойдаланилади.
Умуман, мамлакатимизда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси талаблари асосида ташқи сиёсат соҳасида узоқ ва яқин давлатлар, аввало қўшни мамалакатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожланиши банкларни халқаро оператсияларини янада ошиши ва такомиллашувига замин яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |