Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «банк иши» кафедраси


Маърузани ўтишда қўлланиладиган педагогик технологиялар



Download 6,32 Mb.
bet84/132
Sana13.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#662707
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   132
Bog'liq
Гайбуллаев Р УМК Пул ва банклар 3 курс

Маърузани ўтишда қўлланиладиган педагогик технологиялар
Фан бўйича тузилган ўқув услубий қўлланмага асосан маъруза давомида “Ақлий ҳужум”, “Т-схема”, “Блитс-сўров”, “Мунозара”, “Кейс-стади” ва бошқа усуллардан фойдаланилади.


20.1. Халқаро иқтисодий алоқалар валюта муносабатларнинг асоси сифатида.
Халқаровалютатизиминингвужудгакелишинингасосинимамлакатларнингмиллийвалютатизимиташкилэтадивамамлакатларўртасидаўзарокелишувларасосидамустаҳкамланади. Дастлабкихалқаровалютатизминингвужудгакелиши 1850 йилларгатўғрикелади. Халқаровалютатизиминингбарқарорсамаралиамалқилиши, унингтегишлитамойилларигариояэтилиши, мамлакатларўртасидасиёсийиқтисодийбарқарорликтаъминланишиниталабэтади, аксҳолдахалқаровалютатизимивақти – вақтибиланинқирозгаучрайди, бунингнатижасидаамалдагивалютатизимибарҳамтопиб, унингўрнигаянгиситашкилтопади.

Миллий ва халқаро валюта тизимининг амал қилиши, уларнинг элементларида намоён бўлади.


Миллий валюта тизимининг асосий элементлари қуйидагиларданиборат:
миллий валюта;
конвертерлаш шартлари;
миллий валюта паритети;
миллий валюта курсининг режими;
валютавий чегаранинг мавжудлиги ёки чегараланмаганлиги, валюта назорати;
мамлакатнинг халқаро валюта ликвидлигини тартибга солиш тартиби; халқаро кредит маблағларидан тўлов воситаси сифатида фойдаланиши
регламенти;
мамлакатнинг халқаро ҳисоб – китоблар регламенти;
маҳаллий валюта ва олтин бозорларини фаолият кўрсатиш режими (тартиби);
мамлакат валюта муносабатларини тартибга соладиган ва бошқарадиган маҳаллий органлар.


Халқаро валюта тизимининг элементлари:
Жаҳон пулининг функционал шакли; валюталарни ўзаро конвертирлаш шартлари; валюта паритети режимининг регламенти; давлатлараро валютавий чегараларни тартибга солиш;
халқаро валюта ликвидлигини давлатлараро тартибга солиш усули; халқаро кредит маблағлари муомаласини унификациялаш қоидалари; халқаро ҳисоб–китоблар шаклларини қўллашнинг қоидалари; халқаро валюта ва олтин бозорларининг фаолият юритиш режими; давлатлараро валютани тартибга солувчи халқаро ташкилотлар; Миллий валюта тизимининг асосини шу мамлакат миллий валютаситашкил этади. Ушбу валюта тегишли қонунчилик хужжатлари асосидамамлакатда ягона тўлов воситаси сифатида мустаҳкамланади. Халқаро ҳисоб–китобларда қўлланиладиган пул (миллий валюталар) валюта деб юритилади.
Республикамиз мустақилликга эришгач халқаро муносабатлар субъектига айланди. Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг 1991-йил 31-августда қабул қилинган давлат мустақиллиги тўғрисидаги баёнотда “Ўзбекистон Республикаси Халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиб, халқаро муносабатларда суверен давлат, халқаро ҳуқуқ субъекти бўлиб майдонга чиқади” – дейилган.
Бу бўйича Республикамиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017-йил 7-февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонида – давлат мустақиллиги ва суверенететини мустаҳкамлаш, халқаро муносабатларнинг тенг хуқуқли субъект сифатидаги ўрни ва ролини ошириш, ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, Ўзбекистоннинг ён-атрофидаги хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик жиҳатини шакллантриш.

  • Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини ҳамда халқаро ҳамкорликнинг шартномавий – ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш лозимлиги қайт этилган.

Харакатлар стратегиясида таъкидланган ушбу вазиятларни бажарилиши юзасидан Республикамиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг Республиканинг Олий Мажлисига ёъллаган мурожаатномасида – “Ўтган давр мобайнида ташқи сиёсат соҳасида хорижий давлатлар, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш борасида сезиларли натижаларга эришдик”.
2017-йилда 21 та олий даражадаги ташрифлар амалга оширилди, 60 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Натжада 400 дан ортиқ битим ва келишувларга эришилди, қарийиб 60 миллиард АҚШ доллари ҳажмидаги савдо ва сармоя шартномалар имзоланди. Қабул қилинган ҳукумат келишувларини ўз вақтида тўлиқ бажариш мақсадида 40 та “ёъл харитаси” ишлаб чиқилди ва хорижий ҳамкорларимиз билан биргаикда амалга оширилмоқда. “Ўзбекистон ташқи сиёсатда Марказий осиё-бош улуғвор ёъналиш” тамоилини амалга тадбиқ этишга киришдик. Натижада мамлакатимизда мутлақо янги сиёсий муҳит яратилди, ўзаро ишонч ва яқин қўшничилик асосидаги алоқалар мустаҳкамланмоқда” – дейилган.
Юқоридаги ва шу каби бошқа чоралар мамлакатимизни халқаро миқёсида янада фаол муносабатларга киришишини таъминлаб мамлакатимизни ташқи муносабатидаги валюта муносабатларини мустаҳкамлайди, уни ҳаракат доирасини янада кенгайтиради.
Умуман, юридик шахслар, фирмалар, банкларнинг валюта ва пул бозоридаги халқаро ҳисоб-китоблар кредит ва валюта оператсияларини амалга ошириши валюта муносабатларини ташкил этади.
Кейинги йилларда, айниқса, 2017-йилда мамлакатимизда валюта муносабатларини ривожланишида муҳим қадам қўйилди. Буни 1-жадвал маълумотларидан ҳам билиш мумкин.
1-жадвал
2017-йилда юридик шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш оператсияларидаги ўзгаришлар, млн. АҚШ долларида

Т/р

Оператсия мазмуни

2017-йилни биринчи ярим йиллигидаги ўртача ойлик кўрсаткичлар

2017-йилнинг сентабр-декабрида ўртача ойлик кўрсаткичлар

Фарқи

Млн. АҚШ долларида

Фоизда

1

Валюта хариди

462

740

278

160,2

2

Валюта сотуви

172

740

568

430,2

Манба: Банк ахборотномаси, 2018-йил, №4, 4- бет.
Жадвал маълумотларига кўра республикамизда чет эл валютаси билан олиб бориладиган муносабатларни ошиши туфайли валюта хариди 2017-йилни сентабр-декабр ойларида йилнинг биринчи ярмига нисбатан 278 млн долларига ёки 1,6 марта ошган, уни сотуви эса 568 млн. долларга ёки 4,3 мартага ошган.
Хўжалик ютирувчи субъектлар томонидан сентабр-декабр ойларида чет эл валютасини сотиб олиш жами 2,9 млрд долларни ташкил этди.



Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish