18.2. Ломбард ва бошқа нобанк кредит ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишлари
Мавзунинг биринчи саволида нобанк кредит ташкилотларининг асосий таркибий қисми бўлган кредит уюшмаларига тўхталинди. Кредит уюшмаларидан кейинги ўрнида Ломбардлар туради. Ломбардлар (гаровхона) кўчар мулкларни гаровга қўйиб кредит бериш билан шуғулланадиган кредит муассаси ҳисобланади. Ломбардлар биринчи марта 15 асрда Франсиянинг Ломбардия вилоятидан чиққан судхўрлар томонидан жорий этилган.
Бунда буюмнинг қиймати томонларнинг келишувига кўра баҳоланади, гаровга қўйилган буюм эгасига номи ёзилган тилхат берилади. Гаров асосида берилган пул ўз вақтида қайтарилмаса, қўйилган буюм гаровхона мулкига айланади ва гаровхонага қўйилган буюмларни сотишга ҳақли. Шунингдек, гаровхонага қимматли буюмларни сақлаб бериш учун ҳам қабул қилади. Демак, гаровхонага буюмлар фақат маблағ олиш учун эмас, баъзан мазкур буюмни ишончли сақланишини таъминлаш учун ҳам қўйилади.
Юқорида таъкидланганидек Ўзбекистонда ломбардларнинг сони 58 тагача етган ва уларни сони 2016 йилни бошига 43 та бўлган. Тошкент шаҳрида Ломбардлар бирлашмаси фаолият кўрсатади.
“Аҳбор – Рейтинг” рейтинг агентлиги маҳаллий рейтинг амалиётида илк бор 2012 йил даври учун фаолият якунларига кўра, 31 Ломбардга миллий шкала бўйича кредит рейтингларини берди. Улар ичида “Тўй – тепа кредит” МЧЖ, “Олов инвест” МЧЖ, “Момент кредит” МЧЖ, “Шарқ кредит” МЧЖ, “Шокир инвест” МЧЖ, “Лобар кредит” МЧЖ, “Навоий кредит” МЧЖ, “Чинор кредит” МЧЖ ва бошқа гаровхоналар мавжуд.
Ўзбекистон шароитида Ломбардларнинг асосий фаолияти аҳолига шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган кўчар мулкни гаровга қўйиб, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни гаровга қўйиб қисқа муддатли (уч ойдан кўп бўлмаган муддатга) кредитлар беришдан иборатдир. Гаров муддати тугагандан кейин мижоз фоиз ва гаров суммаларини тўлаб, гаров ашёсини қайтариб олади. Гаровхоналар томонидан шартнома асосида бериладиган кредитлар гаровга берилган мол-мулк қийматидан ошмаслиги керак. Кредитларнинг фоиз ставкалари, аниқроғи кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар суммаси, шунингдек олинган кредитнинг вақтида қопланмаганлик учун жарима миқдори ҳар бир кечиктирилган кун учун Ломбардларнинг юқори органи томонидан белҳиланади.
Бошқа микрокредит ташкилотларидан фарқли ўлароқ, мамлакатимиз Ломбардлари қарз бериш вақтида асосан ўз ресурсларидан фойдаланадилар. Гарчанд қарз бериш чоғида улар бошқа микрокредит ташкилотлари сингари ўзга молия институтларининг маблағларидан жалб этишлари мумкин бўлсада, бу ҳолат маҳаллий Ломбардларимизнинг ўзига хослигидир.
Ломбардлар капиталлашув даражасини ошириб бориш устувор вазифалардан ҳисобланади, чунки уни ҳал этилиши Ломбардларнинг янада ривожланиши ва молиявий салоҳиятининг мустаҳкамланишини таъминлайди.
Ломбардлар фаолиятини ўзига хослиги кредит ставкаларининг қисқа муддатга белгиланиши, активларни тезкор даражада айланишини ва бир вақтнинг ўзида ташкилотнинг юқори даромадлилигини таъминлайди.
Нобанк кредит ташкилотларининг таркибий қисми бўлган микромолия ташкилотлари жумласига микрокредит, микроқарз, микролизинг ва бошқа микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар киради.
Микромолия ташкилотларига нисбаттан бошланғич босқичдалиги туфайли улар микромолиявий инфратузилмани ривожлантиришни хизматлар турини кенгайтиришни ва шу кабиларни янада ривожлантиришни тақозо этади.
Микромолия ташкилотлари тўғрисида қонун 2006 йилни 15 сентябрида қабул қилинган бўлиб унинг мақсади микромолиявий хизматлар бозорини ривожлантириш фуқароларнинг ва тадбиркорлик субектларининг ишчанлик фаолиятини ошириш учун уларнинг молиявий маблағлар ҳамда хизматларга бўлган эҳтиёжларни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Қонуннинг 7-моддасига биноан микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга, банклар, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари, Ломбардлар ва бошқа кредит ташкилотлари киради. Ушбу қонуннинг 3-моддасига мувофиқ микромолиялаш микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ошмайдиган суммага микрокредит, микроқарз, микролизинг бериш, шунингдек микромолиявий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа хизматлар кўрсатиш борасидаги фаолиятидир.
Ушбу қонунга кўра:
−Микрокредит қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг минг баробари миқдоридан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир.
−Микроқарз, микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига энг кам иш ҳақининг юз баробари миқдоридан ошмайдиган суммада муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида, шартномада назарда тутилган ҳолларда эса тўловлилик шарти асосида ҳам бериладиган пул маблағларидир.
−Микролизинг микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот томонидан лизинг олувчининг топшириғига биноан учинчи тарафдан мол-мулк олиш ҳамда унга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига шартномада белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бериш назарда тутиладиган хизматдир.
Микролизинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ энг кам иш ҳақининг икки минг баробари миқдоридан ошмайдиган суммада берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |